1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бир гуруҳ жинларнинг вафот этиши

09:00 / 22.12.2022 2716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хулайд Асарий раҳматуллоҳи алайҳ улуғ тобеинлардан бўлиб, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан кўришиб, у зотдан ҳадис ривоят қилган. Бу киши ҳақида улуғ тобеин Муҳаммад ибн Восеъ раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Хулайд Асарий умр бўйи рўза тутар эди»
Хулайд Асарий айтади:
«Бир кеча:
كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَن زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَما الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ
«Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким оловдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса алдов матоҳидан бошқа нарса эмас» (Оли Имрон сураси, 185-оят) оятини охиригача ўқидим. Сўнг яна шу оятни бир неча маротаба такрорладим. Шу пайт ҳотифдан шундай овоз эшитдим: «Бу оятни яна неча марта такрорламоқчисан?! Чунки, тўртта жинни ўлдирдинг. У жинлар яратилганларидан бери бошларини Аллоҳ таолога сажда қилишдан кўтармаган эдилар».
Бир оят эшитиб вафот этган йигит
Али ибн Ҳусайн айтадилар:
«Мансур ибн Амморнинг мана бундай деб айтаётганларини эшитдим: «Бир куни ҳажни мақсад қилиб сафарга отландим. Кечқурун юриб-юриб, Куфага бориб қолдим. Тун жуда ҳам қоронғу эди. Шерикларимдан ажралиб ёлғиз қолдим. Сўнг ўша ердаги бир ҳовлининг дарвозаси олдига яқин келдим. Ичкаридан бир кишининг йиғлаётганини эшитдим. У киши йиғлаган ҳолда: «Илоҳий, иззатинг ва жалолингга қасамки, маъсиятим билан Сенга хилоф қилишни ирода қилмадим. Лекин гуноҳ содир этганимда жоҳиллигим туфайли қилдим. Энди Сенинг азобингдан мени ким қутқаради. Агар, арқонинг мендан узилса, кимнинг арқонига боғланаман. Вой гуноҳларим, Ё Аллоҳ, Ўзинг мадад бер» деб дуо қилар эди. Аллоҳга қасамки, бу дуолар мени ҳам йиғлатди. Лабимни эшик тирқишига тўғрилаб туриб, баланд овозда: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. 
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ
«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар» (Таҳрим сураси, 6-оят) оятини охиригича ўқидим. Шунда ичкаридан қаттиқ безовталикни эшитдим. Кейин ўша овоз ўчди. Мен эслаб қолишим учун эшик олдига бир тошни белги қилиб қўйдим. Тонг отгач у ерга қайтиб келдим. Қарасам, кафанлар бичиляпти, бир қари кампир ҳовлига йиғлаган ҳолда кириб-чиқиб юрибди. Ундан: «Сиз маййитга ким бўласиз» деб сўрадим.
Аёл: «Эй Аллоҳнинг бандаси, нарироқ тур, ярамни янгилама!» деди. 
Мен: «Ироқ аҳлининг воизи Мансур ибн Амморман. Балки бирор бир ҳожатингиз бўлса ёрдам берарман», дедим.
Аёл: «Эй Мансур, бу маййит менинг фарзандим», деди.
Мен ундан: «Фарзандингизни сифати қандай эди», деб сўрадим.
Аёл: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодларидан эди. Касби кор қилиб, топган даромадини уч қисмга бўлар, бир қисмини менга, бир қисмини мискинларга бериб, қолган бир қисмида ифтор қилар эди. Кундузи рўза тутиб, кеч кирганда ўша пулга ифторлик қилар эди. Кеча кечаси йиғлаб, тазарру билан ибодат қила бошлабди. Шунда бир одам Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бир оят тиловат қилибди. Қалбимнинг парчаси бўлган жигарбандим шу оятни эшитиб безовта бўлаверибди. Тонг отганда эса шу оятни тадаббур қила-қила омонатни топширибди». (Бу ривоятни Абу Нуайм раҳматуллоҳи алайҳ «Ҳилятул авлиё»да келтирган). 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Илм ndash ҳар доим очиқ эшикка ўхшайди, унга кириш ҳар бир инсоннинг ўз ихтиёрига боғлиқ,.Шайх Абдулвоҳид ЯҳёАбдулвоҳид Яҳё Рене ЖанМариЖозеф Генон 1886 ndash 1951 ndash давоми...

2296 13:30 / 02.04.2021
Жазоирдаги Франция ихтилолига қарши қўзғолон раҳбари, олим шайх Ҳаддод, маҳкамага тортилган пайтда, курсига ўтиришни рад этди. Балки ерга ўтирди. Бунда давоми...

2687 10:00 / 20.04.2021
Бир кичик қишлоқда кекса тикувчи яшар эди. У жуда чиройли либослар тикар ва қиммат нархда сотар эди. Бир куни ҳамқишлоқларидан бўлган фақир киши тикувчининг давоми...

7670 17:00 / 20.08.2022
Рамазон тугади. Лекин бандалик тугамади. Рамазондаги Роббимиз бошқа ойларда ҳам Роббимиздир. Рамазондаги ҳаром ишлар бошқа ойда ҳам ҳаром.Рамазондаги савобли давоми...

1754 14:37 / 22.04.2023