1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Али Солиҳ Азҳарий ҳафизаҳуллоҳ – 60000 дан зиёд китоб ўқиган «илм хазинаси» (иккинчи мақола)

15:22 / 15.11.2022 1097 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрлик аллома Шайх Муҳаммад Жамолиддин Ҳошим ҳафизаҳуллоҳ шайх Алий Солиҳ ҳақида шундай дейди: «Шайх Алий Солиҳ ал-Азҳарнинг қадимий манҳажи бўича таълим олган. У ўзида гўзал хислатлар ва чуқур илмни жамлаган Ҳанафий мазҳабининг етук уламоларидандир. Агар у билан суҳбатлашсангиз, қалбидан тилига ал-Азҳарнинг илмлари оқиб чиқади. У жуда кўп ўз даврининг алломалридан таълим олган, уларнинг илмларини ўзига сингдирган. У гўё гавҳардир, илмда, амалда ва ахлоқда ал-Азҳарнинг талабалари-ю устозларига чин намунадир».

Шайх Алий Солиҳ 1970 йили ал-Азҳар университетини тамомлагач, мазкур илм даргоҳида дарс беришни бошлади. У университетда расмий дарслардан ташқари Ал-азҳар жомеъ масжиди равоқларида тафсир, балоғат, наҳв фанларига оид китобълимлар, хусусан, «Шузуруз заҳаб», «Қотрун Надо», «Алфияту ибн Молик» каби китоблардан дарс беради. Ўзининг айтишича, илк дарс беришни бошлаган даврларда бир кунда 15 соатгача талабаларга таълим берган. Ундан дарс олган талабалар ичидан ал-Азҳарнинг забардас олимлари, мударрислари етишиб чиққан. Шайх Алий Солиҳ чет эллик талабларга ҳам алоҳида дарслар уюштириб, илмини аямайди. Масалан, унинг Россия, Шарқий Туркистон ва Малайзия каби давлатлардан келган талабалари ичидан бир нечтаси ҳозирда ўз юртида муфтий, қози ва етук уламолар саналади. У ўзбекистонлик талабаларга ҳам алоҳида эҳтимом кўрсатади. Юртимиз талабалари Шайх Алий Солиҳни тез-тез зиёрат қилиб турадилар ва ундан араб тили, тафсир фанларидан дарс оладилар. Шайхнинг дарсларига Аллоҳ таоло ўзгача файз, барака берган. Унинг ҳузурида қисқа вақтда катта ҳажмдаги китоблар ҳам тугатилади ва дарсда чигал, тушунарсиз жойлар қолмайди.

Шайх Алий Солиҳ айни пайтда Миср диёрида Қуръони Каримнинг Ҳафс қироати Имом Осимдан қилинган ривоятига кўра санади, Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий», Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг «Ҳидоя» асарлари бўйича санади энг олий шайхлардан ҳисобланади.

                                                            * * *

Шайх Алий Солиҳ тинимсиз дарс бериш, илмий мажлисларда қатнашиш билан бирга араб тили, сийрат, тарихга оид йигирмага яқин манзума ва битта китоб ёзишга улгурган. Улар :

1.    «Яқуту вал маржан фи баяни маъани калиматил Қуръан». Бунда Имом Роғиб Асбаҳонийнинг «ал-Муфрадату фий ғорибил Қуръан» китобини 800 байтда назмга солинган. 

2.    «Равзуз зуҳури байнал қотри ваш шузури». Ушбу манзумада машҳур наҳв олими Ибн Ҳишомнинг икки китоби «Шузуруз заҳаб фий маърифати каламил араб» ва «Қотрун надо ва баллус сода» китобидаги муҳим қоидаларни ёдлашга осон тарзда уч юзта байтда келтирилган.

3.     «Ҳазиҳи бурдатий». Шайх оғир касал бўлиб тўшакка ётиб қолганда, «Агар тузалсам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ қилиб манзума ёзаман» деб назр қилади. Аллоҳ таоло шифо бергандан кейин ушбу манзумани битган. Бу манзума Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа пайғамбарлар мадҳ қилинган ҳамда Исро ва Меърож воқеаси, тавассул, муножотлардан иборат.

4.     «Аъзабул ҳадиси фий назми илмил маварис». Бу китобда мерос илмига оид ҳанафий мазҳабидаги масалаларни назмга солиб баён қилинган.

5.    «Ал-қовлул маҳмуд фий назмил мақсури вал мамдуд», бунда наҳв фанига оид айрим қоидаларни назмга солинган.

6.    «Хобарул жалий аън шуйухи шайх Алий». Бу китобда Шайх Алий Солиҳ ал-Азҳарнинг Усулиддин факультети уламолари ва ўзининг устозлари ҳақида ёзган.

7.    “Ад-дурарул фахиро фил калами аъла баъзи масажидил Қоҳиро”. Мазкур манзумада Қоҳира шаҳридаги йирик масжидлар тарихи, жойлашуви ва авлиёуллоҳ, улуғ зотларнинг мақбаралари ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

8.    «Алфиятул калиматил инжлизия» бу назмий рисола араб ва инглиз тилидаги 1000 луғатни шеърий услубга солинган бўлиб, ҳозирда йўқ. Бу рисолани китоб шаклида чоп эттиришларидан аввал йўқолган. Шайх Алий Солиҳ уни баъзи қисмларини ёддан айтиб беради.

9.     «Итҳафул муштақ би зикри асмаи маҳаттоти митрул анфақ» бу манзумада Қоҳирадаги метро йўналишлари ва бекатлар жойлашувини мутойиба билан ёдлаб олишга осон тарзда ифодаланган.

Шайх Алий Солиҳ бу асарларни аввал овозли тасмага ёздирган сўнгра яқинлари, талабалар ва нашриёт ходимлари томонидан қоғозга тушириб чоп эттирилган.

Шайх Алий Солиҳ камтар, табиатан юмшоқ, хушчақчақ ва жуда ҳам соддадил. У зот дунё матоҳларига мутлақо парво қилмайди. Фақат ал-Азҳар томонидан бериладиган камгина маош ҳисобига кун кечиради. Ҳозиргача хусусий уйи йўқ. Ал-Азҳарда дарслар бошланган пайт университетга яқин жойда бир хонали ижара уйида туради. Бошқа пайт Қоҳира шаҳри четида қизларининг уйида яшайди.

Шайх Алий Солиҳ 1969 йили илмга муҳаббатали, солиҳа аёл билан оила қурган. У аёлини тақвоси, Қуръони Каримга муҳаббати ва ибодатгўйлиги туфайли «Шайха» деб номлашарди. Аёли ҳам тўрт ойлик чақалоқлик пайтида қўшни аёлларнинг бадназари сабаб кўзи ожиз бўлиб қолган эди. Лекин у Қуръони Каримни эшитиб тўлиқ ёд олган ва тажвиддан «Шотибия» матнини ўзлаштирган эди.

          Доктор Аҳмад Мамдуҳ бир куни Шайх Алий Солиҳдан унинг ўзи ожиз бўлиб парваришга муҳтожлиги ва яна бу ожиза аёлга уйланганини сабабини сўраганда шайх Алий Солиҳ: «Мен Шайхага Аллоҳга ибодат қилишимда ёрдамлашиши учун уйланганман. У вафот этгандан бери ибодатларимда сустлик қиляпман. Агар у ҳаёт бўлганда мен авлиёлардан бўлардим. Чунки у ибодатга туртки берувчим эди. Унинг бутун ҳаёти уйғоқлигида ҳам уйқусида ҳам Аллоҳга итоат билан ўтарди. У беш йилгача уйдан чиқмаган ва «Икки ракат намоз мен учун дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир» дер эди.

          Шайха кўпинча рўзадор юрар, нафл намозда қоим турарди. Унинг Қуръондан кундалик вирди бир марта хатм қилиш эди. Кексайиб, жисми заифлашиб қолганда, уч кунда бир марта, кейинчалик эса ҳафтада бир хатм қиладиган бўлди. Унинг Қуръонга ўта боғланиб қолганидан уйқусида ҳам такрорлар эди. Радиодан фақат Қуръон эшитарди ва «Қуръон қалбимнинг руҳи» дер эди. У дуоси ижобат бўладиган солиҳалардан эди. Бир куни унинг қўшниси ўғли йўқолиб қолгани ва уни бир неча кундан бери тополмаётганларини айтиб, ундан боласи учун дуо қилишини сўрайди. Шайха дуо қилиб, ортидан қўшнисига: «Аллоҳнинг изни билан, албатта, бола бугун қайтиб келади» дейди. Унинг дуоси ижобат бўлиб, бола ўша куни уйга ўзи қайтиб келади.

          Шайха ахлоқи гўзал эди. Унинг беҳуда сўз сўзлашга вақти бўлмас, ғийбатдан эса мутлақо йироқ эди. Агар бирор киши ҳақида сўралса, «У яхшилардан» деб қўярди. Ўзи давлатманд бўлмасада, жуда кўп садақа, эҳсон қиларди. Бир куни шайх Алий Солиҳ уйига пиширилган товуқ олиб келиб, Шайхага беради. У хожасига «Буни уйни тозалаётган аёл билан қизга беринг» дейди. У таомни берганидан кейин Шайха атрофдагилардан, «улар таомни ейишдими?» деб сўрайди. Унга: «Ҳа еб бўлишди» деганларида: «Фақирлар тўйганда мен ҳам тўйдим ва таъми оғзимда қолди» дейди.

          У ҳатто баъзиларга доимий ойлик эҳсон ҳам қилиб турарди. Вафотидан сўнг бир куни электр пулини йиғувчи ходим уйларига келади ва «шайха» ҳақида сўрайди. Уйдагилар унинг вафот этганини айтишганда ходим жуда қайғуради ва: «У доим менга ошкора ва пинҳона пул бериб ёрдам қилиб турарди» деб айтади.

          Бир куни уйларига бир киши келиб, салом беради. Шайха алик олиб, хожасига «Эй шайх Алий, йигирма жунайҳ беринг, унга тутқазайлик» дейди. У меҳмон: «Эй Шайха хоним, Аллоҳга қасамки, икки кундан бери туз тотмайман» дейди.

Шайха хоним доим «Вафот этган куним хурсандчилик кунимдир» деб юрарди. У 2013 йил 23 сентябрь душанба куни сажда қилган ҳолда вафот этди. Унинг вафотидан кейин қизи Зайнаб хоним тушида кўриб: «Онажон сизни ювганимизда нурли ҳолда кўрдик» дейди. Онаси: «Эй Зайнаб, мен хурсандчиликда эдим» дейди.

          Шайх Алий Солиҳ Шайхадан Иймон ва Зайнаб хоним исмли қизлари бор. Уларнинг кўзлари соғлом, оилали. Улар ҳам ал-Азҳарда таълим олиб шариат илмларини пухта эгаллашган. Қизларнинг илмларида пойдевор ота-оналарига хизматлари ва дуоларидир. Улар навбатлашиб оталарини доим дарс ва илм мажлисларига ўзлари етаклаб олиб боришади. У ерда вақтни оталарини шунчаки кутиш билан эмас, балки илмидан истифода қилган ҳолда ўтказадилар, уни диққат билан тинглаб дарсларни ўзлаштирадилар. Шайх Алий Солиҳнинг бу қизлардан 4 ўғил ва бир қиз набиралари бор.

(Тамом)

Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли Шайх Алий Солиҳ ҳафизаҳуллоҳнинг суҳбатлари ва Мустафо Ризо Азҳарийнинг «Ал-қовлул жалий фий таржаматиш шайх Алий» китоби асосида тайёрлади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф хотиралари Устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф 1954 йил 17 май куни Андижон вилояти Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғида дунёга келди. У давоми...

1418 15:28 / 19 апрель
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Исмоил қори Исмоил ўғлининг уйларига ташриф буюрдик.Исмоил қори Исмоил давоми...

6382 02:05 / 05.06.2018
Саудия Арабистони ўзбекларидан бўлган шайх Мансур Абдулбоқий Бухорий 1971 йил Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида туғилган. Унинг оиласи Андижондан 1927 йили давоми...

1814 13:30 / 19.08.2022
Уламолар айтадилар.Агар бир одам намоздан лаззатланишни сезмай қолган бўлса ва уни кечикиб адо этиб дангасалик қилаётган бўлса, Қуръони каримни борган сари кам давоми...

4705 09:00 / 22.08.2021
Аудиолар

137285 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7535 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57356 14:35 / 11.08.2021