1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Садақа кўнгилларни равшан қилади

21:08 / 11.11.2022 2411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва:

 

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

 

«Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир» (Тавба сураси, 103-оят)ни ўқиб шундай дуо қилар экан: «Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади».

Ибн Жарир Тобарий раҳматуллоҳи алайҳи Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Лубоба ва унинг шерикларини қўйиб юборганларидан кейин, улар молу мулкларини олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйдилар ва:

Мана, молу дунёмизни олиб, бизнинг номимиздан садақа қилинг ва бизнинг ҳаққимизга дуо қилинг, бизни покланг, – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Менга амр қилинмагунча, булардан ҳеч нарса олмайман, – дедилар. Шунда Аллоҳ «Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун таскиндир» оятини нозил қилди. Бу «Уларнинг қилган гуноҳлари учун истиғфор айт», деганидир. Оят нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг молларидан бир қисмини олиб, номларидан садақа қилдилар».

Уларнинг садақасини олиш кўнгилларини тўлдирди. Тавбалари ҳақиқатда қабул бўлгани уларнинг кўнгилларини равшан қилди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари мукофот бўлди.

Аллоҳ эшитгуви ва билувчи Зотдир. Дуоларни эшитади, ким чин дилдан тавба қилганини билади.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: «Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин», дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони Каримда:

 

 

«Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган.

Ризқнинг асосий манбаи Аллоҳ таолонинг Ўзидир ва У Зот одамларга Ўзи хоҳлаганича ризқ бериб қўйган ва ундан нафақа, хайр-эҳсон қилиб туришга буюрган. Албатта, бу иш ўлим келишидан аввал бўлиши шарт. Соғ-саломатликда, ҳамма нарсага қодирлик пайтида хайр-эҳсон қилса, ўрнига тушади. Ўлим келганда эса ҳамма ҳам ёлвориб, Аллоҳдан яна озгина умр беришини сўрайди, садақа қилиб, яхши кишилар қаторида бўлишни истаб қолади. Лекин унда кеч қолган бўлади.

Нима учун «Умра қиламан» демайди, «намоз ўқийман» демайди, «рўза тутаман» демайди, балки «садақа қиламан» дейди.

Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Фойдаланилган манбалар:

«Тафсири Ҳилол» китоби

@arabicuz

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Иброҳим ибн Майсарадан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари олдига бир аъробий давоми...

1392 16:43 / 30 май
. Саъид ибн Мусайяб .Киши ўзидан кейин фарзандининг қилган дуоси ила кўтарилади,, деди ва .Мана бундай,, деб икки қўлини кўтарди,. Шарҳ .Бир одам вафот этгач, давоми...

3919 12:52 / 23 февраль
Маърур ибн Сувайддан ривоят қилинади.Абу Зарр Ғифорийни кўрдим, ўзи ҳам, қули ҳам бир хил либос кийиб олишибди.Абу Заррдан бу ҳақда сўрадик. У шундай деди.Мен бир давоми...

3120 16:22 / 14.09.2020
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

3821 11:30 / 02.07.2022
Аудиолар

213136 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132357 14:35 / 11.08.2021