1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Сартарошнинг танбеҳи

19:00 / 11.11.2022 2471 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имом Аъзам) шундай ҳикоя қилади: «Ҳаж ибодати пайтида бешта хатога йўл қўйган эканман. Бу хатоларни ўшанда бир сартарош ўнглаб қўйган эди. Эҳромдан чиқиш учун соч олдирмоқчи бўлиб сартарошга бордим.

- Сочимни неча пулга олиб қўясиз? - дея сўрадим.

- Аллоҳ сизни тўғри йўлга бошласин, одатда ибодатда шартлашилмайди. Ўтиринг, ҳиммат сиздан, - деди у.

Хижолат тортиб ўтирдим. Мен қиблага ён тарафим билан ўтириб олган эдим. Сартарош бу камчилигимни ҳам тўғрилади. Қиблага юзландим ва баттарроқ хижолат бўлдим. Сартарошга бошимнинг чап ёнини тутган эдим, ўнг тарафни талаб қилди. Бажардим. Сочимни олаётганида унинг буйруқларидан ҳайратланиб индамай ўтиравердим.

- Нега жим бўлиб қолдингиз? Такбир айтинг, - деди у. Такбир айтдим. Соч олдириб бўлгач, кетишга шайландим.

- Қаерга кетяпсиз?, - деб сўради.

- Уйга.

- Икки ракъат намоз ўқинг. Кейин истаган ишингизни қилаверасиз, - деди сартарош.

 Айтганларини бажардим. Бу гаплар сартарошдан эмас, балки олим одамдангина чиқиши мумкин эди.

- Ибодатнинг бу қоидаларини кимдан ўргангансиз? - деб сўрадим ундан минг андиша билан.

Баракаллоҳ. Ато ибн Абу Рабоҳдан ўргандим. Одамларга ҳам шуни тавсия қиляпман, - деди сартарош».

 

«Кўҳна дунё ва ривоятлари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Телефон деганлари аллақачон шайтоннинг чалғитувчи ўйинчоғига айланиб бўпти. Аввалари бу матохга унчалик эътибор қилмаган эканман, умра сафарига боргач бунга юз давоми...

1917 17:17 / 02.11.2022
15581603 йиллар орасида қарийб 45 йил давомида Англия ва Ирландия қироличаси бўлган Елизавета I ҳақида қизиқ маълумотлар бор экан. Ушбу маълумот рус тилидаги давоми...

2451 11:32 / 05.12.2023
525. Оишадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, Абу Бакр ва Билолни қаттиқ иситма тутди. Икковининг олдига кириб .Эй давоми...

7979 20:26 / 02.07.2017
ndash Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган фарзвожиб амалларни бажариш.ndash Шубҳалардан четланиш, ҳаром ишларни тарк қилиб, улардан узоқлашиш.ndash Суннатларга амал қилиш, давоми...

3210 16:16 / 23.01.2022