1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Қани менинг онам

19:13 / 04.11.2022 1891 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳали саккиз ёшдан ошмаган боланинг онаси вафот этди. Унинг отаси бошқа аёлга уйланди. Кунларнинг бирида ота ўғлидан сўради: «Олдинги онанг билан ҳозирги онанг орасида фарқ бор экан-ми?».
Болакай беғуборларча шундай жавоб берди: «Ҳақиқий онам менга ёлғон гапирар эдилар, янги онам эса ростгўй эканлар».
Ота ўғлининг бу жавобидан ҳайратга тушди ва: «Қандай қилиб?», дея сўради.
«Мен ўйнаётганимда, шўхлик ва итоатсизлик қилганимда, ўзимнинг онам: «Агар шўхликларингни бас қилмасанг, сенга овқат бермайман», дер эдилар. Мен онамнинг бу гапларига парво ҳам қилмас эдим. Чунки онам мени қидириб топиб, уйга олиб келиб, барибир менга таом берар ва меҳрибонлик қилар эдилар. Янги онам эса: «Агар ўйинни тўхтатмасанг, сенга овқат бермайман», дейдилар. Отажон, икки кундан бери қорним оч!», дея болакай аҳволини тушунтирди.
Мурғак, беғубор, соф қалбли болажонга нисбатан қилинган бепарволик ҳақида яна бир воқеани келтириб ўтамиз. 
Бефарзанд эр-хотин «Меҳрибонлик уйи»дан бола асраб олишди. Бироз муддат ўтиб, Аллоҳ таоло уларга фарзанд неъматини ато этди. Шунда улар асраб олинган болани «Меҳрибонлик уйи»га қайтариб олиб бориб топширдилар. Бечора болакай иккинчи марта ота-онасидан айрилди, иккинчи бор қалби парчаланди!
Эй Аллоҳ, вафот этиб кетган ота-оналарни раҳматинга олгин, ҳаёт бўлганларининг умрларига барака бергин!
Эй Аллоҳ, бизларни етимпарвар бандаларингдан қилгин, етимларни қалбини оғритиб, уларга зулм қилишдан паноҳ бергин!
Манба: «Ал Мутанаббий» саҳифасидан


Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Онам доим бизга шундай дейдилар.Дадангиз ишдан уйга қайтганда унинг юзига табассум ила боқинглар, чунки ташқаридаги олам оталарни чарчатадиган муҳитдир,.Оталар давоми...

4445 14:00 / 26.05.2022
Кексалиги туфайли намозда қийналадиган кишиларга ўтириб намоз ўқишга рухсат берилган..Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги давоми...

2995 17:00 / 30.10.2019
69. Бародан ривоят қилинади.Бир аъробий келиб.Эй Аллоҳнинг Набийси Менга жаннатга киритадиган бир амални ўргатинг,, деди..Гапни қисқа қилдингу, лекин катта нарсани давоми...

2592 11:00 / 10.04.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхши уй етимга яхшилик қилинаётган уйдир. давоми...

2442 15:30 / 05.02.2020