1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Зулм ва хатолардан сақланиш

21:00 / 04.11.2022 2227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёфиъийнинг «Миръотул жанон» номли китобида келади:
«Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурни умуман ёқтирмас эди. Абу Жаъфар уни ўлимга ҳукм қилди. Ҳукмни ижроси учун уни қидиришларини буюрди.
Суфён Саврий улардан яшириниш учун Яман томонларга кетди. Қишлоқма-қишлоқ юриб одамларга ҳадис ўргатди, динни таълим берди. Кишилар уни танимасдан ниҳоятда эҳтиром қилишар эди.
Кечаси қишлоқларнинг бирига бориб тунади. Ўша оқшом қишлоқдан бир кишининг уйини ўғри урди. Суфён Саврий бегона бўлганлиги учун уни ўғрига чиқаришди. Уни Маън ибн Зоиданинг олдига олиб келишди. Маън Мансурнинг Ямандаги волийси эди. Кишилар Суфённи Маънга топшириб дейишди:
- Мана бу киши нарсаларимизни ўғирлаб яна тонмоқда!
Маън сўради:
- Буларнинг гапига нима дейсан?
Суфён деди:
- Мен уларнинг ҳеч нарсасини олганим йўқ!
Маън Аллоҳ берган фаросати билан олдида турган юз ўғрининг юзига ўхшамаслигини сезди. Атрофидаги аёнларига деди:
- Туринглар, кетинглар! Менинг у билан алоҳида гапим бор!
Улар кетгач Маън сўради:
- Сен кимсан?
- Абдуллоҳ(Аллоҳнинг бандаси)!
- Кимнинг ўғлисан?
- Абдуллоҳнинг(Аллоҳнинг бандасини)!
Маън деди:
- Биз барчамиз Аллоҳнинг бандаларимиз. Исминг нима?
- Суфён ибн Саъид ас-Саврий!
- Мўминлар амири ҳали сени қидириб юрибдими?!
- Ҳа!
Маън бироз жим туриб деди:
- Сен каби кишиларни мен уларга топширмайман. Бор истаган жойингда хотиржам яшайвер!
Зимнида зулм аралашган шерикликни тарк қилиш сиздан талаб қилинмайди, аммо зулмга шерик бўлмаслик албатта матлубдир. Ҳеч қачон зулмни амалга оширувчи қўл бўлманг!
Умумий вазифалар барчаники. Агар ҳоким хулафои рошидинлардан бўлмаса сиз ундан масъул эмассиз. Сиз ўзингиздан, тутган йўлингиздан масъулсиз. Инсонларнинг иши Аллоҳнинг зиммасида!
Барчамиз ўзимиз яшаётган воқеликдаги кўп нарсаларни ислоҳ қилишдан ожизмиз. Аммо ҳаммамиз қийшиқ воқеликда ҳам тўғри бўлишимиз имкони борлигини биламиз.
Барчамиз тўғри йўлдан юришга, яқинлашиб юришга муҳтожмиз. Қўлимиздан келганича Аллоҳдан қўрқишимиз лозим. Зулм ва хатолардан ўзимизни сақлашимиз керак. Биз одамларнинг дини ва адолатидан сўралмаймиз. Аммо ўзимизнинг динимиз ва адолатимиздан сўраламиз!
Қолаверса, диққат ва эътиборлироқ бўлишимиз лозим. Баъзи нарсалар кўринганидек бўлмайди. Баъзи инсонларнинг ортида биз билмаган кўп ҳикояси бўлади. Манзарада фақат кўзларингиз кўрган нарсани кўрасиз. Ақлингиз билан боқинг. Диққатли бўлинг. Нарсалар ҳақида озгина тадаббур қилинг. Фаросатни ишлатинг. Гоҳида ҳисларингизга эргашиб туринг, ишонинг улар сизни ҳақиқат сари бошлайди!


                                                                                                                                                            Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суратдаги мисрлик болакайнинг исми Зиёд Муҳаммад. У ҳозирда ўн уч ёшда. Зиёд қўлсиз ва оёқсиз ҳолда туғилган. Чақалоқлигида отаонаси унинг аъзолари кейинчалик давоми...

3627 12:17 / 19.12.2022
Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, .агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша давоми...

3370 13:08 / 27.11.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга давоми...

2249 11:08 / 26.06.2021
Мўминмусулмон инсон кундалик ҳаётида дунё ва охират саодатига мушарраф қилувчи энг муҳим режаларни тузиб, шу асосда иш юритиши лозим. Қуйида кундалик ҳаётимиз давоми...

2441 15:36 / 03 март