1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тилимизни Аллоҳнинг зикри билан машғул қилсак...

15:31 / 25.10.2022 2326 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тилимиз жаннат неъматларига қовуштирувчи бир восита ва Аллоҳ таолонинг бизга берган буюк неъмати ҳисобланади. Агар тилимизни зикрлар билан машғул қилсак, Аллоҳнинг розилигини қозонишимизга ва охиратда буюк даражаларга эришишимизга сабабчи бўлади. Истиғфор, салавоти шариф, тасбеҳ ва Қуръон ўқиш билан машғул бўлсак, охиратимиз учун заҳира тайёрлаган бўламиз. Агар тилимизни фойдасиз, беҳуда гаплар билан машғул қилсак, икки дунёмиз учун зарар қилган бўламиз. Зикр қилиб жаннатда буюк даражаларга, бебаҳо ҳазиналарга эга бўлишимиз мумкин бўлсаю, биз тилимизни фойдасиз гап-сўзлар билан машғул қилиб, ўзимизни бу неъматлардан маҳрум қилишимиз аҳмоқлик эмасми? Фойдасиз, беҳуда  гап-сўзлардан узоқлашиб, қийматли вақтимизни Аллоҳ розилиги учун сарфласак, икки дунёмиз учун хайрли бўлади.

Зеро, улуғларимиз «Кам гап ҳикматдир, Роббимиздан неъматдир» деб бежизга айтишмаган. Ҳадиси шарифда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бефойда нарсаларни тарк қилиш, киши Исломининг чиройидандир», деганлар.

Имом Термизий ривояти.

«Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмас. Илло, амри маъруф, наҳйи мункар ва Аллоҳ таолонинг зикри бундан мустасно», деганлар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Аллоҳ охиратда тилимиз зараримиз учун гувоҳлик беришидан ва ғазабига сабабчи бўлишидан Ўзи асрасин.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тиббиёт соҳаси тараққий этиши натижасида бугунги кунда тана аъзолари, ички органларни ўзгаларга кўчириб ўтказиш амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида давоми...

2650 11:03 / 11.01.2024
Олтинчи амалАллоҳ таолонинг яхшилигини, эҳсонини, ботиний ва зоҳирий неъматларини мушоҳада қилиш. Бу ҳам бандани Аллоҳ таолонинг муҳаббатига чорловчи давоми...

3086 11:30 / 29.01.2021
Билол ибн Абу Рабоҳ билан Абу Зарр розияллоҳу анҳумо бир масалада тортишиб қолишди. Шунда Абу Зарр ҳазрати Билолдан ғазабланиб, .эй қора хотиннинг ўғли, деб юборди. давоми...

1552 09:01 / 11.10.2024
Доимо ҳақ йўлда бўлинг, бу йўлда юргувчиларнинг озлиги сизни ташвишлантирмасин. Ботил йўлдан сақланинг, у йўлда ҳалок бўлгувчиларнинг кўплиги сизни алдаб давоми...

9290 11:00 / 01.07.2022