1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фақиҳ ким?

16:00 / 23.07.2021 3386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Илмда – Буйруқлар ва қайтариқларни ворид бўлган хабарлар ва масдарларидан ўрганган ҳолда тушуниб фаҳмлаган киши- фақиҳдир.

2. Тазкияда – Ҳаракатлари мустаҳкам ва суянчли бўлган, сукунати ҳамд билан тўлган, муаммо-офатлари ҳал бўлган, ҳолатлари яхшиланган киши- фақиҳдир.

3. Мулойимликда – иймон неъматини тотган, покланган, мусобақа майдонида сайр этган ҳамда бутун борлиғи билан Карийму Ҳаллоқ зотга юзланган киши – фақиҳдир.

4. Тавозуъда – сўзлари, иборалари тушунарли бўлган, ишоралари эса фаҳмланарли бўлган киши- фақиҳдир.

5. Фаҳмда – ибратларни илғаган, ишораларни англаб ечган, ёмонликка буюрувчи нафси амморага тескари, хилоф бўлган, ҳар бир нарсадан аломат ва белги олган киши – фақиҳдир.

6. Ихлосда – ўзини Саййиди ва Мавлосига батамом топширган, Ундан ўзгани ибодат учун танимайдиган, Унинг розилигидан ўзга нарсани талаб этмайдиган- фақиҳдир.

7. Басийратда – кўзларидан ғафлат тўрини олиб ташлаб, кўра бошлаган, сўнгра нафси ҳавосининг ёмонликлари кўра бошлаган киши – фақиҳдир.

8. Яқийн (кучли ишончда) – Мавлосига муҳтожлиги фақирлигини эътироф қилиши орқали кучли ишонч ва фаҳми нури ила қўрқув ва ваҳима занжиридан қутулиб олган, бу ҳолга етказганига ҳамд айтган ва У зотга дуо-илтижолари ортган киши – фақиҳдир.

9. Қўрқувда – Ҳаётлик вақтида, ўлимга юзлашиб, қабрга кирмасдан олдин ўзини муҳосаба қилиб борган, ўзининг амалларини тафтиш қилиб юрган киши- фақиҳдир.

10. Ҳикматда – ҳидоят ва тўғриликка муваффақ қилинган, ҳикмат берилган ва хитобларни ажратиш ато этилган,  унинг сўзлари эшитувчиларга ёқимли бўлган киши – фақиҳдир. 

Изоҳ: Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, давоми...

3040 17:36 / 03.10.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб шундай дедилар .Сен аҳли китобнинг олдига бораяпсан. Аввал уларни Аллоҳнинг давоми...

3349 09:00 / 27.02.2023
Бир бой одам кўнгли тусаган, хаёлига келган ҳар қандай нарсани сотиб олаверарди. Бир фақир киши эса ўзи хоҳлаган нарсани сотиб ололмас, фарзандларига таом, либос давоми...

4609 14:00 / 10.07.2022
Кечаси бедор бўлиб, уни ибодат ила ўтказишни .қиёмул лайл, дейилади. Бу иш жуда ҳам фазилатли ҳисобланади. .Қиёмул лайл, ила машғул бўлган кишиларни Аллоҳ таоло ҳам, давоми...

3848 15:30 / 02.05.2020