1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оксфорддаги Бухоро ҳақида биласизми?

11:00 / 19.10.2022 2742 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун дунёга машхур бўлган Англиянинг Оксфорд университети 1096 йилда ташкил этилган бўлиб, қадимий университетлардан бири ҳисобланади. Университетда тўртта академик бўлим, 36 та коллеж ва учта ҳамжамияти мавжуд. Университет таркибида боғлар, кутубхоналар ва музейлар барпо этилган. Бу уч турли масканлар GLAM номи билан машҳур бўлиб, дунёдаги энг катта университет тўпламларидан бирини ташкил қилади. Яъни, Gardens, Libraries And Museums – GLAM. 

Университетнинг Oxford University Press нашриёти ҳам бугунги кунда кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу нашриёт ҳар йили дунё бўйлаб юздан ортиқ тилларда минглаб китобларни катта ададда чоп қилиб келмоқда. 




Шу билан бир қаторда Университетнинг Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази алоҳида аҳамиятга эга. Бу тадқиқот марказига 1985 йилда асос солинган. 




1991 йилда қирол Чарлз III (ўша пайтда Уэльс шаҳзодаси) унинг ҳомийси бўлди. Бу рўйхатдан ўтган таълим даргоҳи хайрия ташкилоти ҳисобланади. 2012 йилда қиролича Елизавета II томонидан унга Қироллик Хартияси мақоми берилган. Марказ бошқарувини бутун дунё олимлари ва давлат арбоблари ҳамда Кенгаш томонидан тавсия этилган Оксфорд университети вакилларидан иборат Васийлик кенгаши бошқаради.

Марказ Ислом маданияти ва цивилизациясининг барча жабҳаларини ҳамда замонавий мусулмон жамиятларини кўп тармоқли жиҳатларини ўрганишга йўналтирилган. Марказнинг кўплаб аъзолари Университетнинг турли бўлимлари ва факультетлари коллежларда фаол иштирок этиб келади. Кўплаб талабалар ва катта илмий ходимлар марказнинг стипендиялар ва ташриф стипендиялари дастурлари орқали йиллар давомида Оксфордга келиб таълим олиб келишмоқда. Марказда ўқув йили давомида маърузалар, семинарлар, маҳорат дарслари, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа академик тадбирлар ўтказиб келинади.




1993 йил Уэльс шаҳзодаси томонидан ташкил қилинган дастурда кўпгина таниқли давлат арбоблари ва олимлар ўз маърузалари билан иштирок этганлар. Маърузачилар орасида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, мусулмон дунёсидаги ва ундан ташқаридаги халқаро миқёсдаги таниқли олимлар, БМТ, ИҲТ, Араб Лигаси, ЮНЕСКО ва Ҳамдўстлик каби халқаро ташкилотларнинг бош котиблари нутқ сўзлашган. 




Марказ аввал Сент-Кросс йўлидаги оддий бинода фаолиятини бошлаган бўлса, кейинчалик 2016-2017 ўқув йилига келиб алоҳида бинога кўчиб ўтди.



Марказнинг янги биносида замонавий ўқув жиҳозлари, анжуманлар саройи, семинар ва ўқув хоналари, кўргазмалар майдони, кутубхона, марказ ходимлари учун офислар, овқатланиш зали ва талабалар учун ётоқхоналар ҳозирланган. 







Кўргазмалар майдонида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари устига ёпиладиган матодан бир бўлак ва Кабанинг эшик қисмига ўраладиган кабапўш ҳам жой олган.





Эътиборга молик бўлган жиҳати шундаки, марказнинг кутубхонасига Бухоро номи берилган бўлиб, у ерда турли тиллардаги юзлаб китоблар ўрин олган. 





 Шунингдек марказда беш вақт намоз ибодатини адо этиш учун ҳам масжид барпо этилган.

 

Қирол Чарлз III марказ ҳақида қуйидагиларни айтади: «Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази Ислом дунёси ҳақидаги тушунчамизни тарғиб қилиш ва яхшилаш учун жуда кўп ишларни амалга оширди. Бу жараён ҳаётимиз давомида катта аҳамиятга эга. Ислом ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир».


Манба: Oxford Centre for Islamic Studies

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаб йиғладилар, ҳатто ердаги тошлар ҳўл бўлиб кетди. У киши шундай дедилар .Умар Исломнинг давоми...

2039 08:10 / 29.10.2019
Шогирдларига илм ўргатган устознинг мақом ва мартабаси шунчалар улуғ бўлганки, уларни дунёни титратган ҳукмдорлардан тортиб улуғ саркардаларгача, оддий давоми...

3946 18:05 / 24.09.2019
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3356 11:40 / 06.07.2019
Балоғатга етган муслима аёлга авратини тўсадиган ва тана тузилишини билинтирмай турадиган кийим кийиш фарздир.Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати давоми...

29839 20:00 / 28.08.2019
Аудиолар

213290 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132512 14:35 / 11.08.2021