1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бели оғримаганнинг нон ейишига боқ

11:00 / 10.03.2023 3631 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадимда бир бой киши кичик ўғлига умр бўйи эсдан чиқмайдиган дарс бермоқчи бўлди. Кечқурун ота ўн иккига кирган ўғлини ёнига чақириб: «Эртадан бошлаб ишга бориб, пул топиб келишни буюрди». Ўғил ҳайрон бўлиб, шундай деди: «Отажон, биз бой оиламизку, пулимиз кўпку, нега ишлашим керак».

Ота баланд овозда: «Муҳокама қилмасдан айтганимни бажар» деди. Эртаси куни тонгда ўғил ишчилар тўпланадиган жойга борди. Ўша ердагилардан иш вақти машаққатли меҳнатдан қанча пул топиш, ишнинг тури ҳақида сўраб суриштирди. Бола ишчиларнинг берган маълумотларидан қониқмади, айтилган иш унга ёқмади. Шунингдек унинг оиласида ота ва онаси маълум сабабларга кўра алоҳида яшар эди. Шундан сўнг болакай онасининг ёнига борди ва ўзини йиғлагандек тутиб, онасининг раҳмини келтирди ҳамда унга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди.

Онаси ундан: «Бир кунда неча пул топишинг керак», деб сўради.

Ўғил: «Бир динор», дея жавоб берди.

Онаси: «Ҳар куни мен сенга бир динор бераман, ишга борма. Отанг сўраса, ишга бордим деб айт», деди.

Кечқурун бола отаси билан ўтирганда ота ундан ишга бордингми, деб сўради.

Ўғил иккиланиб: «Ҳа» деб жавоб берди.

Ота ундан пул қани деб сўради.

Ўғил: «Мана отажон бир динор», деб отасига узатди.

Ота пулни олди-ю деразадан ташқарига улоқтирди ва дарҳол ўғлининг юзига қаради. Унда ҳеч қандай ўзгариш сезмади. Эртаси куни ўғил яна онасининг олдига борди ва у ерда кун кеч бўлгунча онаси билан бирга бўлди. Кечқурун она яна ўғлига бир динор берди ва ўғил уйига бориб пулни отасига берди. Ота пулни олган заҳоти деразадан улоқтириб, ўғлининг юзига қаради. Юзида ҳеч қандай ўзгариш йўқ эди. Бундай ҳолат эртаси куни ҳам такрорланди. Тўртинчи куни бола онасининг уйига борса, онаси муҳим иш билан қаергадир жўнаб кетган экан. Бола бундан маҳзун бўлиб, ўйлаб-ўйлаб охир-оқибат ишга боришга қарор қилди. Кечгача тинмай меҳнат қилди. Ишдан сўнг ўзида кучли чарчоқни ҳис этди. Хизмат ҳақини олгач, уйига жўнади. Ота ўғлидан пул қани деб сўради. Ўғилнинг юзида чарчоқ, хорғинлик аломатлари кўриниб турар эди. Ўғил пулни отасига узатар экан, марҳамат отажон деди. Ота ўғлининг қўлидан пулни олиб деразадан улоқтирди ва ўғлига қаради. Бу сафар ўғилнинг кўзларидан ёш қалқиб чиқди. Отасига: «Отажон, кун бўйи чарчаб, хорликни ҳис қилиб, иш берувчининг таъна дашномларини эшитиб, шу пулни топган эдим», деди.

Шунда отаси табассум қилиб, ўғлига: «Пулнинг қадрини уни меҳнат қилиб, қийналиб топган одамгина ҳис қилади. Ёдингда тут, машаққатсиз келган молу-дунё арзимас ишларга кетади, уни сарфлаётган кимса пулни исроф қилаётганини ҳис қилмайди. Аммо пул чарчоқ ва машаққат ортидан келса, эгаси уни исроф ва бахиликка йўл қўймай , ўз ўрнида сарф этади».

Халқимизда «Бели оғримаганнинг нон ейишига боқ», деган нақл бежизга айтилмаган.

Дунё насибасига эга бўлиш, ҳаётда ўз ўрнини топиб яшаш, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш, тадбиркор, касб-ҳунарли бўлиш, неъматларга вақтида шукр қилиш, улардан тежаб-тергаб, иқтисод қилиб фойдаланиш, уларни фисқу фасод ишларга сарфлаб, суистеъмол қилмаслик ҳар биримизнинг муқаддас вазифамиздир. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалалламнинг ҳадиси шарифларидан келтириб ўтамиз:

«Касбнинг энг яхшиси, кишининг ўз қўли билан бажарадиган иши ва ҳалол савдодир», «Деҳқончилик қилинглар, чунки у баракали касбдир. Уни қўриқловчи соқчиларни кўпайтиринглар!», «Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди».

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаКоронавирус билан касалланганлар www.worldometers.сайтининг маълумотларига кўра, бугун 24.02.2021 да дунё бўйича 112 миллион, 780 минг, 835 кишини ташкил этмоқда. давоми...

2048 18:00 / 25.02.2021
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Аллоҳ бандага яхшиликни ирода қилса, унга амал қилдириб қўяди, давоми...

2608 09:00 / 12.06.2021
Атиги бир йилда шунча фарқ Кундалик равотиб суннат намозларини ўқиган ва уларни ўқимаган кишининг фарқи 4320 ракат биландир Ҳар куни витр намозини ўқиган ва давоми...

1699 19:00 / 07.08.2021
Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча давоми...

1469 09:00 / 08.02.2023