1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Навбатдаги меҳмонимиз – Маҳмуд Усмон

18:23 / 05.08.2022 4424 pdf Ўқиш режими + -

2022 йил 10 август, чоршанба куни соат 15:00 да «Hilol nashr» нашриётининг мажлислар залида таниқли ёш олимларимиздан Маҳмуд Усмон билан «Фиқҳнинг кундалик ҳаётимиздаги ўрни» мавзусида суҳбат ва савол-жавоб бўлиб ўтади.

Суҳбатни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Суҳбат islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн тақдим этилади.

Маҳмуд Усмон жаноблари 2014 йили Мадина Ислом университетининг Араб тилини ўрганиш маъҳадини олий баҳолар билан тамомлаб, кейин шу университетнинг шариат факультетида ўқишни давом эттирган. Ўша йили минглаб талабалар орасидан Рожиҳий фондининг ҳайъати томонидан танлаб олингач, ўқишни фонд ҳомийлигида давом эттирган. Тўрт йилдан сўнг ўқишни олий баҳолар билан тамомлаб, Мадина Ислом университетининг Фиқҳ бўлимига магистратурага қабул қилинган. Магистратурада ҳанафий мазҳабининг энг мўътабар китобларидан бири, Бухоро фақиҳи, аллома Содруш-шариат роҳимаҳуллоҳ томонидан ёзилган «Шарҳул-Виқоя» асарига буюк фақиҳ ва муфассир Камолиддин Қирмоний ёзган шарҳнинг қўлёзмасини умматга ҳадя этишни ният қилди. Ушбу ниятни амалга ошириш учун турли миллат ва мазҳабларга мансуб ўнта талабадан иборат ишчи гуруҳ тузиб, унга раҳбарлик қилди. 

Айни пайтда Ислом молиявий фиҳқини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди.

Бу борада кўплаб шайхлардан дарс олиб, бир қатор шаҳодатномаларга эга бўлди. Жумладан, Ислом молияси соҳасидаги энг нуфузли халқаро ташкилотлардан бири, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Шариат кенгашига раислик қиладиган AAOIFI ташкилотининг махсус CSAA (сертификатланган шаръий маслаҳатчи ва аудитор) даражасини қўлга киритди.

Манзил: Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй
Манзил (харита): https://maps.google.com/maps?q=41.25978%2C+69.18915&hl=uz-uz&t=m&z=15

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳроқибат, эзгулик, хайрсаховат каби олижаноб давоми...

1909 14:40 / 21.05.2020
Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони давоми...

2421 03:30 / 12.03.2021
Аввал хабар берганимиздек, бугун .Ҳаж ndash 2022, мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг ўтказилди. Унда ҳаж сафарининг бошланиш куни ҳам маълум қилинди. давоми...

2190 06:29 / 03.06.2022
Бангладешдаги Эрон маданий атташеси Ислом маданияти ташкилотининг Халқаро маркази ҳамда Европа Қуръон уйи ҳамкорлигида махсус виртуал Қуръон ўқиш семинарини давоми...

1463 03:30 / 17.03.2021
Аудиолар

232051 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150564 09:35 / 11.08.2021