1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Минг марта афсус десангиз ҳам жароҳат изи қолаверади

11:00 / 07.07.2022 3400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит бор эди. У жаҳлдор, ғоятда асабий эди. У билан муомала қилган ҳар бир одам унинг табиатидан хафа бўлар эди. Бир куни отаси унга мих солинган халтани бердида, «ҳар гал асабинг бузилиб, жаҳлинг чиққанда, шу михлардан бирини олиб мана бу ёғочга қоқасан» деди. Йигит биринчи куниёқ ёғочга ўттиз еттита мих қоқди. Кун ўтган сайин йигит ўзининг ғазабини ичига ютадиган, асабларига эгалик қиладиган бўлиб борди. Шу зайлда ёғочга қоқиладиган михлар сони ҳам камайиб борди. Йигит ёғочга мих қоқишдан кўра, асабларини идора қилиш осонроқ эканини билиб қолди. Шундай кун келдики, унда йигит мутлақо асабийлашмади ва отасига бориб бугун бирорта ҳам мих қоқмаганини, асабларини идора қилаётганини айтди. Ота ўғилга яна бир таклиф билан мурожаат қилди: «Асабларингни идора қила олган кунинг биттадан ўзинг қоққан михларни суғирасан».

Кунлар ўтиб, йигит барча михларни суғуриб бўлганини отасига айтди. Ота ўғлининг қўлидан етаклаб, уни мих қоқилган ўша ёғоч ёнига олиб борди.  «Михларни суғуриб, асабингни бошқара оладиган бўлганинг яхши, лекин ёғочдаги бу тешикларга қара, энди бу ёғоч аввалгидек, мих қоқилмаган аслига қайта олмайди. Сен одамларга ғазаб билан гапираётганингда уларнинг қалбларида худди шундай ҳолат юз беради. Сен неча марта афсусдаман деб надомат қилишингнинг аҳамияти йўқ. Барибир уларнинг қалбларидаги жароҳат излари қолаверади.

Хулоса

Асабимиз бузилган, жаҳлимиз чиққан пайтда кимгадир гапираётган бўлсак, мулойим, оғир-босиқ, муомала одобига амал қилиб гапирайлик. Суҳбатдошимизга асабимиз бузилганини сездириб қўймайлик. Чунки, ғазабланиш ўзимизнинг шахсий ҳолатимиз бўлиб, суҳбатдошимизни биздан чиройли муомала кўриш ҳаққи бордир. Энг яхшиси ғазабланган пайтда гапирмаслик, қарор чиқармаслик керак. Акс ҳолда кимнингдир қалбини ҳикоядаги ёғоч каби жароҳатлаб қўйишимиз мумкин.

Аллоҳ таоло барчамизни мулойимлик, ҳалимлик хулқи билан зийнатласин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминаларга айт .Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. давоми...

11157 16:27 / 01.02.2018
Уламолардан бири айтади.Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик давоми...

3552 15:00 / 11.12.2021
Барча китоблар ҳам инсоннинг маънавий камолотига хизмат қилавермайди. Одамга бадҳазм таом, заҳарли егулик каби ножўя таъсир этувчи қораламалар ҳам талайгина. давоми...

5315 17:01 / 05.05.2022
Басралик бир савдогар Чин Хитой мамлакати томон сафарга тайёргарлик кўраётганида бир қария унинг кемасига яқинлашиб илтимос қилиб қолдиndash Эй хожа, ҳузурингизга давоми...

3361 18:00 / 05.02.2021