1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

10 дақиқада 100 литр сувни ичиб тугатадиган жонзот

14:04 / 26.06.2022 3462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туянинг оғзи шундай мустаҳкам қилиб яратилганки, ҳар қандай тиканли ўсимликларни истеъмол қилиб кетаверади. Бошқа жонзотларнинг оғзи эса бу каби ўсимликлардан зарарланади. Шунинг учун ҳам янтоқ туянинг севимли таомидир.

Туя денгиз сувини ҳам ича олади. Чунки унинг буйраги сувдаги тузни ажратиб олиш хусусиятига эга.

Арабистон саҳроларида яшайдиган туялар бир ўркачли бўлади. Осиё давлатлари чўлларида яшовчи туяларда эса икки ўркач бўлади.

Туянинг ўркачи ёғларни сақлаб турувчи захира омбори ҳисобланади. Шунингдек, унинг ўркачи танасининг бошқа аъзоларини ўта иссиқ ҳавода ҳам салқин ҳолда қолишига хизмат қилувчи муҳим аъзо ҳисобланади. Туя эҳтиёж тушган пайтда ўркачидаги ёғдан озуқа сифатида фойдаланади ёки сувга айлантириш хусусиятига эга.

Туянинг қаттиқ жаҳли чиққанда ёки кучли ҳуркиш пайтида оғзидан ҳавога тўлган пуфакча билан бирга ўзига хос тарзда хириллаш овози чиқади.

Туянинг табиатида қасос олишга кучли мойиллик бор. Агар кимдир туяни урса ёки унга озор берса, у ўша кимсани таниб олади. Орадан узоқ вақт ўтган бўлса ҳам унга озор берган кимсадан ўч олиш учун фурсат пойлаб юради.

Инсоният қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакларни ишлаб чиқаришидан анча асрлар аввалдан бери туяларда ўзига хос табиий қора кўзойнаклар мавжуд. Зотан улар ана шундай табиий ҳимоя аъзолари билан яратилган. Яъни, туянинг кўзларида шаффоф кўринишдаги учинчи қовоқ мавжуд. Саҳрода кетаётган пайтда ўша қовоқларидан фойдаланади, улар туянинг кўзларини қуёш нуридан ҳимоя қилади.

Туя бир вақтнинг ўзида 120 литр атрофида сув ича олади. Баъзи манбаларда 200 литрга яқин сув ичиши қайд этилган. 100 литр сувни 10 дақиқада ичиб тугатади. Туя бир ҳафтагача емай, 34 кунгача сув ичмасдан юриши мумкин. Сув бор жойни 50-60 километр узоқликдан ҳис этади.

Булар туя ҳақидаги кўплаб маълумотларнинг биз билган маълум бир қисмидир. Ҳали билмаганларимиз қанча экан?!

Аллоҳ таоло барча жонзотлар қатори туяни ҳам ўзи яшайдиган шароитга, муҳитга мослаб яратган ва унга керакли аъзолар ато этган.

Биз мўмин мусулмонлар туянинг тузилишига, яшаш тарзига ибрат назари билан боқишимиз керак. Зеро, Роббимиз Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ
 

«Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…» (Ғошия сураси, 17-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни тафаккур неъмати ила ризқлантирсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал айтиб ўтилганидек, суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин, иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий давоми...

4876 15:09 / 16.11.2018
Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум давоми...

4542 09:00 / 28.07.2021
Ислом соғликнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, унинг учун банда шукр килиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди. давоми...

4113 15:02 / 29.06.2020
Маълумки, Европа аҳлининг иймонэътиқоддан, дину диёнатдан воз кечишининг амалий бошланиши Коперникнинг .Дунёнинг маркази ndash қуёш, деган кашфиётидан бошланади. давоми...

4547 09:00 / 20.07.2019