1446 йил 7 рабиъул аввал | 2024 йил 10 сентябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Солиҳлар билан бирга дуо қилайлик!

11:00 / 26.06.2022 1475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламоларнинг бирларидан эшитган эдим. У киши солиҳлардан бирининг ҳикоясини шундай келтириб берадилар. Ўша солиҳ зот мана бундай дуо қилган эдилар:

«Аллоҳим, Сен шундай дегансан:

فَمَن تَابَ مِن بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Моида сураси, 39-оят).

Мана мен зулмимдан кейин тавба қилдим, менга раҳм қилгин.

Агар мен бу оятдаги мақом аҳлидан бўлмасам, Сен яна шундай дегансан:

هُوَ الَّذِي يُصَلِّي عَلَيْكُمْ وَمَلَائِكَتُهُ لِيُخْرِجَكُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ وَكَانَ بِالْمُؤْمِنِينَ رَحِيمًا

У мўминларга ўта раҳмли бўлган Зотдир» (Аҳзоб сураси, 43-оят)

Мана мен мўминман, менга раҳм қилгин.

Агар мен бу оятдаги мақом аҳлидан бўлмасам, Сен яна шундай дегансан:

وَاكْتُبْ لَنَا فِي هَذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ إِنَّا هُدْنَا إِلَيْكَ قَالَ عَذَابِي أُصِيبُ بِهِ مَنْ أَشَاء وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ فَسَأَكْتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَالَّذِينَ هُم بِآيَاتِنَا يُؤْمِنُونَ

«...Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир...» (Аъроф сураси, 156-оят)

Мана мен ҳам нарсаман, менга раҳм қилгин.

Агар мен бу оятдаги мақом аҳлидан ҳам бўлмасам, унда менинг мусибатим нақадар улкан мусибат-а! Сен «Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир» дегансан, мен эса ўша раҳматинга дохил бўла олмай қолсам, бу қандай мусибат, бундан ортиқ мусибат бўладими? Бу пайтда эса энди Ўзинг таълим берганингдек:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

 

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», (Бақара сураси, 156-оят) дейман.

Сен Ўзингнинг Каломингда шундай марҳамат қилгансан:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

 

 

Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир. (Бақара сураси, 156-оят).

«Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор» (Бақара сураси, 157-оят).

Мана мен ҳам бошимга мусибат келганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз» дедим. Менга раҳм қилгин».

У солиҳ зотлар барча йўлларни ишга солиб, Аллоҳ таолога У Зотнинг Раҳмат сифатини зикр қилиб, тавассул қилар эдилар.

Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳнинг суҳбатларидан.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доимо ҳақ йўлда бўлинг, бу йўлда юргувчиларнинг озлиги сизни ташвишлантирмасин. Ботил йўлдан сақланинг, у йўлда ҳалок бўлгувчиларнинг кўплиги сизни алдаб давоми...

7643 11:00 / 01.07.2022
Тирик эканман, бир куни Аллоҳ раҳмат қилгур отамдан олган дарсимни ҳеч унутмайман. Ўша куни нотўғри иш қилиб қўйган эдим. Ўртоқларим билан ўйинга берилиб, отам давоми...

5048 14:00 / 14.06.2022
Маданиятли халқларнинг инсоний алоқа бобида ўзига яраша баъзи одоб ва одатлари борки, улар мазкур одоб ва одатларга ҳар доим амал қиладилар. Ислом инсоннинг давоми...

3350 12:30 / 24.12.2018
Хулайд Асарий раҳматуллоҳи алайҳ улуғ тобеинлардан бўлиб, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан кўришиб, у зотдан ҳадис ривоят қилган. Бу киши ҳақида улуғ тобеин давоми...

2539 09:00 / 22.12.2022