1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ер шаридан ҳам каттароқ бўлган қуёш доғи

14:50 / 13.11.2023 3516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гавайидаги қуёш телескопи орқали олинган Қуёшдаги Ер шаридан каттароқ доғнинг энг батафсил фотоси.

Шу доғ сайёрамиздан катта экан. Биз эса сайёрамиз устидаги заррадек инсонлармиз.

Нақадар ожизмиз, заиф жонзотмиз. Аммо шу ожиз, Ер шарига нисбатан митти бўлган инсон деб аталмиш жонзот:

• Аллоҳ таолони таниб, Унга ибодат қилмоқда;

• Аллоҳ таолонинг Каломи бўлган Қуръони Каримни ёд олиб, унга амал қилмоқда, бошқаларга ҳам Қуръони Каримни ўргатмоқда;

• оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлишга интилмоқда;

• Аллоҳ таолони танимай, Унга бандалик қилмай, нафсига қул бўлиб юрибди;

• жаҳон урушларининг бошланишига сабабчи бўлди;

• атом бомбасини кашф этди;

• турли қирувчи, бомбардимончи самолёт ва ҳоказо қуроллар ишлаб чиқарди;

• сув остига тушиб, марварид, маржонлар теряпти, уммон, денгиз, кўлларда яшовчи жонзотлар ҳаётини ўрганмоқда;

• космик кема ясаб, орбитага парвоз қилмоқда, баъзи осмон жисмларини ўрганмоқда;

• осмонўпар бинолар қуришда мусобақалашмоқда;

• давлатлар ташкил этиб, унда раҳбарлик, фуқаролик қилмоқда;

• ўғрилик, порахўрлик, талончилик, коррупция, зино, қотиллик каби жиноятнинг турли кўринишларини содир этмоқда;

• ота-онасига бақириб, ўшқириб, хизматини қилмай оққ бўлмоқда;

• аёлига, фарзандларига, қўшнисига, қариндошларига, атрофидаги инсонларга зулм қилмоқда;

• машина, телефон, либос ва ҳоказолар ишлаб чиқаришда ҳамда улардан фойдаланишда мусобақалашмоқда;

• ижтимоий тармоқларда мусулмонларнинг бошини айлантириб, турли оқимлар домига тортишга уринмоқда.

Аллоҳ таоло Таквир сурасида шундай марҳамат қилади:

 

«Вақтики қуёш букланса…» (1-оят).

Сиз билан биз инсонлар биладиган сайёралар мажмуаси «Қуёш мажмуаси» деб номланиши ва ўша мажмуада Қуёш энг улкан нарса экани ҳаммамизга маълум. Шунингдек, олимлар: «Қуёшнинг ҳажми билан Ернинг ҳажми орасидаги фарқ катта тарвуз билан кичик нўхат доначаси орасидаги фарқчалик», – деб айтадилар.

Демак, бир вақт келиб, шунчалар катта ҳажмга эга бўлган, ёғдуси биз тасаввур қила олмайдиган кенгликка таралиб турган, ўзидаги иссиқлик қуввати ила сон-саноқсиз нарсаларни манфаатлантириб турган Қуёш букланиб, ўралиб, тўплаб қўйилар экан. Ояти каримадаги таъбирдан бу ишнинг ҳеч қандай куч-қувват, уриниш, ҳаракат сарфламай амалга оширилиши билиниб турибди. Бу эса, ўз навбатида, қиёматни қоим қилиш Аллоҳ таоло учун нақадар осон иш эканини билдиради. Зотан, мазкур улканликларга эга бўлган Қуёшни шундоққина ўраб, йиғиб қўйиш у кундаги кўплаб ишлардан арзимаган бири, холос.

 

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ этсин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни давоми...

4027 11:16 / 08.09.2021
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, .Бисмиллаҳи. Эй давоми...

8211 16:05 / 10.10.2019
Ҳар бир қанотда катта кўз ва бир нечта вертикал чизиқлари бор бўлган капалак. Олд қанотлари пушти рангда, орқа қанотларида эса тукли антенналар бор. Шу билан бирга давоми...

2552 15:54 / 16.11.2022
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 14 аср аввал маълум бўлган Австралиялик олимларнинг кашфиётиКўпларимиз, жазирама ёз кунларида иссиқ таом солинган давоми...

7049 11:00 / 28.07.2020