1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам қабул қилинади

21:55 / 21.06.2022 1508 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб хорижлик фуқароларни ўқишга қабул қилиш жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилди.

Хорижлик фуқаролар диний таълим муассасалари Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

– Қабул ҳайъати раиси номига ариза;

– маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси;

– соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса (белгиланган намунадаги);

– миллий паспорт (амалдаги визаси билан);

– 6 дона рангли фотосурат (3,5х4,5 ҳажмдаги);

– фуқаролиги бўлган мамлакатнинг муфтийси (мамлакатда муфтий лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда дин ишлари бўйича тегишли давлат бошқаруви органи) томонидан берилган тавсиянома (ёки йўлланма).

Диний таълим муассасаларида хорижлик фуқароларнинг ҳужжатлари 2022 йил 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қабул қилинади.

Хорижлик фуқаролар диний таълим муассасаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказиладиган ижодий суҳбат (имтиҳон) натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади. Хорижлик фуқароларни Диний таълим муассасаларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Диний таълим муассасаларида хорижлик фуқароларни ўқитиш таълим муассасаларининг дастурида назарда тутилган ўзбек, араб ва рус тилларида олиб борилади. Мазкур тиллардан бирини билмайдиган хорижлик абитуриент тил ўрганиш учун ўқишни таълим муассасасида ташкил этилган тайёрлов курсида ўзбек ва араб тиллари бўйича тўлов-контракт асосида бир ўқув йили давомида тил ўргатилади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг маълум қилишича, эндиликда умра зиёратига боришни хоҳловчи мусулмонлар аввалгидек рўйхатга ёзилиш учун 14 кун давоми...

1953 14:57 / 26.10.2021
Мақола мавжув эмас

6327 05:00 / 11.03.2017
Жорий йилнинг 5 июль куни президент Шавкат Мирзиёев .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонунни имзолади. Бу ҳақда .Халқ сўзи, нашри хабар давоми...

3216 11:00 / 06.07.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими 20242025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни давоми...

5245 10:54 / 08.06.2024