1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ажойиб одатлар

11:00 / 05.06.2022 4806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмонлилар ҳукмронлиги даврида ажойиб одатлар, одоб-ахлоқлар халқнинг турмуш тарзига сингиб кетган эди. Шулардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сув ва қаҳва

Уйга меҳмон келса унинг олдига бир финжонда қаҳва ва бир идишда сув қўйилар эди. Агар меҳмон қаҳвадан олдин сув ичса бундан унинг оч экани маълум бўлиб, мезбонлар дарҳол таом ҳозирлашар эди. Агар у сувдан олдин қаҳвани ичса, бу унинг қорни тўқ эканидан далолат берар эди.

Қизил атиргул ва сариқ атиргул

Агар уйда бемор бўлса, уйнинг олдига сариқ атиргул қўйилган, бундан уй олдидан ўтаётганлар ва қўшнилар тинчлик сақлаб, беморни безовта қилмай ўтишлари кўзда тутилган. Агар уй олдига қизил атиргул қўйилган бўлса, бундан ушбу уйда бўйига етган қиз бор, совчиликка келсангиз бўлади деган тушунча кўзда тутилган ҳамда уй ёнидан ўтаётганда қизнинг ҳис-туйғуларини риоясини қилиб, ҳақоратли сўзлардан сақланиш кераклиги илтимос қилинган.

Эшик ҳалқаси

Эшикда икки хил ҳалқа бўлган. Бири кичик, бири катта. Бу ҳалқалардан эшикни тақиллатишда фойдаланилган. Агар эшик кичик ҳалқа билан тақиллатилса, уй ичидагилар эшикни аёл киши тақиллатаётганини билишган ва табиийки, ичкаридан аёл киши чиқиб эшикни очган. Агар эшик катта ҳалқа билан тақиллатилса, уни эркак киши тақиллатаётгани англашилган ва меҳмонни кутиб олиш учун ичкаридан эркак киши чиқиб дарвозани очган.

Садақа

Ўша даврда бойлар садақа бермоқчи бўлса, камбағалларни ноқулай ҳолатга солмаслик чорасини кўрарди. Бунинг учун улар дўкондорнинг олдига бориб, ундан қарз дафтарини сўрашар, қарздорнинг қарзини тўлаб, уни рўйхатдан ўчириб юборишини талаб қилишар эди. Бу ишни қилган бой ўз исмининг махфий қолишини дўкондордан илтимос қилар эди. Фақирлар доим қарзлари дафтардан ўчирилганини кўришар, аммо бу ишни ким қилганини билишмас эди. Шунинг учун улар миннат нималигини ҳис қилишмас эди.

Олтмиш уч ёш

Олтмиш уч ёшдан ўтган кексалардан ёшлари сўралса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларидан ўтганлари учун «олтмиш уч ёшдан ошдим», дейишни ўзларига ор билиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга одоб, ҳурмат ва таъзим юзасидан «Ҳаддан ошдик, болам» дейишар эди.

Садақа тоши

Ҳар бир кўчанинг бошида «Садақа тоши» ўрнатилган бўлиб, унга кирган қўл садақа қилаётган бойнинг қўлими ёки садақа олаётган фақирнинг қўлими, ҳеч бир инсон билмаган. Шу йўл билан садақа берувчининг садақаси махфий бўлишига ва садақа олувчининг ноқулай вазиятдан чиқишига ҳаракат қилинган.

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифасидан

Араб тилидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимларнинг ризқи таъминотсиз келади Муслим ибн Жубайр Абу Ҳурайрадан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Аллоҳнинг Бану Одамнинг давоми...

4735 21:04 / 18.09.2017
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. давоми...

3301 17:00 / 06.03.2022
Усмон розияллоҳу анҳунинг саховатли, мурувватли инсон эканликларини таъкидлайдиган ҳолатлардан бири Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида бўлган воқеадир.Ибн давоми...

2173 14:00 / 28.01.2023
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Ахборун нисо, номли китобида шундай зикр қилади .Айтишларича, Ҳажжож ибн Юсуф золим Абдурраҳмон ибн Ашъасни қатл қилиб, унинг давоми...

3041 09:00 / 09.03.2023