1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ойнинг бўлиниш мўъжизасига умумий ёндашув

12:00 / 02.06.2022 2442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Нимага бошқа цивилизацияларда бу ҳодиса қайд этилмаган?

Бу ерда қуйидагича танқидий савол келиб чиқиши табиий «нима учун бошқа цивилизацияларда ойнинг бўлиниши ҳақида маълумотлар йўқ?»

Бу эътироз ҳаттоки ҳозирги замонавий астрономик билимларга ҳам ҳаддан ташқари оғирлик қилади. Масалан, умуман инкор қилиб бўлмайдиган космик ҳодисалардан бири бу Супернова (яъни, тунги осмондаги юлдуз чақнаш ҳодисаси)ни олайлик. Астроном, бу ҳодисани назарий жиҳатдан инкор қила олмайди. Эътиборлиси, СН 1181 (СН 1181 — Супернованинг бошқа номи), фақат Хитой ва Япония астрономлари томонидан қайд этилган. Шундан келиб чиқиб биз Хитой ёки Япон астрономиясидан воз кечайликми ёки бошқа цивилизацияларда қайд этилмаган астрономик билимларга шубҳа қилайликми? Ёки СН 1181 ҳодисаси шунчаки «ҳеч қачон содир бўлмаган» деб айта оламизми?

Муфтий Муҳаммад Шофий Деобандий ўзининг тафсирида «Маъориф-ул-Қурон», 8-жилд, 241-бетида яна бир далил келтиради:

Эҳтиёткорлик билан таҳлил қилинса, воқеа Макка шаҳрида тунда содир бўлган. Айнан ўша вақтда дунёнинг бошқа кўплаб шаҳарларида тун эмас, кун бўлгани сабабли бу ҳодисага улар гувоҳ бўлиши ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас. Кўпгина бошқа мамлакатларда бу туннинг ярми ёки туннинг охирги қисми бўлган бўлиши керак, бу айни одамлар ухлаётган вақти ҳисобланади. Бундан ташқари, уйғоқ бўлган одамлар ҳам доимо ойга тикилиб туришмайди. Ойнинг бўлиниши ерга тарқалган ой нурига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, шунинг учун у одамларнинг эътиборини тортамаган. Воқеа тўсатдан содир бўлган ва жуда қисқа вақт давом этган. Бизнинг кунларда айрим мамлакатларда турли вақтларда Ой тутилиши содир бўлиши одатий ҳол. Унинг пайдо бўлиши ҳақида олдиндан прогноз қилинмоқда, аммо бундан мутлақо бехабар бўлган юз минглаб одамлар бор. Бу ой тутилиши содир бўлмаганига далил бўла оладими? Шундай қилиб, агар воқеа жаҳон тарихи китобларида қайд этилмаган бўлса, бу унинг содир бўлишини инкор эта олмайди.

Нега насронийларяҳудийларатеистлар бу ҳодисани қабул қила олмайдилар… Лекин инкор ҳам қила олмайдилар?

Яҳудийлар ва насронийлар бундай мўъжизанинг ишончлилигини инкор эта олмайдилар, чунки, уларнинг Муқаддас Китоблари кўплаб космик воқеа - ҳодисаларга тўла.

Ёшуа 10:12-14 да ёзилишича:

Эгамиз аморликларни Исроилга топширган куни Ёшуа Исроил халқи олдида Эгамизга шундай деди:“Қуёш, Гивон тепасида тургин, Сен эса, ой, Ойялон водийси устида». Шундай қилиб, қуёш тўхтади, ва ой тўхтади, халқ душманларидан қасос олмагунча.

«Жашар китобида» ёзилишича:

Қуёш осмоннинг ўртасида тўхтади ва тўлиқ кун ботишини кечиктирди. Ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам Раббий инсонни тинглаган кун бўлмаган. Албатта, Эгамиз Исроил учун жанг қилган эди!

Ёки, Ишаё 38:7-8 да:

«Эгамизнинг сизларга белгиси шуки, Эгамиз Ўзи ваъда қилган ишни қилади: Мен қуёш остидаги сояни Охоз зинапоясида тушган ўн қадамдан орқага қайтараман». Шундай қилиб, қуёш нури қайтиб кетди. ўн қадам пастга тушди.

Аниқки, атеистлар бу ақл бовар қилмайдиган мўъжизаларга ишонишмайди ва масхара қилишади. Лекин Южин Нагасаванинг фикри бошқаларникидан фарқ қилади.

Нагасава Японияда туғилган Британияда дин фалсафаси бўйича академик шунингдек соҳасининг энг яхши мутахассислардан бири ҳисобланади. 2017-йилда у «Мўъжизалар: жуда қисқа таништирув» номли қисқа китобини нашрдан чиқаради.

Унда у «мўъжиза» тушунчаси ҳақидаги баъзи аввалдан ўйланган ғояларга, шу жумладан Ғарбда унга (мўъжизага) қарши қўйилган, ХVIII Шотландия файласуфи, Маърифат даврининг нуфузли скептики Девид Юмга тегишли энг машҳур танқидга қарши чиқади.

Юмнинг машҳур аргументига чуқур кирмасдан, Нагасава бу масала бўйича хулоса шакли сифатида қуйидагиларни ёзади:

«Юмнинг аргументи охири йўқ фалсафий баҳсларнинг илдизидир. Шунга қарамай, аргумент охир-оқибат муваффақиятли бўладими ёки йўқми, қуйидаги иккита фикр ҳақиқат, бўлиб қолаверади.

Биринчидан, аргумент мўъжизаларга ишонувчилар учун ёмон хабар бўлиши шарт эмас, чунки у умумий идрокдан фарқли ўлароқ, мўъжизалар содир бўлиш эҳтимолини бутунлай инкор қилмайди. Агар аргумент муваффақиятли бўлса, мўъжизалар содир бўлишига ишонишнинг ўзи ҳар доим асоссиз ҳисобланади. Муайян воқеалар содир бўлишига ишониш ҳар доим ақл бовар қилмайди, деган даъво бу ҳодисаларнинг ҳеч қачон содир бўлиши мумкин эмаслигини англатмайди. Мисол учун, узоқ галактикадаги сайёрада вулқон отилиши содир бўлишига ишониш ҳар доим асоссиздир, чунки бунинг учун етарли далилларни тўплаш мумкин эмас. Бироқ, бу сайёрада ҳеч қачон вулқон отилиши мумкин эмаслигини англатмайди. Бундан ташқари, шундай бўлиши мумкинки, биз ҳеч қачон мўъжизалар учун этарли далилларни тўплай олмасак ҳам, табиат қонунларини бузилиши каби, мўъжизалар ҳақиқатда содир бўлаверади. Бундай эҳтимолим Юм аргументига мос келади.

Шунга қарамай, Юмнинг далиллари мўъжизаларга ишонувчилар учун яхши янгилик бўла олмайди, чунки у мўъжизаларга бўлган эътиқодни мантиқийлаштиришнинг жуда қийинлигини кўрсатади. Шундай қилиб, биз таъкидлашимиз мумкин бўлган иккинчи мулоҳаза шундан иборатки, аргумент охир оқибат муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам, мўъжизалар ҳақиқатан ҳам содир бўлганига ишонишни оқлаш жуда қийинлигини кўрсатади.

Бошқача қилиб айтганда, атеист ойнинг бўлиниши имконсиз эмаслигини тан олиши керак. Бу ҳақиқатан ҳам унинг ўзига хос илмий дунёқарашига боғлиқ, аммо бунга ишониш мантиқсиздек туюлиши мумкин, чунки бу фан томонидан тасдиқланмаган. Мусулмон ёки Қудратли Яратувчига ишонган ҳар қандай одам учун бу ақл бовар қилмайди, чунки Яратувчи табиат қонунларини вақтинчалик тўхтатиб қўйиши мумкин.»

Атеист ойнинг бўлиниши масаласида агностик бўлиши керак. У фақат бунга ишониш учун илмий далил йўқлигини айтиши мумкин, лекин у, ҳеч қачон бундай бўлмаган, демак, Ислом — ёлғон, деган кучлироқ далил келтира олмайди.

Мусулмон ҳам мўъжизаларни «ҳаддан ташқари мантиқий» қилишга уринишдан воз кечиши керак, аксинча, уларни модернистик ва илмий асосга тўғри келгани учун эмас, балки, Қуръон ва Суннатда тасдиқлангани учун қабул қилиши керак.

(Давоми бор)

Манба: Muslim Mind

Даниэл Ҳақиқатжоу'нинг саҳифасидан

Muslim Mind жамоаси таржима қилган

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кофирларга ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигини исботлаш учун Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таоло томонидан кўплаб мўъжизалар берилган. давоми...

2356 11:15 / 01.06.2022
Ислом соғликнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, унинг учун банда шукр килиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди. давоми...

3296 15:02 / 29.06.2020
Канадада чоп қилинадиган .Тhе Gazette, ва .Тhе Globe and Mail, номли кундалик нашрларнинг муштарийлари 1984 йилнинг 22 ва 23 ноябрь сонларида босилган хабарни ўқиб, ҳайратларини давоми...

5544 14:20 / 01.02.2019
Товушда қувват, энергия борми Ундан нарсаларни ташишда фойдаланса бўладимиБританиянинг Сассекс ва Бристол университетларида товушнинг нарсаларни кўтариш ва давоми...

2799 11:03 / 03.11.2020