1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил

09:00 / 01.06.2022 2589 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил Судандаги Умму Дармон исломий университетида тафсир ва Қуръони Карим илмлари соҳасида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Таълим олган устозлари: 

Аллома, шайх Абдурраззоқ Ҳалабий;

Аллома, шайх Муҳаммад Адиб Каллос;

Аллома, доктор Нуриддин Иътр;

Устоз, доктор Муҳаммад Алий Султоний.

Меҳнат фаолияти

Истанбулдаги Султон Муҳаммад Фотиҳ университетининг Ислом илмлари факультетида мударрис, Дамашқдаги Биладуш-Шом университетида тафсир ва тафсир илмлари, ҳадис ва ҳадис илмлари мударриси, Биладуш-Шом университетининг усулуд-дин факультетида усулуд-дин ва фалсафа бўлимининг бошлиғи бўлиб фаолият юритган.

Шунингдек, Фатҳул-Исломий маъҳадида наҳв ва эъроб мударриси, «Дорун-наводир лит-турос», «Дорул-иймон» ҳамда «Нурус-сабоҳ» нашриётларида луғат мусаҳҳиҳи, китобларни танлаб тахқиқ қилиш ҳайъатининг аъзоси, Дамашқ ва уни атрофидаги бир неча масжидларда имом-хатиб ва Дамашқдаги вақф вазирлигида кўрсатма ҳамда йўл-йўриқ ва имом-хатиблар имтиҳон ҳайъатининг аъзоси бўлган.

Китоблари

«Иттижаҳил-ъилманий ал-муъасир фий улумул Қуръанил карим» (Қуръони Карим илимларида илмоний ва замонавий йўналишлар);

«Қуръон тафсирини ўрганиш ва тадқиқ этиш, замонавий илмий ва ададий ўрганиш: кириш ва манҳажий усулий ёндашув»;

«Мақолати калимати филадаб ваннақд валфан валижтимаъ» (Адабиёт, тадқиқот, фан ва жамиятшуносликка оид мақола ва фикрларим);

«Ал-баян фии мабааҳис мин улумул-Қуръан» (Ал-Баён – Қуръон илмларидан бахслар);

«Таҳқиқ ва ихрож» (таҳқиқ ва тадқиқот);

«Насафий тафсирининг таҳқиқ ва тадқиқи» ;

«Суюклиларнинг суюклиси соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга»;

«Ваҳҳобийлар ва уларни полапонларининг фикрлари»;

«Замондош олим ва орифларнинг кароматидан»;

«Нубзатул қалб ва вамзатул фикр» (Юрак уриши ва фикр ёғдуси);

Адабий ўй-хаёллар ва фикрлар.

Islom.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқий мулкдорлик биров сенга хўжайин бўлмаслигидир. Рағбат сенга эга чиқмаслигидир. Ҳавас сени олдида ҳайдамаслигидир.Ҳақиқий салтанат ҳар кун қалблар давоми...

2826 06:17 / 03.06.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ушбу дуони ўргатганлар Аллоҳим Мен Сендан ҳар турли хайрни, тез давоми...

5324 17:18 / 27.04.2017
Барча ҳамду сано ул Тангригаким, ўзига хос ва яқин бандаларининг дилларини қадим ва мўъжизали бўлган каломи шарифи билан хушнуд айлади ва дўсту ҳабибларини давоми...

5236 16:55 / 27.04.2017
19 асрнинг иккинчи ярми ва 20 аср бошларида яшаб, ўзидан ўчмас из қолдирган Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний нақшбандиямажзубия тариқатининг 33 муршиди, олими, ва давоми...

2534 05:00 / 06.11.2021