1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Солиҳ Оҳунд афанди

14:00 / 16.05.2022 2342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

19 асрнинг иккинчи ярмида аҳли солиҳ ва аҳли сафолар юрти бўлмиш Шўркент (ҳозирги Янгиқўрғон ноҳияси)да Абдурраззоқ Дадхоҳ хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келди. Абдурраззоқ Дадхоҳнинг аввалги аёли Афандихон ойим бўлиб, узоқ йил фарзанд кўрмади. Аллоҳдан Афандихон ойим куну тун ибодатларида солиҳ фарзанд тилаб дуолар қилдилар. Аллоҳ дуоларини ижобат қилиб, кексайган чоғларида яккаю ёлғиз фарзанд берди. Унга Мулла Солиҳ Оҳунд деб исм қўйишди. Афандихон ойим ўша давр урф-одатига кўра, янги туғилган чақалоқни 40 та эшикка олди, сотти деб киргизиб, чиқарибдилар. Қирқинчи эшикдан чиқарганларида сотти деб чиқибди, Аллоҳ менга берибди, сотибди деб, янги чақалоққа «Сотти» деб куня беришган экан. Шу-шу мулла Солиҳ Оҳунд халқ орасида мулла Сотти Оҳунд кунялари билан танилиб, машҳур бўлиб кетган эканлар. Ҳар-бир исм замирида эзгу бир ният ва мақсад ётади. Дарҳақиқат ота-оналарининг исм қўйишдаги орзу-умидларини Аллоҳ таоло рўёбга чиқарди, мулла Солиҳ Оҳунд замонасининг энг билимдон, энг моҳир мударрисларидан, ақл, фазл соҳиби бўлган уламоларидан бўлиб етишди. Мулла Солиҳ Оҳунд халқ орасида кунялари Сотти Оҳунд исмлари билан маълум ва машҳур бўлганликлари боис шу кунялари билан таништиришни лозим топдик.

Изоҳ: Маълумот ўрнида шуни ҳам келтириб ўтишни лозим топдик. Оҳунд сўзидаги «х» харфи ҳойи хавас «ҳ» харфи билан ёзилса, Бухорода узоқ йил таълим олиб, ўша даврнинг подшоҳи, амирининг эътиборига тушиб, қандайдир ваколат олган илмли кишига нисбатан айтилади.

Мулла Сотти Оҳунднинг отаси Абдурраззоқ Дадхоҳ, унинг отаси Хўжамберди, унинг отаси Овул халфа (Овул бува) унинг отаси эса Мулла Абдуназардир. Мулла Абдуназар эса Андижон вилояти, Шаҳрихон ноҳиясида яшаб ўтган Бирпўстин бува исми билан машҳур бўлган ушбу зотга иккинчи авлод бўлиб туташади. Юқоридаги олти авлод вакиллари замонасининг машҳур олим ва фозиллари бўлишган.

Дастлабки диний билимни оила муҳитида олган Мулла Сотти Оҳунд аввалига Намангандаги Саъидқулибек мадрасасига ўқишга киради. Сўнгра Бухорода илмни давом эттириб, 20 йил таҳсил олади. Ҳатто ўша даврдаги Бухоро амирининг назарига тушиб, 10 та нарсадан имтиёз оладилар ва халқ орасида «Даҳя» домла деб ном чиқарадилар. Бухородаги таълимни тамомлагач, ўша ердан тўғри ҳаж ибодатини адо этгани карвонга қўшилиб йўлга отланадилар. Йўлда ҳориган мулла Сотти Оҳунд карвонбошига бироз дам олиб, етиб оламан, деб Мозандарон даштида карвондан ажраб қоладилар. Даштда Ҳизр алайҳиссаломга йўлиқадилар. Ҳизр алайҳиссалом мулла Сотти Оҳундга 2 та вазифа бериб, сўнгра ҳақларига дуо қилган эканлар.

1. Тариқат илмини эгаллаб, ўзингизга пиру муршид топасиз.

2. Ким ҳузурингизга таълим олгани келса, илм бермай қайтармайсиз, деб дуо қилиб, кўзларидан ғойиб бўлган эканлар.

Карвондагилар мулла Сотти Оҳунднинг карвонга келиб қўшилмаганидан хавотирга тушиб, у зотни ахтариб Мозандарон даштига келишади. Қарашсаки, ёввойи ҳайвонлар мулла Сотти Оҳундни ўраб олиб турган экан. Буни кўрганлар, Аллоҳга такбир айтиб, валий зотнинг хизматларини адо этишга ошиққан эканлар.

Мулла Сотти Оҳунд ҳаж ибодатини адо этиб, ўз юртлари Наманганга қайтадилар ва Курашхона мавзесидаги, Ёғчи маҳалласидаги масжидда имом бўлиб фаолият бошлайдилар. Кейинчалик, Ҳасти Ҳизр даҳасидаги масжидда узоқ йил имомлик ва мударрислик қилган эканлар.

Ўша даврнинг барча уламолари каби мулла Сотти Оҳунд ҳам тариқат йўлини тутган, пир хизматларида бўлиб, қалбини, руҳини, халқумини пок тутган парҳезкор инсонлардан бўлганлар. Наманган шаҳрида муршиди комил бўлиб танилган зотлар Саййид Яҳёхон тўра, Муҳаммадхон тўра хизматларида анча вақт бўлиб, у зотларнинг иршодларига муяссар бўладилар. Кейинчалик эса, Самарқанддаги Ургут эшон хизматларида ҳам кўп вақт бўлиб, тасаввуф маънавиятидан ва неъматидан баҳраманд бўладилар. Мулла Сотти Оҳунд шариат ва тариқат йўлини биргаликда тутганлари сабабидан ҳамиша поклик, зоҳидлик йўлидан чекинмай, луқмаларининг ҳалол бўлишига ҳаракат қилган эканлар.

Мулла Сотти Оҳунд бутун умрларини илм, маърифат олишга ва тарқатишга сарфлаган киши бўлган эканлар. У зотнинг суҳбатларида бўлиб, таълим ва таҳсил олган шогирдларининг хотирлашларича, мулла Сотти Оҳунд дарс беришда, толибларга дин асосларини тушунтиришда шунчалик иқтидорли ва заковатли бўлганларидан у зотдан таълим олган талабалар жуда қисқа вақт ичида араб, форс ва туркий тиллардаги мураккаб китоблар мутолаасига билим ва савияси етиб қолар экан. Бу ҳолат ана шу мударрисга Аллоҳ таоло томонидан илми нофеъ берилганига далолат бўлса ҳам ажаб эмас.

Мулла Сотти Оҳунд ўта парҳезкор бўлганлари ҳақида кўпгина ривоятлар бор. Оҳунд афанди ўзгалар дастурхонидан таом емас, зарурат туғилганда енг ичида уйдан келтирилган бир бурда нонни ушоқлаб оғизга солиб ўтирардилар. Иттифоқо, ўз хонадонидаги меҳмондорчиликда бу ҳолатни сезиб қолган шогирдларидан бири устозидан бироз ўпкаланди: «Тақсир, наҳот ўз шогирдларининг дастурхонидан ҳам ҳазар қилсалар?».

Бунга жавобан ул зот: «Йўқ бўтам, гап сизнинг таомингиз ҳалоллиги ёхуд менинг халқумим поклиги ҳақида эмас, балки зурриёдларимнинг тақвоси тўғрисида бораётир, шунга каминани маъзур тутгайсиз», деган эканлар.

Мулла Сотти Оҳунд ҳаётда ниҳоятда камтар, ўта ҳалол, уятчан, ҳалим ва ростгўй киши бўлганлар. Озига қаноат билан кўниб, илм-ирфон риёзатидан қочмаганлар.

Мулла Сотти Оҳунд ҳар бир маърифатли одам ҳавас қилгудай ибратли ҳаёт кечирдилар, дорул фанодаги умрларини кишиларга дини-диёнат, илму ирфон тарқатиш каби савобли, эзгу амаллар ила безаб ўтдилар. Устоз мулла Сотти Оҳунд ҳазратлари 1930 йили бу фоний дунёдан оламдан ўтдилар. У зотни шаҳарнинг катта қабристони «Мавлавий» мозорига дафн қилинди. Ҳазрат Оҳунд афанди ўзларидан солиҳ фарзандлар, фойдали илмларни қолдириб кетдилар. Шу ўринда мулла Сотти Оҳунд ҳазратнинг оилалари ва фарзандлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Оҳунд афанди Шўркентлик мулла Абдухолиқ қизлари Шарофатхон ойим билан турмуш қурганлар. Улардан 5 нафар ўғил, 3 нафар қиз фарзанд кўрганлар.

Фарзандлари Иброҳим махдум (1898-1983), Исмоил махдум (1909-1976), Исҳоқ махдум (1911-1994), Ҳабибуллоҳ махдум (1914-1989) ва Убайдуллоҳ махдум (1924-2012)лар.

Аллоҳ ўтганларимизни Ўзи раҳматига олсин[1].

 

Мустақил тадқиқотчи, Акрам Шарипов

  
 
 

[1] Ушбу маълумотлар Мулла Сотти Оҳунд  авлодларининг  шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ndash ақоид калом, мантиқ ва усулулфиқҳ илмлари соҳасидаги етук олимдир. Шайх Саъид 1967 йили Фаластиннинг Ҳайфа шаҳрида туғилган, давоми...

3284 10:47 / 29.02.2020
Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, ҳозирги Тўрақўрғон кўчасида туғилиб, катта бўлган Яҳёхон тўра ибн Файзихон тўра 19 аср ўрталарида маълум сабабларга кўра, она давоми...

3220 14:18 / 11.02.2022
ЗиёратАллоҳ таоло Қуръони каримда олимлар ҳақида шундай марҳамат қилади Улар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир, бас, уларнинг йўлларига эргашингrdquo Анъом сураси, давоми...

10113 17:08 / 08.11.2017
Икромжон қори 1912 йил Наманган шаҳри Чуқур кўча даҳаси собиқ Авлиё домла маҳалласи ҳозирги .Жийдакапа, кўчасида савдогар хонадонида дунёга келди. Бобоси мулла давоми...

1173 15:42 / 09.11.2022
Аудиолар

137635 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7544 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57700 14:35 / 11.08.2021