1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Исломий фатҳларга оид баъзи мулоҳазалар

17:00 / 13.05.2022 2957 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон давлатида яшаётган иймонли-Исломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда ҳуррият ҳукм суришидан масъулдирлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлари шу масъулиятни тўлиқ тушунганлар ва ўшанинг тақозоси билан ҳаракат қилганлар. Улар масъулиятни адо этиш учун жиҳодга чиққанлар. Саҳобаларнинг жиҳодларини ва кейинги авлоднинг уни давом эттиришини кўпчилик турлича тушунади, турлича баҳолайди.

Душманлар буни босқинчилик ҳаракати, бошқа юртларни босиб олиш, бойликларини ўзлаштириш, халқларни қул қилиш, дея баҳолайдилар. Улар бу ҳаракатни «Араб истилоси» деб номлаганлар. Уларнинг айтишича, араблар бостириб келиб, ҳамма ёқни ўзлариники қилиб олганлар. Кишиларни мажбуран Исломга киритганлар. Исломни қабул қилмаганларни ўлдирганлар ёки катта солиқ солганлар.

Исломий фатҳларни «араб истилоси» дейиш нотўғри эканини душманларнинг ўзлари ҳам билишади, аммо Исломга қарши нимадир ўйлаб чиқариш керак бўлган. Натижада шу ибора ўйлаб топилган. Чунки фотиҳ мужоҳидлар ичида араб эмаслар ҳам кўп эди. Шу билан бирга, уларнинг ҳаракати ҳеч қачон истило бўлмаган. Мусулмонлар қаерга борсалар, динга даъват қилиш учун, адолат ўрнатиш учун борганлар. Ўша ерларнинг аҳолиси билан ака-ука бўлиб яшаб қолганлар.

Мусулмонлар ҳеч бир юртнинг молу мулкини талаб, олиб кетмаган. Кишиларни Исломга киришга мажбур ҳам этмаган. Уларнинг муомаласи мустамлакачиларнинг номаъқул муомаласига мутлақо ўхшаган эмас. Буни инсофли ажнабий тарихчилар ва олимлар ҳам такрор-такрор қайд этганлар. Хусусан, машҳур олим Томас Орланднинг «Исломга даъват» китобида бу ҳақиқатни тасдиқлайдиган кўпгина ҳужжатли далиллар келтирилган.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европаликларда, юқоридаги сафсаталардан сўнг, илмфан Худо йўқлигини исбот қилди, унда дин қаердан пайдо бўлган, динга қандай муносабатда бўлиш керак каби давоми...

2441 13:48 / 02.12.2024
1248ndash1250 Ўн йиллик тинчлик сулҳи муддати тугаши билан салбчилар мусулмонларга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. 1239 йилда Фаластинда Наварра қироли Тибо I давоми...

1942 11:25 / 04.11.2023
Ғарбликлар, хусусан, испан шоирлари мусулмон адабиётидан жуда қаттиқ таъсирланганлар. Ғарб адабиётига мардлик, ботирлик, мажоз, гўзал бадиий образлар хусусан, давоми...

1711 15:05 / 22.08.2023
Ҳидоят Аллоҳдан. Ҳар кимнинг иймон топишида ҳар хил сабаблар туртки бўлади. Алҳамдулиллаҳ, худосизлар жамияти барҳам топгач, Ислом қуёши яна порлоқ нур соча давоми...

4393 15:00 / 31.05.2019