1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз — жаннат калити

14:30 / 06.05.2022 3160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизлардан бири айтади: «Ёшлигимда отам: «Ким намозини ўқимаган бўлса, ифторлик вақтида мен билан бирга ўтирмасин» дер эдилар. Агар бизни орамизда бомдод намозини ўқимасдан нонушта қилаётган одам бўлса, ундан ғазабланар эдилар. Унга қараб: «Намоз ўқимаган одам билан бир дастурхонда ўтирмайман. Мени олдимда 2 йўл бор. Ҳозир мен сенсиз нонушта қиламан ва бундан жуда қаттиқ хафа бўламан. Ёки ўзим нонушта қилмасдан дастурхондан туриб кетаман» деб айтар эдилар. Отамни бу фикрлари барчамизга оғир ботар ва намозларимизни ўз вақтида ўқишга мажбур бўлар эдик. Отамни бу услублари жуда оддий эди. Бироқ, барчамизни намозга қоим бўладиган қилди. Биз оилада тўрт ўғил ва тўрт қиз эдик. Сизни саккиз фарзандингиз намоз ўқиб, Аллоҳ таолога сажда қилишса, бу қанчалар яхши. Отам шу орқали бизни тарбиямизда улкан муваффақиятларга эришдилар.

Агар фарзандинг намоз ўқишни ташласа, у жазога лойиқ, сен уни, албатта, жазолайсан. Агар у намозда қоим бўлса, нима қиласан? Хўш уни қандай мукофотлайсан?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазотидан қайтаётганларида уларни икки ёш қуллари бор эди. Улардан бирини Али ибн Абу Толибга ҳадя қилиб: «Сен шу қулни олгинда, унга қўл кўтарма, уни азоблама. Негаки, мен уни намоз ўқиётганини кўрдим. Биз шу ғазотдан қайтаётганимиздан бери у намозда қоим турди ва уни қолдирмади. Мен намоз эгаларини уришдан қайтарилганман» деб айтдилар. Қуллардан иккинчисини эса Абу Зарр деган саҳобага бериб: «Мен бу қулни унга яхшилик қилишинг учун бердим» дедилар. Шунда Абу Зарр у қулни озод қилдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр розияллоҳу анҳуга: «Сенга берган қулим қандай иш қилди» деб сўраганларида Абу Зар розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, сиз унга яхшилик қил деб айтдингиз ва мен уни озод қилдим» деб жавоб қайтарди.

Бу ҳадисдан хулоса шуки, намоз ўз эгасини уришдан ҳимоя қилади. Агар у бирор бир айб иш қилса, уни намознинг ҳурмати учун ҳам кечиришимиз керак. Намозхон инсон бу дунёда намози туфайли кечирилаётганини ҳис қилиб, қиёматда ҳам уни кечирилишини умид қилган ҳолда, намозини янада кўпроқ муҳофаза қилсин!»

Оналардан бири айтади: «Агар ўғлим хато иш қилиб қўйса, уни кечириш учун намозни унга сабабчи қилиб қўйдим. Шу сабабли у намозни яхши кўрар эди. Хато иш қилиб қўйган вақтида мен унга: «Сен намоз ўқиганинг сабабли мен сени кечираман» дер эдим. Иккинчи маротаба яна хато қилса: «Сен масжидда намоз ўқидинг шу сабабли сени кечираман» деб айтар эдим. Агар учинчи маротаба яна хато қилса: «Сен жазога лойиқ иш қилдинг. Мен сени жазоламоқчи эдим лекин намозинг сенга шафоат қилди» деб айтар эдим. Бир куни мен қилган ишига лоиқ жазо бермоқчи бўлдим, шунда у: «Онажон мени кечиринг. Мен бугун масжидда биринчи сафда намоз ўқидим» деб айтди».

Оталардан бири айтади: «Мен ўн ёшли ўғлимни хатоларини кечиришим учун намозни сабаб қилиб қўйдим. Мен унга: «Агар сен беш вақт намозни суннат ва витрлари билан масжидда, биринчи сафларда ўқисанг мен сени кечиришим мумкин» деб айтар эдим. Бир куни ўғлим менга қандайдир қўпол муомалада бўлди. Ўғлимни амакисининг ўғли ургани учун ундан шикоят қилди. Мен ўғлимни олдимга чақириб, итоб-маломат қилдим. Унга амакисининг ўғлидан кечирим сўрашини агар кечирим сўрамаса уни жазолашимни айтдим. Бироқ, у мени қаттиқ уялтириб хафа қилди ва: «Нима қилсангиз қилинг!» деб қатъий бош тортди. Мен ўша вақтда ўғлимга озор беришдан ўзимни зўрға тийиб турдим. Аммакисининг ўғлини рози қилиб жўнатиб юбордим ва ғазабимни ичимга ютиб, ўғлим билан асло гаплашмадим. Бир соатдан сўнг намозга бордик ва масжиддан чиққанимизда унга: «Қарагинчи амакинг масжиддами йўқми?» дедим. Шунда у: «Йўқ» деб мени ташлаб ўзи кетиб қолди. Ўғлимни кўчада хўрламаслик мақсадида мен яна ғазабимни ичимга ютдим. Кейин ўғлим қўшимча дарсига кетди. Мен ҳали ҳануз ўғлим билан гаплашмадим. Шом намозига азон айтилганидан кейин масжидга бордим. Масжиддан чиқиб ортимга қарасам, ўғлим китобларини кўтариб уйга қайтаётган экан. Масжид ўғлимнинг дарсига тескари йўлда бўлса, ҳам ўғлим уйга китобларини ташламасдан масжидга борибди. У шом намозини уйда ўқишга одатланган эди. Бироқ, бу сафар ортимдан масжидга чиқганини кўриб ҳайрон бўлиб қолдим ва унга салом бердим ва: «Сен масжидда намоз ўқиганинг туфайли мен сени кечирдим. Кел, энди ўтириб хатоларинг тўғрисида ўйлаб кўрамиз. Сен шу қилган ишларингдан хурсандмисан? Сен ўз отангни амакисини ўғлини олдида маҳзум қилдинг. Кўчада эса сенга савол берганимда, менга қўпол жавоб бердинг. Алҳамдулиллаҳ яхши ҳам сени ҳеч ким эшитмади. Энди яхшилаб тафаккур қилиб келишиб олайлик, одамларни олдида қандай қилиб бир-биримиз билан муомала қиламиз?» деб айтдим. У айбини тушуниб етди сўнг уйга қайтдик. Мен ўғлимни қилган ишини аёлимга айтиб бердим ва уни мақтадим. Ўша кундан бошлаб ўғлим дарсидан кейин тўғри масжидга келиб, намозни жамоат билан ўқийдиган бўлди. Менга одамлар орасида одоб ва чиройли хулқ билан муомала қиладиган бўлди».

Бир қиз гапириб беради: «Мен ёшлигимда жуда катта айб иш қилдим. Онамни жазолашларидан қўрқиб хонамга беркиниб олдим. Онам мени: «Сени ўлдираман, тутиб олай ураман» деб қидириб юрганларини хонам ташқарисидан эшитиб қолдим. Шу пайт Аллоҳ мени намоз бошлашимга илҳомлантирди. Негаки, онам мени намоз ўқиётганимни кўрсалар мени урмайдилар. Жойнамозимни ёзиб намозни бошлаб юбордим. Онам хонага кириб мени намоз ўқиётганимни кўрдилар ва: «Тезроқ ўқи, бўлақол тез-тез» деб тепамда турдилар. Икки ракат намозимни ўқиб бўлишим билан яна икки ракатни бошлаб юбордим. Онам ҳалигача тепамда кутиб турар эдилар. Аввалига жуда шошилтирдилар, сўнг жаҳллари кетиб, ўзларига келиб тинчиб қолдилар. Намозни тугатиб бўлганимдан сўнг мулойим гап билан танбеҳ бердилар. Бу ҳодиса бизнинг уйимизда чиройли эсдалик бўлиб қолди. Онамни жазолашларидан чиройли антиқа йўл билан қочиб қолдим».

Яна бир қиз гапириб беради: «Мен ёшлигимда опаларим билан жуда баланд товушда ўйнаётган эдик. Отам ухлай олмаганлари сабабли кўп маротаба секинроқ товушда ўйнашимизни айтдилар. Биз уларга аҳамият бермасдан бақир- чақир қилиб ўйнашда давом этдик. Отамни ғазаблари келиб бизни жазолаш учун югуриб келдилар. Мен уларни жазолашларидан қочиб тез жойнамозимни ёзиб намоз бошлаб юбордим. Табиатан, отам мени намоз ўқиётган вақтимда жазолай олмайдилар. Намозда турган пайтимда менга қараб: «Нима қиляпсан?» деб сўрадилар. Мен намоз ўқиб турган ҳолда: «Намоз ўқияпман» деб жавоб бердим. Менга кулиб: «Эй доно қиз! Қибла бошқа томонда эди-ку» дедилар ва барчамиз кулиб юбордик. Ўша куни биз намозга қочганимиз учун отам бизни кечирдилар».

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда мен онамни жазоларига лойиқ бир иш қилиб қўйдим. Онам жуда қаттиқ қўл, тез жахли чиқадиган аёл эдилар. Қилинган хатони бир маротаба ҳам жазосиз қолдирмас эдилар. Бир куни жазоларини кутиб ўтирганимда, менга бир фикр келиб қолди. Дарров ўрнимдан туриб, ҳаммомга таҳорат олиш учун бордим. Икки ракат намоз ўқиб олдим ва Аллоҳдан онамни жазолашларидан қутқаришини сўрадим. Ажабланарлиси шундаки, намозимдан сўнг онам бошқа томонга ўзгариб қолдилар ва мени кечирдилар. Ўша ондан бошлаб мен намозни ва Аллоҳга дуо қилишни жуда ҳам яхши кўриб қолдим».

Яна бир йигит айтади: «Мен хато иш қилган вақтимда онам мени жазолашларини сезиб дарров намозга турар эдим ва онамнинг жаҳли тушгунча саждаларимни узундан узун қилар эдим. Онам мени кутиб чарчаганларидан сўнг чиқиб кетар эдилар. Орадан бироз вақт ўтганидан сўнг олдиларига борганимда, мени чиройли табассум билан кутиб олиб, мулойимроқ йўл билан мени жазолар эдилар. Орадан йиллар ўтиб катта бўлганимда онам менга: «Ёшлигингда қилган ишинг ёдингдами? Мени жазолашимдан қўрқиб намоз бошлаб юборар эдинг. Мен ўша вақтда бу фикрлашингни кўриб, икки сабаб туфайли жуда ҳам қувонар эдим. Биринчидан, сен қийинчилик вақтида Аллоҳнинг олдига шошганинг сабабли. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қийинчилик вақтида намозга юзланар эдилар. Иккинчидан, мен сени ҳикматли жазоламоқчи ва бироз ўзимга келиб олиш учун фурсат берар эдинг» деб ёдимга солдилар».

Эй тарбия берувчи, сен фарзандингни қийинчилик вақтида намоздан эмас, балки намозга шошадиган қилиб қўйишинг керак.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Бомдод намозидан кейин, оёғини йиққан ҳолида туриб, гапримасдан олдин ўн давоми...

61058 05:00 / 04.01.2017
Дунёда ихлос, хушуъ ва хузуъ билан қилинадиган ибодат инсонни иймонсизлик, гуноҳдан сақлайди ва уни азиз қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади давоми...

27728 16:09 / 07.07.2020
Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг муваффақиятлари ва отаоналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан .Аллоҳнинг давоми...

5503 11:00 / 14.01.2023
28МатнУ зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар кўрсатгич бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар.28Матннинг далиллари۱ 1. Абдуллоҳ давоми...

3468 05:00 / 09.01.2017