1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳожиларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган меҳмонхоналар билан яқиндан танишилди

17:31 / 06.05.2022 2179 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Макка шаҳридаги сафарлари давомида юртимиз зиёратчиларига хизмат қилиши мумкин бўлган 5 юлдузли энг замонавий меҳмонхонларни кўздан кечирдилар.

Муфтий ҳазратлари меҳмонхоналарнинг Ҳарами шарифларга яқин бўлишига, зиёратчиларимиз кундалик беш маҳал намозларни ушбу табаррук масжидларда адо этишлари, муборак сафар давомида фақат роҳат билан ибодат ва дуо-ю илтижолар қилишларига катта эътибор қаратмоқдалар.

Жорий йилда Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамада беш юлдузли, барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар ўзбекистонлик зиёратчилар учун хизмат кўрсатади, иншо Аллоҳ.

Ташриф асносида Ҳаж делегацияси юртимиз ҳожиларига таом ва ичимликлар тақдим этиш борасида хизмат кўрсатиши мумкин бўлган мутасадди вакиллар билан учрашиб, ошхоналарни саралаш мақсадида уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, улардаги шарт-шароит, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, покизалиги, таом пиширадиган замонавий қозон ва ошхона анжомлари кўздан кечирилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, бугун 25 август куни Қуръони каримнинг навбатдаги 10 минг нусхаси яна HILOL NASHRrdquo нашриётматбаа корхонаси томонидан босилиб, давоми...

4545 09:27 / 25.08.2018
Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1495 19:41 / 09.07.2021
Бугун 20 июль куни Саудия Арабистони Тумайр, Судайр ва бошқа минтақаларда Зулҳижжа ойини кўриш учун астроном олимлари ҳилолни кузатдилар.Бироқ Зулҳижжа ойи давоми...

2196 23:30 / 20.07.2020
2019 йил 25 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий иш қоғоси нусхасига ёзилган бир нечта шахслар тўғрисидаги маълумотлар сохтадир. давоми...

2877 22:05 / 25.03.2019