1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Закотни ҳисоблаш бўйича zakotim.uz сайти ишга тушди

14:30 / 26.04.2022 4127 pdf Ўқиш режими + -

Ислом динидаги мажбурий молиявий ибодат ҳисобланган закот ҳисоб-китобини осонлаштириш, тадбиркор ва инвесторлар учун турли бойликларидан закот ҳисоблашни амалга ошириш учун Zakotim.uz веб-сайти ишга тушди.

Закотини ҳисоблашни истаган фойдаланувчилар унда нафақат нақд пул ва тиллаларидан, шунингдек, тижорат моллари, инвестициялари, кўчмас мулк, қарзлар ҳамда ўзлари юргизаётган бизнесдан ҳам закотларини қадамма-қадам ҳисоблашлари мумкин.

Закот калькулятори Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан фойдаланишга тавсия қилинган ва Тошкент ислом институти ўқитувчилари томонидан текширилган.

Закот калькулятори билан zakotim.uz веб-сайтида танишиш ва бепул фойдаланиш мумкин. Лойиҳанинг янгиликлари telegram тармоғида эълон қилиб борилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2022 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилган эди.

Унга кўра, закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 400 000 (тўрт юз минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 34 000 000 (ўттиз тўрт миллион) сўм деб белгиланган.

«Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 34 миллион сўм ва ундан ортиқ маблағга ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради», дейилади Мусулмонлар идорасининг қарорида.

Манба: kun.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида 20252026 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш оффлайн шаклда 25 июндан бошланди. Институтда қабул давоми...

1460 11:26 / 25.06.2025
Замонамизнинг буюк алломаларидан, фазилатли шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва давоми...

2159 14:46 / 19.03.2021
Қуръон ҳофизи Муҳаммад Ал Тухи ҳақида эшитганмисизМуҳаммад Ал Тухи 1922 йил Мисрнинг Мануфие вилоятида туғилган. У Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. 1932 йилда давоми...

1624 18:12 / 07.08.2020
Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари сукук деб ҳам аталади асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни давоми...

2387 13:03 / 16.08.2023