1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Одамларга яхши гаплар айтинг!

12:00 / 24.04.2022 7156 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл эридан: «Салбий сифатларимни ёзиб беринг», – деб сўради, чунки аёл ўша салбий сифатларни ижобийсига ўзгартирмоқчи эди. Қолаверса, ўзи иштирок этаётган аёллар семинари мураббийсининг аввалги дарсдаги берган топшириғи шундай эди. Эри эса қоғозга қуйидагиларни ёзди: «Мен аёлимни қандай бўлса, шундайлигича севаман, унда бирор айб кўрмайман». Ушбу сатрларни битгач қоғозни икки буклаб аёлига узатди. Мураббийси ҳам аёлларга эрлари ёзиб берган қоғозни ўзлари ўқимасдан икки буклаб олиб келишни буюрган эди.

Эртаси куни эр уйга келса, аёли уни эшик олдида қўлида бир даста атиргул билан севинчдан кўз ёши тўккан ҳолда кутиб олди. Чунки эрнинг қоғозга битганлари аёли учун кутилмаган ҳодиса бўлган эди, хусусан, кўпчилик аёллар олдида мақтов сўзларини эшитгани, бунинг учун мураббийсидан мукофот олгани унга бошқача таъсир қилганди. Эри ўзига ўзи айтяпти: «Аслида аёлим томонидан йўл қўйиладиган ўндан ортиқ хатоларни билардим, аммо ўша хатоларнинг муолажаси уларни қоғозга ёзиш билан бўлмаслигини тушундим».

Ажабланарли жойи шундаки, ўша эркакнинг аёли шу воқеадан кейин етмиш фоиз яхши томонга ўзгарибди. Айбларни зикр қилиш, одатда, нафрат, сиқилиш ва қайсарликнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бордию ўша айблар кўпчиликнинг орасида зикр қилинса, бунинг оқибати яна ҳам ёмон бўлиши мумкин. Мақташ, эътироф қилиш муҳаббат ва хурсандчиликнинг пайдо бўлишига ҳамда ижобий энергия ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Қолаверса, бу иш кишининг яхши томонга ўзгаришига хизмат қилади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَ بَنِي إِسْرَائِيلَ لَا تَعْبُدُونَ إِلَّا اللَّهَ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَقُولُوا لِلنَّاسِ حُسْنًا وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ إِلَّا قَلِيلًا مِّنكُمْ وَأَنتُم مُّعْرِضُونَ

«Эслангўшанда: «Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсизота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларгаетимларгамискинларга ҳамодамларга яхши гаплар айтингнамозни қоим қилингзакотни беринг», – деб Бану Исроилнинг аҳду паймонини олган эдикСўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгирибортга қараб кетдингиз» (Бақара сураси, 83-оят).

Аллоҳ таоло ушбу оятда: «Одамларга яхши гаплар айтинг», – деган амрни намоздан, закотдан аввал зикр қилди. Шунинг ўзиёқ одамларга яхши гап айтиш нақадар муҳим иш эканлигини кўрсатади.

Юқоридаги ҳодисада эрнинг аёли ҳақидаги яхши гапи қандай натижага олиб келганини кўрдик. Аллоҳ таоло барчамизни фақат Ўзига ибодат қиладиган, ота-онамизга, қариндошларга, етимларга ва мискинларга яхшилик қиладиган, одамларга яхши гаплар айтадиган, намозни қоим қилиб, закот берадиган бандаларидан қилсин.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон, 

Муҳаррир: Абдулазиз Раҳим

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди .Ўнта зое бўладиган, беҳуда нарса борки, улардан манфаат йўқдир1. Амал қилинмайдиган илм.2. Ихлос бўлмаган ва суннатга иқтидо давоми...

2308 06:47 / 13.01.2023
Муҳаммад Карим Абдужалил ўғлининг хотиралари Муҳаммад Карим Абдужалил 1957 йили Андижон вилоятидаги Булоқбоши қишлоғида туғилган. Бошланғич диний таълимни давоми...

2264 06:19 / 26.06.2024
Аллоҳнинг Қуръони каримда зикр этилган қаҳр ва қувват сифатлари ҳеч қачон зулм маъносини англатмайди. Шунингдек, Аллоҳнинг жаббор сифати жабр маъносини давоми...

3469 07:10 / 05.01.2019
Ушбу сурат Сатурн сайёраси тарафидан туриб олинган. Ҳов анави кўриниб турган ўнг тарафдаги оқ нуқта Ой, чап тарафдаги мовий нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам давоми...

3014 07:55 / 11.01.2022