1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Энг юксак кеча – Қадр кечасидир

19:00 / 12.04.2022 2767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳарликнинг фазилати.

Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бор», деганлар».

Имом Табароний Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик тўла баракадир. Бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам, уни тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва У Зотнинг фаришталари саҳархўрларга салавот айтади», деганлар.

Имом Абу Довуд Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизнинг рўзамиз билан аҳли китоблар рўзаси ўртасидаги фарқ – саҳарлик ейишдир», дедилар».

Қадр кечасининг фазилати.

Бутун инсониятнинг йиллик тақдири қайд қилинадиган, энг юксак кеча – Қадр кечасидир. Бу кечанинг қанчалар улуғлигини англашга қуйидаги оятларни тадаббур қилиш кифоя:

«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир». (Қадр сураси, 1-5-оятлар).

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким Қадр кечасини ибодат билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дейилган.

Айрим саҳоба ва тобеинлар Қадр кечасини топиш ва улуғлаш мақсадида Рамазонинг охирги ўн кечасида ғусл қилиб, ўзларига хушбўйликлар суртишни мустаҳаб санашар экан.

Эътикоф фазилати.

Рамазонга оид энг кўзга кўринган ибодатлардан бири масжидда эътикоф ўтиришдир.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот этган йиллари эса, йигирма кун эътикоф ўтирдилар».

Эътикоф ўтириш – бу дунё ишларидан узилиб, ибодат учун ажраб чиқишдир. Эътикоф аслида Рамазон ойида адо этилгани учун, баъзи уламолар бошқа ойларда эътикоф ўтирмоқчи бўлган киши ҳам албатта рўза тутиб олиши керак, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса, белни маҳкам боғлаб, кечаларини ибодат билан ўтказар ва аҳлларини ҳам уйғотар эдилар».

Бухорий ривояти.

Рамазоннинг яна бир фазилати – фидя садақасидир.

Рамазон рўзасини тутишга умуман имкон топа оламайдиган кишилар ҳар бир кун учун бир мискин таомини садақа қиладилар. Аллоҳ таоло: «Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир», деган.

Фитр садақасининг фазилати.

Фитр садақаси Рамазонга хос молиявий ибодатдир. Имом Дайламий Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Рамазон ойи ер билан осмон ўртасида муаллақ туриб қолади, Аллоҳ таолонинг ҳузурига фақат фитр закоти билангина мақбул ҳолда кўтарилади», дейилган.

Рамазондаги умранинг фазилати ҳажга баробар келади. Бу ҳам Рамазоннинг шарофати, албатта.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажнинг ўрнига ўтади», деганлар».

Рамазонда қуллар, асирларни озод қилиш алоҳида суннат амалдир. «Мишкот»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кирганда барча асирларни озод қилиб юборар эканлар.

Салмон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким унда (Рамазонда) ўз мамлукига (қул ва чўрисига) енгиллик яратса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади», деганлар.

Рамазоннинг хусусиятларидан бири – сафардаги киши уни сафардан қайтгач, шаръий узрга яроқли касалликка чалинган киши тузалгач қазосини тутиб бериши мумкин. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, саноғини бошқа кунлардан тутадир». (Бақара сураси, 184-оят).

Шунингдек, ҳайзли аёл покланганда, намоздан фарқли равишда, Рамазон рўзасининг қазосини тутиб бериши лозим.

Рамазондан бошқа бирор ой тўла рўза билан ўтказилмайди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бошқа пайт ҳеч қачон бир ой тўлиқ рўза тутмаганлар».

Бухорий ривояти.

Фойдаланилган манба:

Islom.uz сайти

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нима учун Рамазонда нафсларимиз роҳатланади Чунки бу ойда нима учун яратилган бўлсак, ўша ғоя узра машғул бўламиз. Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди давоми...

1276 14:08 / 06.04.2024
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўминмусулмонлар Барчангизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз Аллоҳ таоло Исломнинг беш давоми...

24202 12:38 / 10.03.2024
Қуръон Аллоҳнинг каломи, ожиз қолдирувчи китоби ва Қиёматга қадар бандалар устидаги етук ҳужжатидир. Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рост давоми...

2459 17:01 / 20.04.2022
Мўмин мусулмонлармиз орзиқиб кутаётган ойлар султони бўлмиш муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2752 14:45 / 08.04.2021
Аудиолар

210861 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130126 14:35 / 11.08.2021