1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ойига саноқли кунлар қолди!

14:45 / 08.04.2021 2776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин мусулмонлармиз орзиқиб кутаётган ойлар султони бўлмиш муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.

Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон келган вақт жаннатнинг ҳамма эшиклари очилади. У ой давомида ҳеч бири ёпилмайди. Жаҳаннамнинг ҳамма эшиклари ёпилади. У ойда шайтонларнинг катталари кишанланади ва бир фаришта нидо қилади: «Эй яхшиликларни кўп қилувчи, сенга башорат! Эй ёмонликларни кўп қилувчи, Рамазон ойи тугагунча ёмонликдан тийил!»

Имом Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.

Алҳамдулиллаҳ бу йилги Рамазон ойига юртимизнинг барча ҳудудларида алоҳида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Рамазон ойида юртимизнинг 1370 дан зиёд масжидларида таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонлар ўқилиши ният қилинган. Халқимиз жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўладилар ва руҳий-маънавий озуқа оладилар, иншааллоҳ.

Муборак Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозлари ва Қуръон хатмларини лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли бу улуғ неъматдан барчамиз баҳраманд бўлолмадик.

Рўзадорлар тонгдан кун ботгунга қадар Яратганга иймонан ва савоб умидила рўзаларини сабр ва чидам билан тутадилар.

Бу улуғ амални адо этишда ёши улуғларимиз ўрнак бўлишса, кичкинтойларимиз ҳам катталарга қизиқиб саҳарликка уйғона бошлайдилар. Ифторни кутиб дастурхон атрофида жамланадилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Рамазон рўзасини ишонган ҳолда, ажрини Аллоҳдан умид қилган ҳолда тутса, қилган олдинги гуноҳлари афв этилади».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, Рамазон ойи муборак ой эканлиги ва бошқа ойларнинг бирортаси бу сифат ила васф қилинмаган. Рамазон ойи йилнинг ўн икки ойи ичида энг афзали, энг баракалиси, энг улуғидир. У ўн икки ойнинг султонидир. Шунингдек, Рамазон ойининг рўзасини тутиш ҳар бир бандага Аллоҳ томонидан жорий этилган фарз амал эканлиги, ушбу ойда раҳмат эшиклари очилиб Аллоҳнинг раҳмати ва хайр-баракаси ёғилур. Раҳмат фаришталари тушур. Бандаларнинг тутган рўзалари, қилган яхши амалларининг савоблари чандон-чандон кўпайиб, осмонга кўтарилур. Муборак ойнинг ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилиб, унга кириш вақтинча кечга сурилур. Кишиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, уларга яхши имконлар яратиб берилур. Рўза тутиб, ибодат қилган кишилар жаҳаннамдан қутулур. Рамазон ойи шарафидан ўзбошимча шайтонлар кишанланиб, рўза тутган мўминларни васваса ва иғво қила олмай қолишади. Рўзадорлар хайрли ишлари ва ибодатларини бемалол қиладилар. Бу ойда бир кеча бор, у Қадр кечасидир. Ундаги ибодат – яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир. Ким ўша муборак кечани уйқу билан, беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

Ҳа азизлар, муборак Рамазон ойи қалбларга сокинлик ва хотиржамлик бахш этувчи, ўзаро меҳр-оқибат ва мурувватни зиёда этувчи, диёнатли халқимизга яхшилик ва баракотлари ила келсин.

Беморларга шифо берсин, бу вабо, бу балоларни олам аҳлидан кўтарсин, тавбага, Ўзига қайтишга, инобатга эриштирсин!

Аллоҳ таоло барчаларимизга Рамазон ойида енг шимариб савобли ва яхшилик ишларида мусобақа қилишимизни насиб этсин. Бу ойнинг яхшиликлари ила мукофотласин. Ўзининг ҳидоятидан бебаҳра қилмасин!

Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуёшни ҳам кулдириб,Қалбга сурур тўлдириб.Дўстларни суюнтириб,Рамазоним келмокдаСаҳар туринг ёронлар,Хатм қилинг Қуръонлар.Дод деворсин шайтонлар,Рамазоним давоми...

2895 11:41 / 09.04.2021
Йил давомида Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз, лекин ой яқинлашган сари, ҳавотирмиз хам ошиб бораверади. Бир тарафдан биз ойнинг кириб келишини истаймиз, давоми...

2319 17:00 / 02.04.2022
Рамазон ойида Қуръони Каримни хатм қилиб чиқишни мақсад қилинг Агар сиз аввал хатм қилмаган бўлсангиз, интернетда жуда кўп қориларнинг Қуръони Каримни ўқиган давоми...

6224 12:00 / 10.03.2024
Меҳмондўстлик ndash Исломнинг гўзал кўрсатмаларидан бири. Ислом арконларига амал қилган мусулмонлар, энг меҳмондўст халқлардан ҳисобланишлари бежизга эмас. давоми...

4299 13:49 / 13.06.2018
Аудиолар

213254 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132476 14:35 / 11.08.2021