1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Улуғлар насиҳати

11:55 / 28.03.2022 2658 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм талабида юришнинг муҳим омиллари:

– Ниятингда ихлос бўлсин, Аллоҳ розилиги учун ўзингдан ва умматингдан жаҳолат, билимсизликни кетказиш мақсадида таълим олгин.

– Таълим олишда ривожланиш аввал осондан бошланади, сўнгра юқорилаб бораверади.

– Шуҳратга интилиб нафсингни ҳакалак оттирма.

– Илм халқаларида сабр, тиришқоқлик ва ғайратни кўрсатиш.

– Илмни мустаҳкамлаш йўлида илм тенгдошлари билан бирга музокара, муколама (ўзаро дарс қилиш, таълим олиш).

***

Дангаса инсонлар одамлар орасидаги ташвиши, қайғуси ва маҳзунлиги кўпроғи бўлади. Уларда қувонч ва сурур бўлмайди. Ғайратли, жидди жаҳдли ва ишчан инсонлар эса тамомила бунинг акси бўладилар.

***

Нидерландиялик олим Питер Бурман ўзининг «Ўрта асрлардаги Ислом медицинаси» китобида шундай ёзади: «Исломий касалхоналар исломий вақфлар асосида жорий қилинган эди. У ерда тиббий хизматлар дини, эътиқодидан қатъи назар, барча инсонлар учун тақдим этиларди. У ерда яҳудийлар, масиҳийлар, собиийлар, зардуштийлар ва бошқаларни кўриш мумкин эди. Исломий касалхона барчани муолажа қиларди, даволарди. Бу ўринда ғайри мусулмонлар учун улкан бағрикенглик намунасига гувоҳ бўлиш мумкин эди».

Америкалик тарихчи Уильям Дюрант ўзининг «Цивилизациялар тарихи» асарида шундай дейди: «Масиҳий (христиан) беморлар масиҳий табиблардан кўра мусулмон ва яҳудий табибларда даволанишни афзал кўришарди».

Ушбу ҳолат Европа жаҳолат зулмати, касалликлар ва феодализм остида яшаган асрларда бўлган эди.

***

Ҳар қачон одамлар орасида зулм ва бузуқлик авж олар экан, Аллоҳ таоло уларнинг қилмишлари, зулм ва гуноҳларига яраша овқат-егуликларида, меваларида, атроф-муҳитларида, анҳор-сувларида, жисмларида, хилқатларида, суратларида, шакли шамоилларида ва хулқ-атворларида турли нуқсонлар ҳамда офат-балоларни пайдо қилади.

«Зодул маъод» дан.

***

Қуёш тизимидаги Юпитер сайёраси Ер сайёраси ҳажмидаги 1300 та юлдузни ўз ичига жойлаши мумкин. Қуёш бўлса Юпитер сайёраси ҳажмидаги 1000 та юлдузни ўз ичига сиғдира олади!

Энди ўйлаб кўринг! Мана шу кичик сайёра бўлмиш Ерда инсон аталмиш махлуқ яшайди. Унингча, мана шу улкан коинотнинг Холиқининг шариати ушбу кичик сайёрасининг ишларини ислоҳ қила олмайди. Яна ўзининг қосир ақли билан ушбу мукаммал коинотни халқ қилган Зотнинг қонунидан кўра афзалроқ қонун-қоида юзага келтира оламан деб гумон ҳам қилади.

«Ҳалок бўлгур инсон-а! Бунчалар кофир бўлмаса!», (Абаса сураси, 17- оят).

***

Юнус ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ деди: «Икки хислат борки, агар ўша иккиси бандада ислоҳ бўлса, қолганлари ҳам ислоҳ бўлиб, яхшиланади. Улар намози ва тилидир.

«Сияру аъламин нубало» китобидан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунё Аллоҳ наздида чивин қанотича қадрга эга эмас Бани Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири кофир бўлиб унинг исми Буротус эди. Иккинчиси эса мусулмон бўлиб давоми...

2920 17:00 / 26.07.2022
Ибнул Жавзий ўзининг .Уйунул ҳикоёт, китобида келтиради.Бир қассоб қўшнисининг қизини севиб қолди. Бир куни қизнинг оиласи уни бошқа қишлоққа бир юмуш билан давоми...

4515 11:00 / 06.02.2023
. ,. . , .. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар .Мендан кейин давоми...

2305 12:42 / 22.04.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Дўзах Роббига шикоят қилиб, .Роббим, ичэтим бирбирини еб юборяпти,, деди. Шунда У Зот унга икки нафасга ndash қишда бир давоми...

3451 11:20 / 25.07.2022