1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳар бир иш Аллоҳнинг хоҳишига мувофиқ бўлади

12:47 / 17 январь 1008 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ бир улуғ зот билан бўлган воқеани ёзганлар. Бир киши ўша улуғ зотдан: «Ҳазрат! Ҳолингиз қандай? Соғлигингиз яхшими?» деб сўради.

У зот: «Аллоҳга шукр, жуда ҳам яхши!» деб жавоб берди.

Кейин: «Эй биродар! Бутун коинотда бирор иш унинг хоҳишига зид бўлмайдиган кимсадан ҳам, ҳолингиз қандай, деб сўрайсанми?» дедилар. Яъни, «мен шундай одамманки, коинотда бирор иш менинг хоҳишимга зид эмас, ҳамма нарса мен истагандек бўлади, шундай экан, мендан кўра мамнунроқ ва роҳатда яшовчироқ бошқа ким бўлиши мумкин?!» дедилар.

Савол берган одам ҳайрон бўлди. Ахир, бу коинотдаги ҳар бир иш хоҳишига мувофиқ бўлиши ҳатто пайғамбарларга ҳам насиб қилмаган-ку! Кейин: «Қандай қилиб ҳар бир иш хоҳишингизга мувофиқ бўлади?» деб сўради.

Улуғ зот жавоб бердилар: «Мен «мен»лигимни йўқ қилиб юборганман ва хоҳишимни Аллоҳ таолонинг хоҳишига тобеъ қилиб қўйганман. Нима нарса Аллоҳимнинг хоҳиши бўлса, ўша менинг хоҳишимдир. Нима нарса Аллоҳимнинг иродаси бўлса, айни ўша нарса менинг иродамдир. Бу коинотда ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг хоҳиш иродасига мувофиқ бўлади. Демак, ҳамма иш менинг хоҳишимга кўра бўляпти. Шунинг учун, мен жуда мамнунман ҳамда роҳат-фароғатдаман».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг зикри ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло давоми...

1772 14:34 / 07.11.2025
Молдунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун давоми...

6830 11:00 / 30.07.2022
Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни тарбия давоми...

2891 12:10 / 02.11.2023
Гоҳида ғийбат қалб билан ҳам содир этилади. Бу мусулмонлар ҳақида ёмон гумон қилиш ила бўлади.Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади .Эй иймон давоми...

5275 19:10 / 11.01.2019