1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

11:30 / 29.01.2021 3086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олтинчи амал

Аллоҳ таолонинг яхшилигини, эҳсонини, ботиний ва зоҳирий неъматларини мушоҳада қилиш. Бу ҳам бандани Аллоҳ таолонинг муҳаббатига чорловчи омиллардандир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Ва У сизга барча сўраган нарсаларингиздан берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ўта ношукрдир». (Иброҳим сураси, 34-оят).

Роббимиз бошқа бир оятда бундай деб марҳамат қилган:

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», – деб эълон қилганини ҳам эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).

Ривоят этилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси нафл ибодатда узоқ турдилар, ҳатто муборак оёқлари толди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Ахир Аллоҳ таоло сизнинг аввалги ва охирги гуноҳларингизни мағфират этмаганми?». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб айтдилар: «Шукр этувчи банда бўлмайинми?»

Имом Муслим ривояти. Ибн Ҳиббон саҳиҳ ҳадис, деган.

Қаранг, икки олам сарвари бўлган зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг маҳбуб, гуноҳлари мағфират қилинган Расули бўлсалар ҳам, кўпроқ ибодат қилардилар, бу ҳақида сўралганда, «Шукр этувчи банда бўлмайинми?» деб тушунтиряптилар. Бу эса шукрнинг нақадар муҳим амаллардан эканини кўрсатади.

Аллоҳ таоло бизга сон-саноқсиз неъматлар ато қилди ва қилмоқда. Танамизнинг бус-бутунлиги, сув, ҳаво, ҳаёт ва энг муҳими иймон неъматини бериб қўйди. Булар ҳақида тафаккур қилиб, Роббимизга шукр қилишимиз керак.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Модомики, банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади».

Имом Байҳақий ривояти.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Тавротда Муҳаммад ва Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳимо васалламларнинг сифатлари, давоми...

2270 10:44 / 27.02.2025
Баъзи кишилар истиғфор ҳақида айтилган фикрларни нотўғри тушуниб, инсон ҳар қанча гуноҳ ишларни қилса ҳам, уларнинг кечирилиши осон экан, деган хулосага келиши давоми...

6703 11:19 / 22.10.2018
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1680 15:52 / 14.11.2022
Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин.Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. давоми...

3128 11:30 / 19.03.2022