1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Европа мафиясининг бошлиғи Исломга кирди

11:00 / 17.03.2022 4564 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европа мафиясининг бошлиғи Эльвис Киламенди Исломни қабул қилганини эълон қилди. У аввал совуққонлик билан инсонларга зарар етказар, раҳм-шавқат нималигини билмай қасос оларди. АҚШ Президенти у ҳақида: «У Европадаги энг хатарли кимса», деган.

Эльвиснинг ўзи шундай дейди: «Менинг ҳаётим қурол ишлатишдан иборат бўлиб қолган эди. Ҳар қандай шахсга тўппончадан ўқ отардим».

Эльвис ва унинг оиласи Европадаги энг хавфли деб таснифланган уюшган жиноий тармоққа эгалик қилар эди. Хусусан, қасрлар, виллалар, катта компаниялар, меҳмонхоналар, нефьт контрабандаси, қимматбаҳо тошлар, пулларни легаллаштириш каби жиноий ишлар уларнинг қўл остида эди.

Шунингдек, у бахтсиз ҳаёти ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Менга бир дўстим айтган эди: «Агар ҳаётда бахтли ва саодатли яшашни истасанг, бир кунда беш маҳал намоз ўқишинг керак» деди.

Мен ўзимга-ўзим айтдим: «Бир кунда қандай қилиб беш маҳал намоз ўқийман? Қандай қилиб айш-ишратсиз бу ҳаётда яшай оламан? Қандай қилиб, ҳозирдан бошлаб бировга ўқ отмай яшай оламан? Ахир намоз ўқий олмайман, нега? Намоз ўзи нима? Мени исломга киришимга тавсия берган кишини Аллоҳ яхшилик ила мукофотласин! Дўстимнинг тавсиясидан сўнг мен роса ўйладим, фикрладим, тафаккур қилдим ва охир-оқибат намоз ибодатини бошладим. Қалбимни очган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Мен ўша қасрлар, виллалар, меҳмонхоналар ва қимматбаҳо машиналарга назар солдим. Булар менинг маъносиз ҳаётимнинг бир қисми эди. Барчамиз вафот этамиз ва Аллоҳнинг ҳузурида турамиз, ҳар бир қилган амалимиз учун Аллоҳга ҳисоб берамиз. Бу дунёда қилган барча амалларимизни ўзимиз билан олиб кетамиз. Мен жуда ёмон ҳаёт кечирдим ва Аллоҳ таолодан қилган қилмишларим учун кечиришини, афв этишини ва менга раҳм қилишини сўрадим. Ўтмишдаги ҳаёт тарзимни тўхтатдим. Менинг аввалги жоҳилона йўлимда юраётган ҳар бир кишига айтаманки, бу йўлдан юрма! Агар шу йўлда вафот этадиган бўлсанг, тўғри жаҳаннамга абадий қоладиган бўлиб кирасан. Менга Исломни берган, намозни берган, Аллоҳга ҳамд бўлсин. Менга намозни бергани учун намоз ўқияпман. Шунчалик ёмон инсон бўлишимга қарасмай нега У зот менга намоз ибодатини адо этиш имкониятини берди. Лекин У зот барибир менга намоз неъматини ато қилди. Ўзимдан кўп сўрайман. Аллоҳ таоло нега намоз ва иймон неъмати учун мени танлаб олди экан, билмайман. Шу нарсани ҳозиргача билмайман.

Ҳозир агар кимгадир озор бериш ҳақида ўйласам, қиладиган ёмон ишим учун Аллоҳга ҳисоб беришимни аниқ биламан.

Ҳозир Аллоҳ таоло мени кузатиб турганини ҳам биламан.

Ҳозир мен таниган барча дўстларим гиёҳванд модда истеъмол қилмайдилар. Улардан бирортаси маст қилувчи ичимлик ичмайдилар. Дўстларимнинг ҳаммаси намоз ўқийди. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, мен Исломга киришимдан аввал ҳам гиёҳванд модда ва маст қилувчи ичимлик истеъмол қилмадим. Ҳозир компаниядаги бирор бир кишига маст қилувчи ичимлик ичишга ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишига рухсат бермайман. Кучим етганича одамларни Исломга даъват қиламан ва бошқаларни мафиявий йўлдан қайтиришга уринаман, токи улар ҳам мусулмон бўлсинлар ва Аллоҳга қайтсинлар. Ҳар бир мени кузатиб турган кишиларга бир хабарни етказиб қўйишни хоҳлайман. Албатта бу ҳаёт ҳаёт эмас. Чинакам ҳаёт, Холиққа қайтганингда бўлади».

Аллоҳ таоло исломда яшаётган ҳар бир бандасини ҳидоятида собитқадам қилсин, мусулмонларнинг сонини ва сифатини зиёда айласин!

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муҳаррир Хуршид Маъруф 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АлАзиз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир. Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг Ўзига хосдир. Кучқувват азизлиги ҳам Уникидир. давоми...

1631 14:34 / 30 апрель
1. Балони даф қилади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф давоми...

1623 10:38 / 25 март
Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай давоми...

1334 09:00 / 20.02.2023
Ибн Абид Дунё ўзининг .Ассомт, китобида келтиради.Мужоҳид ибн Жабр айтади .Менинг Қурайш қабиласидан бир дўстим бор эди. Бир куни унга дедим Кел бирбиримиз давоми...

1693 14:00 / 13.12.2022