1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Рамазон элчиси

18:30 / 16.03.2022 2626 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатга ташриф буюришидан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат вакилларига давлат раҳбарининг қачон келиши, ташрифининг мақсади, муҳокама қилинадиган масалаларни маълум қилади. Элчиларга қилинган муомалага кўра, давлат бошлиқларининг муомаласига баҳо берилади. Яъни элчиларнинг икром қилиниши давлат раҳбарига иззат-икром кўрсатиш билан баробар, аксинча, элчига нисбатан бепарволик, беҳурмат муносабатда бўлиш давлатга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Элчининг ўлдирилиши ўша давлатга уруш эълон қилганликнинг белгиси эканлиги ҳам ҳаммага маълум...

Ойларнинг султони Рамазоннинг меҳмон бўлиб келишига саноқли кунлар қолди. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз фурсатда тарк этади. Рамазоннинг элчисини қандай қарши олдик?! Унга ўзи муносиб бўлган ҳурматни кўрсата олдикми, эҳтиром билан кузатишга тайёрмизми?! Ҳали ҳам фурсат бор. Рамазон тадоригига имкон бор!

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазонга соғ-саломат, иймон бутунликда, эътиқод мусаффолигида, юзимизни ёруғ қилиб етказсин ва уни чиройли ўтказиб, ютуқлар билан чиқишимизга муваффақ қилсин!

«Рамазон соғинчи» китобидан

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Юсуф сурасида шундай марҳамат қилади .У Яъқуб алайҳиссалом .Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла давоми...

4735 09:00 / 08.03.2023
Бир ишчи дорихонага бориб, сотувчидан .Цемент учун малҳам борми, деб сўради.Сотувчи уни масхара қилиб, .Бор, тош учун ҳам, темир учун ҳам малҳам бор. Четникидан, давоми...

3218 11:00 / 18.03.2021
Охиратда соясалқинда туришга уринайликИссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳвоҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соясалқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, давоми...

4661 09:03 / 08.07.2021
Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. давоми...

2885 14:44 / 29.01.2025