1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Иссиқ ҳарорат бетоқат қиляптими?

04:03 / 08.07.2021 4672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охиратда соя-салқинда туришга уринайлик!

Иссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳ-воҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соя-салқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, қуёш биздан 150 млн км узоқликда жойлашган.

Охиратда қуёш инсонларнинг бошлари тепасига олиб келиб қўйилади. Ҳар ким дунёдаги амалига яраша терига ботиб боради. Баъзилар тўпиғигача, баъзилар тиззасигача, айримлар бўйнигача. Биз шу пайтда соя-салқин жойда туришга кўпроқ муҳтож бўламиз. Етти тоифа инсонлар борки, улар бу кунда Аллоҳнинг Арши соясида турадилар. Булар қуйидагилардир:

1. Одил раҳбар.

2. Роббисининг ибодатида ўсган йигит.

3. Қалби масжидларга боғланган киши.

4. Бир-бирини Аллоҳ учун яхши кўрган, Аллоҳ розилиги йўлида жамланиб, Аллоҳ розилиги йўлида ажраладиган дўстлар.

5. Мансабли ва чиройли аёл бузуқликка чорлаганда, «мен Аллоҳдан қўрқаман» деган киши.

6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган (даражада махфий садақа қилган) киши.

7. Ёлғиз ҳолатда Аллоҳни зикр қилганда кўзи ёшланадиган киши.

Ушбу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий раҳимаҳумуллоҳ ривоят қилганлар.

Аллоҳ таоло бизни Аршининг соясида турувчилардан қилсин!

Қуйидаги расмдаги Коста-Рика, Таиланд, Колумбия каби давлатларда ўсадиган дарахт бўлиб, соясининг узунлиги баъзи пайтларда 50 метрга етар экан. Яйловда ўтлаётган мол-қўйлар ва чўпонлар шу ерда дам олар экан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Истиғфор ndash Аллоҳ таолодан мағфират сўрашдир. Астағфируллоҳ дегани .Аллоҳдан гуноҳимни кечиришини сўрайман, деганидир.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай давоми...

16588 10:00 / 03.02.2022
Titan Титанndash ушбу инсонлар томонидан ихтиро қилинган янги ва юқори технологияли сув ости кемаси батискаф 3000 метр чуқурликда кучли босимга дош беролмай портлаб давоми...

2619 04:00 / 03.08.2023
Кейинга суриш офатлариБугунлик вазифани кейинга суришда, эртага қолдиришда офат бор.Биринчидан, албатта, эртагача яшашга кафолат йўқ. Амирларнинг биттаси бир давоми...

2422 12:00 / 22.05.2022
. . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дажжоллар, каззоблар чиқмагунича Қиёмат қойим бўлмайди. Улар давоми...

2223 07:36 / 08.05.2024