1446 йил 30 шаввол | 2025 йил 28 апрель, душанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ўн икки ёшида Қуръонни ёд олган Муҳаммадхон қори

17:00 / 14.03.2022 2228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммадхон махдум Мулла Рустам домла ўғли 1900 йилда Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси (собиқ Тельман кўчаси)да зиёли оилада дунёга келди. Отаси мулла Рустам домла (вафоти 1915) ўз даврининг машҳур мактабдори сифатида танилган. Мулла Рустам махдум фарзанди Муҳаммадхонни аҳли илм, Қуръон аҳли бўлишини истаб, уни солиҳ ва тақводор инсон қилиб тарбиялади.

Муҳаммадхон махдум илк сабоқни отаси мулла Рустам домладан олади. Кейинчалик, Абдулғофур қорига шогирд бўлиб, унинг «Маржома» қорихонасида Қуръони Каримни ўрганиб, 12 ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишади ва масжид хонақоҳида хатми Қуръонга имомликка ўта бошлайди. Ўша даврдаги Муҳаммадхон қори домланинг таълим олган Қуръони Карим китоблари ҳозирги кунда авлодлари хонадонида табаррукона фойдаланиб, асраб авайланади.

Муҳаммадхон махдумнинг ўғиллари Тоҳохон махдум оталарининг сўзларидан хотираларни шундай ҳикоя қилади: «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан тахминан, 1955-1957 йиллари юртимиздан қўл билан санайдиган кишилар ҳаж ибодатини адо қилиш тараддудига тушдик. Шуларнинг ичида Намангандан мен Муҳаммадхон қори, Андижондан эса Сафохон қори домла бор эдилар. Советлар аввалига биз бўлажак ҳожиларни Москвага, Кремлга олиб бориб, саёҳат қилдириб, сўнгра Миср орқали Саудия Арабистонига олиб боришини айтди. Режага мувофиқ, бўлажак ҳожилар даставвал Кремлга олиб келинди. Бир пайт ватандошларимиз ичидан бир-икки киши норозилик билдириб, Кремлга киришга кўнмадик. Шунда ёнимиздаги ҳамроҳларимиз: «Агар сизлар қаршилик кўрсатиб кирмасанглар, советлар барчамизни ҳаж ибодатига жўнатмай, юртимизга қайтариб юборади, дейишди. Биз ноиложликдан рози бўлдик. Шу орада бизларни бошқариб турган киши ҳаммамизни Кремлга саёҳат қилдиргани олиб кириб кетди. Кремлни айланиб бўлгач, ҳамма чарчаб, ҳориб ташқарига чиқдик ва ҳордиқ олиш учун айлана шаклдаги ўриндиқларга ўтирдик. Бир пайт очиқ-сочиқ кийинган бир рус аёли биз томонга келаётганини кўриб қолдим. Нимадир бўлди-ю, мен бу даврадан нарироққа ўтдим. Ҳалиги аёл тўғри келиб ҳалиги даврага келиб ўтирди. Шу орада ҳамма ўтирганлар туриб тарқалиб кетишаётганида, бир киши келиб, ҳаммани суратга ола бошлади. Кейин билсак, биз мўмин-мусулмонларга Совет Иттифоқидаги даҳрийлар уюштирган фитна бўлиб чиқди. Ўша куни газеталарда «Ҳажга кетаётган мўмин-мусулмонларнинг аҳволини кўриб қўйинг», деган сарлавҳа остида мақола тайёрлаб, чоп этиб, бизни қоралаб чиқаришди. Ана шундай мўмин-мусулмонларга қилинган ифлослик, пасткашлик ва худбинликларни ҳам кўрганмиз».

Муҳаммадхон қори домла узоқ йиллар Наманган пахта заводида фаолият кўрсатиб, меҳнат фахрийлари тахтасидан жой олган эканлар. Бирга ишлаган ҳамкасблари шундай деб эслайди.

Қори домла тўғри сўз, босиқ ва камтар инсон эдилар. Доимо биз ёшларга билмаган нарсаларимизни ўргатиб, панду насиҳат қилардилар.

Шўролар қори домлага 1960 йили фитна уюштириб, қамоққа олади ва 9 ой Наманган турмасида ушлаб туради. Аллоҳнинг раҳмати ва инояти сабаб у кишига ҳеч қандай айблов қўя олмай, озод қилиб юборади. Муҳаммадхон қори домла кексайган чоғларида ҳам маҳалла аҳлига, ёшларга панду насиҳат қилиб, Қуръони Каримдан таълим берар ва илм-маърифат улашардилар.

Дарс давомида толиби илмларга тарбиявий-ахлоқий ҳикоя ва ривоятлар айтиб берар, турли хил мавзуларда савол-жавоблар қилиб билим берган эканлар.

Ҳазрат Муҳаммадхон қори домла 1979 йили 12 апрель куни оламдан ўтдилар. У киши шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига дафн қилинган.

Муҳаммадхон қори домланинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида тўхталиб ўтмоқчимиз. Ҳазрат қори домла икки аёлга уйланиб, улардан 10 нафар фарзанд кўрганлар. Аввалги аёллари Оминахон ойим (вафоти 1946) мулла Бойхон қизи. Ундан бир нафар қиз, икки нафар ўғил фарзандлари бор.

Улар Ҳабибуллоҳ (1945-1999) ва Мусалламхон (1953-2011).

Кейинги аёллари Зарифахон ойим (1927-1997) домла Абдулғофур қори қизи. Ундан беш нафар ўғил, икки нафар қиз фарзандлари бор.

Улар Тоҳохон (1945), Мутаҳҳирхон (1951), Солихон (1954), Анасхон (1957) ва Шамсуддинхон (1960-2020)лар[1]. [2]

   

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Олмазор қўрғони.

 
 
 

[1] Ушбу маълумотлар ҳофизи Қуръон Муҳаммадхон махдум авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

  

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша пайтларда Учқўрғонда 13 та гузар, 13 та масжид, 2 та мадраса ва 1 та аёллар мадрасаси ҳамда 1 та хонақоҳ фаолият кўрсатган экан.Маълумотларга кўра, Ҳожимат эшоннинг давоми...

2311 17:00 / 17.11.2021
Аббосий халифалардан Маъмуннинг даврида мўътазилийлар ҳокимият тепасига келиб, Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси авж олди.Халифанинг ёнидаги баъзилар .Аҳмад давоми...

2476 09:00 / 23.06.2021
Олим, кашфиётчи, шоир, табиб, математик, астроном, кимёгар Аббос ибн Фирнас 810 йилда Андалусиянинг Рунда шаҳрида таваллуд топди. У Андалусиядаги умавий ҳокимлардан давоми...

2371 09:00 / 07.10.2021
Имом, шайх, узоқ умр кўрган, воиз, Бухоро муснидларидан Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Хизом Хизомий Бухорий.Тўрт юзинчи йилнинг охири ndash тўрт юз давоми...

1773 11:00 / 03.01.2021
Аудиолар

153370 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

8767 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

72709 14:35 / 11.08.2021