1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Саҳро қоплони

20:00 / 26.06.2021 3706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки қабилани яраштириш, сулҳга чақириш учун карвонда кетаётганларида ҳамроҳлардан бири қаршиларида йиртқич шер борлиги, унинг ҳамласидан қутулиш учун туялардан бирини ўлжа сифатида ташлаб кетиш кераклигини айтди.

Умар Мухтор буни рад қилдилар ва: «Кучлилар кучсизлар устидан солиқ солиши аллақачон барҳам топган бўлсаю, ҳайвонларга солиқ тўлаш нимаси? Аллоҳга қасамки, бу хорлик ва тушкунлик аломатидир. Валлоҳи, агар қаршимиздан чиқса, биз уни силоҳимиз билан даф қиламиз», дедилар. Сўнгра шер рўпараларидан чиқди. Умар Мухтор отларига миниб, шерга ўқ уздилар. Ўқ шерга теккач, ортидан қувиб бордилар, сўнгра уларга бошини олиб келиб, терисини шилиб, бошқа карвондагилар кўриши учун илиб қўйдилар. Умар Мухтор ушбу қиссани эслаганларида: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди» (Анфол сураси, 17-оят)ни ўқирдилар.

Аллоҳ «саҳро қоплони» лақабини олган шайх Умар Мухторни раҳматига олсин!

Доктор Алий Муҳаммад Саллобийнинг «Умарул Мухтор, улғайиши, амалга оширган ишлари ва шаҳид бўлиши» номли китобида бу ҳақда батафсил айтиб ўтилган. Умарул Мухтор аввал куттоб (мактаб)да ёш болаларга Қуръондан дарс берганлар. Мазкур китобда айтилишича, ҳар ҳафта Қуръонни бир марта хатм қилиб, пайшанба кечаси тугатиб, шу кеча хатмига атаб дуо қилар эканлар. У киши ҳақида ишланган кинода ҳам кўп Қуръон ўқишларига урғу берилган. Ҳаётлари давомида шу даражада кўп хатм қилганларидан Аллоҳ у зотга маънавий ва моддий қувват ато қилиб қўйган экан. Мана бу воқеада ҳам ўша довюракликлари яққол кўзга ташланиб, рижоллар ҳам ҳайвондан қўрқадими, дея қўлга силоҳни олиб шерни ер тишлатдилар. Бу билан ўша вақтда саҳроликларга хос бўлган шерга ўлжа бериб, унинг зиёнидан қутулиш одатига барҳам бердилар.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулла Шамсиддин қори домла ўзидан мерос қилиб кўплаб шогирд ва уламоларни қолдирди. Ўрта Осиёлик кўплаб машҳур уламолар у кишининг илмий суҳбатларида бўлиб, давоми...

2160 13:30 / 30.10.2021
Мулла Аҳмадхон қори 1914 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Нодира кўчасида зиёли оилада таваллуд топди. Қиблагоҳи мулла Бобохон ваф.1947 қори, бобоси эса давоми...

2763 17:00 / 14.04.2022
Усмонжон қори Болтабоев 1886 йил Қўқон хонлиги ҳудудидаги Қашқар маҳалласи, ҳозирги Наманган вилояти Наманган шаҳри Саноат маҳаласи Машаддаги Эргашкан давоми...

2627 14:00 / 22.08.2022
Ушбу мақолада 20 асрда яшаб, фаолият юритган, қорилар султони халқ орасида .қўнғироқ қори,, .булбул қори, дея машҳур бўлган зот, ҳофизи Каломуллоҳ Муҳаммад Шариф қори давоми...

3812 14:00 / 22.05.2022