1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Муваффақиятли ва муваффақиятсиз раҳбарнинг фарқи

09:30 / 14.03.2022 2521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муваффақиятли раҳбар қўл остидаги ишчиларни назорат қилади ва уларга панд-насиҳат айтади.

Муваффақиятсиз раҳбар қўл остидагиларни ортидан одам қўйиб, жосуслик қилади.

Муваффақиятли раҳбар қўл остидагиларни фикрлашга, янги ғоялар беришга қизиқтириб, уларни олдинга интилишга ундайди.

Муваффақиятсиз раҳбар эса қўл остидагиларнинг асабийлашиб, ғазабланишига сабаб бўладиган ишлар банд бўлади.

Муваффақиятли раҳбарнинг сўзлари мулойим ва қўл остидагиларга одоб билан муомалада бўлади.

Муваффақиятсиз раҳбарнинг сўзлари қўпол ва қўл остидагиларга беодобларча муносабатда бўлади.

Муваффақиятли раҳбар иш юзасидан самарали таклифлар берадиган ва уни ривожлантирадиган ходимларни хоҳлайди.

Муваффақиятсиз раҳбар айтганларини сўзсиз бажарадиган, кўр-кўрона ишлайдиган, ўзидан ғоя чиқмайдиган ходимни истайди.

Муваффақиятли раҳбар ходимини имкониятига қараб хизматга йўналтиради.

Муваффақиятсиз раҳбар ўзининг кайфиятига қараб ходимини ишга йўналтиради.

Муваффақиятли раҳбар ходимлари билан «ахир улар ҳам инсонку» деган тушунча билан муомала қилади.

Муваффақиятсиз раҳбар ходимлари билан қўлимдаги ишчилар деган тушунча билан муносабатда бўлади.

Муваффақиятли раҳбар иш юзасидан, яъни ходимининг фикрини тинглашга эътиборини қаратади.

Муваффақиятсиз раҳбар ўзи ҳақида ходимининг қандай фикрда эканлигига эътибор беради.

Муваффақиятли раҳбар қўл остидаги ишчиларининг шароити, турмуш тарзидан келиб чиқиб шунга яраша муомала қилади.

Муваффақиятсиз раҳбар ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб муомала қилади, яъни кайфияти чоғ бўлса яхши, жаҳли чиқиб турган бўлса, ёмон муносабатда бўлади.

Муваффақиятли раҳбар ходимининг фикрларини ривожлантириб, бу ғоянинг эгаси ходими эканлигини эътироф қилади.

Муваффақиятсиз раҳбар ходимининг фикрларини ўзлаштириб, бу фикрлар эгаси менман дея даъво қилади.

Муваффақиятли раҳбар билан биргаликда ишлаш мароқли, ишчи ўзининг чарчаганини ҳис этмайди.

Муваффақиятсиз раҳбар билан ишлаш ходимларга малол келади, уларнинг кайфиятлари бузилиб, ўзларида кучли чарчоқ аломатини сезадилар.

Аллоҳ таоло раҳбарлар ҳақида Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади:

وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ                                                                                           

«Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир». (Муъминун сураси, 8-оят»

Мўминлар якка ҳолларида ҳам, жамоат ҳолларида ҳам омонатларига ва аҳдларига риоя қиладилар. Ўзлари билан Аллоҳ таоло орасидаги омонатларга ва аҳдларга риоя этадилар.

Мўмин билан мўмин орасидаги омонатларига ва аҳдларига риоя қиладилар.

Ўзлари билан ўзгалар орасидаги омонатлар ва аҳдларга ҳам риоя қиладилар. Омонатга ва аҳдга риоя қилмаслик мўминликка зиддир. Ушбу сифатни ўзида мужассам қилган мўмингина зафарга эришиш учун зарур сифатлардан бирига эга бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз».

Имом Бухорий ривояти.

Ҳар бир раҳбар қўл остидагилардан сўралади.

Корхона, завод, фабрика, компания, фирма, ХТТ, МЧЖ раҳбарларлари ичши ходимлари ҳақида сўралади.

Маҳалла раиси маҳалладошларидан сўралади.

Шаҳар ҳокими шаҳар аҳолисидан сўралади.

Туман ҳокими туман аҳолисидан сўралади.

Вилоят ҳокими вилоят аҳолисидан сўралади.

Ҳар бир вазирлик, қўмита раҳбарлари ўз вазифаларини қандай бажарганларидан, ўз йўналишларида, тизимларида халққа қандай хизмат қилганларидан сўраладилар.

Давлат раҳбари мамлакат аҳолисига қандай раҳбарлик қилганидан сўралади. Зулмга йўл қўйдими, йўқми, адолатли раҳбар бўлдими, йўқми, ҳаммасидан сўралади.

Қаерда сўралади?

Бу дунёда масъулиятни қанчалик ҳис қилгани, вазифасини қандай бажарганидан, албатта, охиратда сўралади.

Охиратда банда Аллоҳ таолонинг ҳузурида У Зотга ҳисоб беради.

Охиратни, ҳисоб беришни ўйлаган раҳбар шунга қараб ҳаракат қилади.

Беш кунлик дунёда еб-ичиб, айшимни суриб қолай деб, охиратни унутган раҳбар қиёматда жуда қийин аҳволда қолади.

Барчамиз ўзимизга юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этишга уринишимиз, сусткашликдан, касб омонатига хиёнат қилишимиздан сақланмоғимиз лозим. Аллоҳ таоло бу борада барчамизга Ўзи ёрдамчи бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муҳаррир Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таълим мудирлигидан бир мактабга текширувчи юбормоқчи бўлишибди. Текширувчи яъни, комиссия йўлга чиқиб йўлнинг ярмига келганида машинаси бузилиб қолибди. У давоми...

2255 13:28 / 10.12.2021
Бир куни корхона раҳбари қўл остидаги уч нафар ходим билан суҳбат ўтказди. Уларга .Иккига иккини қўшса беш бўладими,, дея савол берди.Биринчи ходим .Ҳа жаноб, беш давоми...

7767 22:00 / 26.05.2022
Бир киши бир аёлга уйланди. Аёлини жуда яхши кўрар эди. Биргаликда бир муддат яшагач, аёлда ғалати бир касаллик бошланди. Унинг юзига ва бутун баданларига давоми...

5066 08:53 / 30.07.2021
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида, Мизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Таҳзибул камол, номли китобида келтиришади.Саҳл ибн Муҳаммад Сижистоний давоми...

1765 11:12 / 04 январь