1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Яхши ишнинг даражаси

11:30 / 14.03.2022 1559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганликларидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни тарбия қилишини англатишни хоҳлаяпти. Иймон шаҳватларни вайрон қилмайди, балки уларни тартибга солади!

Нуҳ алайҳиссалом ўғилларининг чўкаётганидан қийналдилар. Оталик туйғуси билан ўғилларини ҳимоя қилиб Аллоҳга муножот қилдилар. Аммо Роббилари бундан қайтаргач тўхтадилар. Мусо алайҳиссалом сеҳргарлар арқонлари ва асоларини ташлаганида қўрқдилар. У кишининг иймонлари заиф эмас эди. Аммо у киши ҳам инсон эдилар. Инсонликларига бориб қўрқдилар. Аллоҳ билан роз айтиб қавмлари олдига қайтганларида уларнинг бузоққа ибодат қилаётганини кўриб ғазабландилар. Қўлларидан Таврот лавҳлари тушиб кетди. Зеро, баъзи бир ҳолатлар инсонни инсонлик чегарасидан чиқариб юборади!

Оламларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бошқа пайғамбар биродарлари каби башар эдилар. Инсон эканликларини айтишдан уялмас эдилар. Инсонлик нуқсон эмас. Аксинча, ана шунда мўъжиза бўлади. Ҳисларинг билан, ташвишларинг билан, маҳзунлигинг билан, қайғуйинг билан инсонлигингча қолиб, сўнгра оламни ўзгартиришга ҳаракат қилишинг мўъжизадир!

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга дедилар:

«Мен ҳам инсонман. Менинг ҳузуримга хусуматлашиб келасизлар. Эҳтимол, баъзингиз бошқангиздан далил келтиришда моҳирроқ бўлар. Мен эшитганимга кўра унинг фойдасига ҳукм чиқараман. Мен кимга бир ҳақни ҳукм қилсам, демак унга дўзахдан бир парчани кесиб берибман. Истаса уни олсин, истамаса ташласин!».

Қозининг ҳузурига хусуматлашиб келган икки кишининг бири эҳтимол гапга уста бўлиб, бошқаси ожиз бўлади. Қози гапга уста инсоннинг чиройли далил келтиргани учун унинг далилига қараб унинг фойдасига ҳукм чиқаради. Энди савол: «Қозининг ҳукми ҳалолми ёки ҳаром?».

Аллоҳга қасамки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқарган ҳукмлари кишига биродарининг ҳаққини ейишни ҳалол қилиб бермайди. Қозининг ҳукмини қўяверинг!

Бугунги мусулмонлар мубтало бўлган нарсалардан бири шуки, кишилар ҳалолни қиладилар, аммо ҳаромдан сақланмайдилар. Аввалгилар динни ҳалолни қилишдан кўра кўпроқ ҳаромдан сақланишда деб билишар эди!

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади: «Кишининг юз минг дирҳам садақа қилганидан, ҳаром бўлган бир дирҳамни тарк қилгани яхшироқдир!».

Ҳалолни яхши ҳам, ёмон ҳам, солиҳ ҳам, осий ҳам қилаверади. Аммо ҳаромдан фақатгина қалби Аллоҳ учун холис бўлганларгина қайтади.

Бир раққоса аёл чиқиб ойнаи жаҳондан ўзининг ҳаж ва умра қилганини, садақа қилганини айтяпти. Эҳтимол унинг гапи ростдир. Аммо у шуни билиши керакки, ярим яланғоч ҳолатда кишиларнинг олдига чиқиб белини титратиб ўйнашидан тўхташи унинг қилган ҳаж ва умрасидан яхшироқдир!

Ёлғончи ва хиёнаткор савдогар етимни кафилликка олиши мумкин. Бу улуғ иш. Аммо унинг хиёнатдан ва ёлғондан сақланиши, кишиларнинг молини ҳаром йўл билан ейишдан сақланиши бундан ҳам улуғроқ ишдир. Чунки Аллоҳ таоло покиза зотдир. Покиза нарсаларни қабул қилади!

Тунги бар соҳиби бўлган киши масжид очганидан, унинг қурилишига ҳиссасини қўшганидан гапиради. Аммо унинг ўз тунги барини ёпиши Аллоҳ учун масжид бино қилганидан суюклироқдир!

Наша ёки маст қилувчи ичимликлар сотадиган киши Рамазонда ифторлик қилиб берганини гапиради. Аслида унинг наша ва ароқ сотишни тарк қилиши Рамазонда ифторлик қилиб берганидан яхшироқдир!

Тоат мақталган бўлсада, ҳақиқий амалий иймон тоатда эмас, гуноҳлардан сақланишдадир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзгани авратига тикилмоқ шариатимизда ҳаром қилинган. Лекин фуқаҳолар маълум истисноларни баён қилган бўлиб, уларни авратига қараш мубоҳ саналади.1. Инсоннинг ўз давоми...

3761 15:09 / 26.09.2020
Ажал тўғрисида Қуръони каримда шундай дейилган .Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ, Оли Имрон сураси, 145оят. давоми...

4349 14:00 / 06.09.2021
Вақтига барака киришини истаган ҳар бир инсонга тавсияБиринчи бўлиб, Аллоҳ таолонинг сизнинг устингиздаги ҳақлари борасида фикр юритинг.Аллоҳ таоло сизнинг давоми...

2192 15:52 / 17.01.2023
. ,. .Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ким бомдод намозидан давоми...

1998 15:01 / 12.11.2020