1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қўшни давлат уламолари Тошкентда

21:00 / 18.11.2021 2211 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий З.Ракиев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий кутиб олдилар ва ҳамроҳлик қилдилар.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий З.Ракиев: «Бундай алоқаларнинг йўлга қўйилиши икки мамлакат учун ҳам албатта манфаатлидир. Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк муҳаддислар, Имом Мотуридий ва Имом Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий каби улкан алломаларнинг киндик қони тўкилган ўлкага ташриф буюриш кишида фахр-ифтихор уйғотади, албатта. Ўзбекистон ва Қирғизистон тили, дини, урф-одатлари бир бўлган икки мамлакатдир. Давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ҳар бир соҳанинг ривожида муҳим ўринга эга. Бизни ўзбекистонлик маслакдошларимиз ажойиб кутиб олишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буйруқлари билан чегарадаги кўпгина ноқулайликларнинг бартараф этилгани эса алоҳида таҳсинга сазовор. Биз делегация аъзолари Шавкат Мирзиёев жанобларини яна Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига сайланганликлари билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домлани янги лавозимларга сайланганликлари билан қутлаймиз. Уларнинг хайрли ишлари баракали бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз. Юртингизда дин пешволарига яратилган имкониятлар учун мутасаддиларга раҳмат айтамиз. Ўзбекистонга келиб, аҳли илмлар, устозлар билан кўришиш, улар билан фикр алмашиш жуда катта бахтдир. Илиқ ва самимий муносабат учун бутун Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирамиз», – деди.

 Делегация аъзолари аср намозини Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳамда Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги кўркам масжидлардан «Минор» жомесида адо қилишди. Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар бундан-да ривожланиши ва мустаҳкамланиши учун хайрли дуолар қилинди. Меҳмонлар ва мезбонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини улашишди.

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динингизнинг барча меъёрларига риоя қилиб, ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланиш ва намуна бўлиш мумкинми Бу мураккаб масалани 22 ёшли глазголик Абтаҳа давоми...

2426 10:30 / 07.08.2021
Халқимизда ҳар йили ҳижрий йил ҳисоби бўйича Рабиъулаввал ойи келганда мавлидrdquo маросимини ўтказиш анъанага айланган. Мавлидrdquo сўзи луғатда давоми...

3742 15:25 / 08.12.2018
Бугун Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имомхатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний давоми...

2005 10:34 / 28.08.2021
Малайзия пойтахти Куала Лумпур кейинги ойда ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича 65халқаро Қуръон мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда .Бернама, ахборот агентлиги давоми...

1111 14:30 / 17.07.2025