1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Уялманг ва... уялинг!

12:00 / 01.03.2022 3092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мушриклардан бири истеҳзо қилиб унга: «Соҳибингизнинг (яъни пайғамбарингизнинг) сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қазои ҳожатни ҳам ўргатаётганини кўряпман-а», деди. У: «Ҳа, у зот бизга (қазои ҳожатда) қиблага юзланмасликни, ўнг қўл билан истинжо қилмасликни, учтадан кам тош ишлатмасликни, учтанинг ичида (бирортаси ҳам) тезак ва суяк бўлмаслигини», буюрганлар», деб жавоб берди (Муслим ва Аҳмад ривояти).

Салмон Форсий у мушрикнинг гапидан уялмади, уни жеркиб ҳам бермади, унинг пичинггига сукут ҳам қилмади. Аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари муҳим ва жиддий эканини, уни қабул қилишда қайсарлик ёки уялишни тарк қилиш вожиб эканини билдириб қўйди. Ҳа, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳаё қилмаганлар. Шунинг учун улар пешво уммат бўлишган.

Қуръон ва ҳадис ўқишдан ёки тинглашдан уялманг! Лекин бемаъни, беҳаё шеърлар ўқишдан, тайини йўқ мусиқани тинглаш ва видеолавҳаларни кўришдан уялинг!

Жаннатга элтувчи амалларни қилишдан уялманг! Аксинча, дўзахга олиб кирувчи амалларни қилишдан уялинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдан уялманг! Аммо «Одамлар нима деркин?» деб бидъат-хурофот ва маъсият ишларни қилишдан уялинг!

Камтарона, енгилгина ҳаёт кечиришдан уялманг! Ортиқча ҳузур-ҳаловатда ва маишатда яшашдан уялинг!

Кичкина тўй қилиб бўлса-да, ҳалол йўл билан уйланишдан уялманг! Аммо фаҳш ишларга пул сарфлаб, ҳаром юришдан, зинодан уялинг!

Таомланганда идишни ялаб қўйишдан уялманг! Лекин таомни исроф қилишдан уялинг!

Ҳеч назарга илмаса ҳам, ҳалол касб қилишдан уялманг! Лекин рибо, порахўрлик кабиларни касб қилишдан уялинг!

Иймонга таяниб, Аллоҳнинг қисматига, тақдирига рози бўлиб яшашдан уялманг! Аммо фолбинма-фолбин юриб, амал-жоду қилишдан уялинг!

Зулмни яхшилик билан даф қилишдан уялманг! Бироқ Қиёмат куни Аллоҳга У Зот сизга ғазаб қилган ҳолда золим бўлиб йўлиқишдан уялинг!

Дўстларингиз олдида ота-онангизга қулоқ солиб, итоат қилишдан уялманг! Лекин ота-онани норози қилиб вафот этишдан уялинг!

Дўстларингизнинг камбағаллигидан уялманг! Аммо дунё сабаб бўлиб дўстлардан воз кечишдан уялинг!..

Қудратуллоҳ Сидиқметов

«Ҳилол» журналининг 1(34) сонидан

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, отаонамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва давоми...

2429 06:00 / 06.05.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лутбийя деган кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга юбордилар. У закотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1309 13:25 / 13 январь
Билишимиз зарур бўлган нарса бор. Албатта Сумайя, Ёсир, Анас ибн Назр, Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумлар Исломнинг азиз бўлгани ва мустаҳкамлашганини давоми...

2364 11:00 / 02.10.2021
Салим ибн Жобир Ҳужаймий розияллоху анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб Эй Аллоҳнинг Расули Менга насиҳат қилинг давоми...

1330 06:31 / 05.09.2025