1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Эслатма: Пиёда юришнинг фойдаларини билармидингиз?

10:40 / 07.10.2024 1845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пиёда юриш – юрак хасталиги, қон босими, холестерин ва диабет каби кўплаб касалликларни даволашда энг фойдали экани аниқланди. Бу олимларнинг олиб борган янги тадқиқотида маълум бўлди.

Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳафтасига 75 дақиқа тез юриш инсоннинг ўртача умрини ушбу спорт билан шуғулланмаганларга нисбатан 1,8 йилга узайтиради. Аммо ўрта ёшли инсонларда ҳафтасига камида 150 дақиқа пиёда юриш синовдан ўтказилганда уларнинг умр кўриш давомийлиги 3,4 йилга ошгани аниқланган.

Бугунги замонавий тиббиёт мутахассислари ҳам соғлик ва узоқ умр кўриш учун кишилар кўпроқ пиёда юриши кераклигини таъкидлаётир. Лекин суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан анча аввал энг яхши амаллар ҳақида гапириб, «масжидларга қадамни кўпайтириш» деб бунга ишора қилганлар.

Агар мўмин-мусулмон яқин атрофдаги масжидга кунига бор-йўғи беш дақиқада пиёда бориб ортга ҳам пиёда қайтса бир намоз учун ўн дақиқа пиёда борган бўлади. Кун давомида беш марта бориб-келганда жами 10 х 5 = 50 дақиқа бўлса, бир ҳафтада жами юриш 50 х 7 = 350 дақиқани ташкил этади. Бу умрни узайтириш учун олимлар тавсия этаётган муддатнинг икки баробаридан кўпроқдир. Соғ ва бахтли ҳаёт кечиришимиз ҳамда охиратда улкан савобга эришишимиз учун бу амални кўпайтирайлик.

وعن بُريدَة — رضي الله عنه — عن النبي — صلى الله عليه وسلم — قَالَ : « بَشِّرُوا المَشَّائِينَ في الظُّلَمِ إلى المَسَاجِدِ بِالنُّورِ التَّامِّ يَوْمَ القِيَامَةِ » . رواه أبُو دَاوُدَ وَالتِّرمِذِيُّ .

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қоронғида масжидларга юриб борувчи кишиларга Қиёмат куни мукаммал нур бўлишини башорат қилинглар», деб айтдилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Сўзимиз сўнггида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини келтириб ўтсак.

وقال صلى الله عليه وسلم أَلا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللَّهُ بِهِ الْخَطَايَا وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ؟ قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ: إِسْبَاغُ الْوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الْخُطَا إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلاةِ بَعْدَ الصَّلاةِ، فَذَلِكُمْ الرِّبَاطُ “ رواه مسلم .

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларни Аллоҳ у сабабли хатоларингизни ўчириб, даражаларингизни кўтарадиган нарсага йўллаб қўяйми?» деб сўрадилар.

Саҳобалар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дейишди.

Шунда у зот: «Қийин шароитда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш, намоздан кейин яна навбатдаги намозни кутиш. Мана шу ҳақиқий муробитликдир», дедилар.

Муслим ривояти.

Абдуддоим Каҳел мақоласи.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суюқлик нима эканини тасаввур қилишга уринганимизда хаёлимизда оқаётган модда образи пайдо бўлади. Бироқ суюқликлар ёпишқоқлиги даражасига кўра жуда фарқ давоми...

3510 15:00 / 01.01.2019
Дунёдаги барча тирик мавжудот борки, улар сувсиз яшай олмайди. Бу исбот талаб қилмайдиган илмий ҳақиқатдир. Шу боис сувнинг мавжудлиги ҳаётнинг мавжудлигини давоми...

2404 15:00 / 24.02.2023
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, умавжнинг давоми...

2807 09:10 / 01.08.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмларга оятмўъжизалар ва давоми...

3561 17:00 / 15.02.2021
Аудиолар

213270 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132491 14:35 / 11.08.2021