1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Ўқи, мўмина қиз, ўқи!

15:00 / 15.02.2022 3077 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўқийдиган мўмин бўлиш бу умматнинг асл шахсиятига қайд қилиб қўйилган. Ўқишни асло қўшимча машғулот деб ҳисоблама. Мактабда ўқиганларингни дарс дегин, уларни ўқиш деб ҳисоблама. Ўқигин. Китоб ўқи. Мақола ўқи. Аллоҳнинг изни ила ўқиганинг қадар юксаласан, камолга етасан. Ўқи, мўмина қиз, ўқи. Бу умматнинг қизига биринчи берилган амр «Ўқи»дир. Ҳаётингда ўқиш учун ажратган вақтинг аниқ бўлсин.

Сенга совчилар келганида онанг ёки отанг бўлажак турмуш ўртоғингга сени китобларинг ёки мутолаа иштиёқингни айтишга мажбур бўлишсин. Агар билсанг, бир нарсани хаёл қиламиз; аёл киши кўзи ёриш учун касалхонага борганида, туғруқ асносидаги кутиш пайтида ўқиш учун китоб олиб кетсайди.

Аллоҳу акбар. Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар.

Ўша кунни бизга кўрсат, қизим. Инсониятга ўқиш қандай бўлишини кўрсатгин. Иблис ва унинг издошлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаламга биринчи тушган буйруқни ҳатто қизларимиз қиёматгача қандай етказиб боришларини кўришсин.

Хўш, нимани ўқияпсан?

Мутолаани икки гуруҳга ажрат. Биринчи гуруҳга фақат ўқиш эмас, нафас олиш деб билганинг Қуръонни кирит. Уни сенга ўқигин деб айтмайман. Ўқиш – маълум бир билимни ўзлаштиргач, эҳтиёж сезилмайдиган фаолиятдир. Қуръон эса ўқилган сари яна ўқиш учун иштиёқ ортиб борадиган китобимиздир. Мен уни ўқигин демайман. Қуръонли бўлган дейман. Нима демоқчи бўлганимни тушиниб оласан.

Энди ўқилиши керак бўлган китоблар ва уларнинг ўқиш самарадорли ҳақида айтиш мумкин.

Аввало, фиқҳий масалалар баён этилган китобларни ўқигин. Илмиҳол китобини. Худди университетга кириш имтиҳонини топшириш учун тайёрланаётгандек ўқигин. Тагларига чизиб қўйгин. Мавзуга оид саволлар тузгин. Алоҳида қайдлар олгин. Яна ўқи. Бир-икки йилдан кейин яна қайтадан ўқи. Фиқҳ китоби жуда муҳим. Фиқҳ китобидаги маълумотлар сенга фарз бўлган билимлардир. Уни билмаслик сенга оғир масъулиятни юклаши мумкин. Фиқҳ китобидаги бирорта мавзуни буни билмасам ҳам бўлаверади деб ташлаб қўёлмайсан. Шунинг учун биринчи навбатда фиқҳ китобини ўқиш керак. Иложи бўлса, бундай китобларни бирон устоз назоратида ўқигин. Агар бунга имконият бўлмаса, дўстларинг билан баҳамжиҳат ўқинглар. Биргаликда ўқилган китобни киши яхшироқ ўзлаштиради. Қайсидир бир олимнинг китобини ўқийман, деб туриб олма. Тили содда ва ўқилиши осон китобларни танлагин. Бошланишига диний идора томонидан чиқарилган фиқҳий китоблар ҳам бўлаверади.

Фиқҳий китобдан кейин энди ўқишга мустақил ниманидир танлашинг мумкин. Яхши сийрат китобини ўқи. Саҳобалар ҳаёти ҳақидаги китоблардан ўқи.

Агар ўқишга қийналсанг, роман ўқишинг мумкин. Роман ўқиш билан мутолаа ва мавзуни тушуниш қобилиятини ривожлантирса бўлади. Мўмин кишилар томонидан ёзилган романларни ўқигин.

Фикрлашга ундайдиган китобларини ўқи. Муаллифлари умматни гуруҳ ёки тоифаларга ажратмайдиган мутафаккирларнинг китобларини ўқи.

Маълум бир мавзуларга йўналтирилган китобларни ўқи. Мисол учун, мавзуни батафсил тушунтирган ёки Бадр жангини тасвирлаб берган китобни ўқи.

Агар китобни қўлингга олганингда сени ўзидан итарса ҳар қанча яхши бўлмасин, сени ўқишдан бездириб қўймаслик учун унинг мутолаасини кейинроққа қолдир. Муаллиф, нашриётига қараб китоб сотиб олгин. Савиянг ва эҳтиёжингга қараб китоб танла. Китобда тушунмаган нарсаларингни албатта сўрагин, сўраш уят эмас.

Мутахассисликка оид китоблар кутубхонангда бўлиши шарт эмас. Кўрпангга қараб оёқ узатишга мажбурсан.

Ўқиган китобингни қайта ўқишдан уялма. Китоб озуқага ўхшайди, эҳтиёж сезилганда мурожаат қилинаверади.

Ҳар бир ўқиган китобингдан кейин тандирдан чиққан нондек пишиб, етилиб қоламан деб ўйлама. Бундай тушунча сени китоб ўқишдан совутиб қўяди. Китоб озиқ моддага ўхшайди; ҳужайрага ўхшаб кириб, мияга жойлашади. Сен буни ҳар доим ҳам сезмаслигинг мумкин. Йиллар давомида у амалиётда ўзини намоён қилади. Мутолаа сабр-тоқат масаласи эканини билишинг керак.

Сенинг маданиятинг ва ўтмишингдан бехабар кишидан шунчаки китоб борасида тавсия олмагин. Китобни худди дори каби қабул қилгин. Фойда бера деб турганингда, сени заҳарлаши мумкин. Бу борада жуда эҳтиёт бўлишинг керак.

Гарчи мусулмон бўлмаганларнинг китобларида яхши нарсалар бўлса ҳам, бу китоблар биргина гап билан сени иймондан чиқариши ёки ахлоқингни бузиши мумкин. Буни ҳам эътибордан қочирма.

Сенга бир гапни яна қайтараман:

«Қуръон китоб ўқишга кирмайди. У бизнинг олаётган нафасимиздир. «Бугун нафас оламан» демаганидек, Қуръонни ҳам худди шундай тушунча билан ўқи, фалон куни ўқи, дея олмаймиз. Ҳар куни доимий равишда бир саҳифа бўлса ҳам ўқиш кам ҳисобланмайди. Ўқигин. Сен шу умматнинг қизисан. Қуръон эса бу умматнинг китобидир. Уни сен қониб-қониб ўқимасанг, ким ўқийди?

Баъзи-баъзида мутолаадан зерикиш худди бир касалликка ўхшаб сенга юқиши мумкин. Бу ҳолатни қиш ёки баҳорда авж оладиган гриппга ўхшайди. Уйдаги қайдандир машғулот ёки зеҳнингни чарчатадиган бирор муаммо сени мутолаадан совутиши ёки ҳолдан тойдириши эҳтимоли бор. Тин олишни билмасанг, мутолаа завқини бутунлай йўқотишинг мумкин. Бир-икки кун ўзингга дам бер. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Ёки ўқиётган китобингни ўзгартир.

Шунингдек, ўқиш асносида кўз касаллиги каби саломатликка салбий таъсир кўрсатадиган тиббий тарафдан бўладиган тақиқларни ҳам эътиборга олгин. Самарали мутолла учун керакли қоидаларни энциклопедиялардан билиб олишинг мумкин.

Муҳим қоида: ўзингиз учун мутолаа борасида битта маслаҳатчи топгин. У киши мўмин, билимли, Аллоҳнинг ризосини излайдиган бўлсин. Сабрли бўлсин.

Ва бу умматнинг қизи кўзлаётган манзилни бир бурчакка қайд қилиб қўйгин: туғишга кетаётганида ҳам вақтини мутолаа билан ўтказиш ўзи билан китоб олинадиган макон ва замон. Сени ўша ерда кутишмоқда.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаСаййидаи Осиё розияллоҳу анҳо Фиръавннинг аёли бўлиб, Аллоҳга, Мусонинг расуллигига иймон келтирганлар. Фиръавннинг динидан қайтганлар, унинг зулм давоми...

3323 19:30 / 10.02.2021
София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг оталари Ҳуяй ибн Ахтобнинг насаби Ҳорун алайҳиссаломга бориб тақалади.У кишининг оналари Барра бинти Самуал ҳам Бани Назир давоми...

3667 16:05 / 16.10.2019
Агар аёлингизни урсангиз, сабаби нимаНамоз ўқимайдимиГап қайтарадимиАйтган ишингизни қилмайдимиСўроқсиз кўчага чиқадимиБолаларга яхши қарамайдимиТелефонда давоми...

2551 15:00 / 14.07.2021
.Азвожи мутоҳҳарот, жумласи луғатда .покдомон, покиза завжалар, деган маънони билдиради. Бу истилоҳ асосан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пок давоми...

2688 20:00 / 22.10.2020
Аудиолар

135078 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55356 14:35 / 11.08.2021