1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Гуноҳларни тарк этсак, қандай фойдаларга эришамиз?

09:00 / 29.12.2021 2711 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барчамиз гуноҳ қиламиз. Агар шу гуноҳ ва маъсиятларимизни тарк этсак, қуйидаги фойдаларни қўлга киритамиз:

1. Мурувватнинг тикланиши.

2. Обрўнинг сақланиши.

3. Молнинг сақланиб, зиёдалашиши.

4. Бандаларнинг муҳаббати.

5. Бандалар орасида сўзнинг қабул қилиниши.

6. Ҳаётнинг фаровонлашиши.

7. Бадан роҳати.

8. Қалбнинг қувватга тўлиши.

9. Нафснинг хушнуд бўлиши.

10. Қалбнинг неъматга эришиши.

11. Кўнгилнинг кенг бўлиши.

12. Фосиқ ва фожирларнинг хавфидан омонда бўлиш.

13. Ғам, ўкинч ва маҳзунликнинг камайиши.

14. Нафснинг хорликдан азизликка ўтиши.

15. Маъсият сабабли қалбдаги ўчган нурнинг қайтадан пайдо бўлиши.

16. Тангликдан кенгликка чиқиш йўлининг пайдо бўлиши.

17. Ўйламаган томондан ризқнинг осон келиши.

18. Авваллари қийин бўлган ишларнинг осонлашиши.

19. Тоатларнинг енгиллаша бошлаши.

20. Илм олишнинг енгиллашиши.

21. Одамлар орасида яхши номга сазовор бўлиш.

22. Одамларнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.

23. Юзда ва баданда нур пайдо бўлиши.

24. Юриш-туриш ва кўринишда ҳайбат ва виқорнинг пайдо бўлиши.

25. Азият ва зулмга учраганда, одамларнинг ёрдам бериб, ҳимоя қилишлари.

26. Дуолар ижобатининг тезлашиши.

27. У билан Аллоҳ орасидаги узоқликнинг йўқолиши.

28. Фаришталарнинг унга яқин бўлишлари.

29. Инсон ва жин шайтонларнинг ундан узоқ бўлишлари.

30. Унинг хизматини қилиб, ҳожатини чиқаришга одамларнинг мусобақа қилишлари.

31. Одамларнинг уни кўришга ва суҳбатида бўлишга рағбатлари ошиши.

32. Ўлимдан қўрқувнинг йўқолиши.

33. Ўлимни Роббининг висолига эриштирувчи восита деб билиб, унинг келишидан шодланиш.

34. Қалбда дунёнинг кичрайиб бориши.

35. Қалбда охиратнинг катталашиб бориши.

36. Охиратдаги улкан неъмат ва буюк ютуққа бўлган ҳирснинг ошиши.

37. Тоат ҳаловатини ҳис этиш.

38. Иймон ҳаловатини ҳис этиш.

39. Аршнинг атрофидаги ҳамда уни кўтариб турувчи фаришталарнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.

40. Икки елкасидаги фаришталарнинг ундан ҳурсад бўлиб, ҳар вақт унинг ҳаққига дуо қилишлари.

41. Ақлнинг зиёда бўлиши.

42. Фаҳмнинг зиёда бўлиши.

43. Иймон нурининг зиёда бўлиши.

44. Маърифатнинг зиёда бўлиши.

45. Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббти пайдо бўлиб, ундан рози бўлиши.

46. Ҳеч бир ўлчовларга сиғмайдиган шодлик, ҳурсандчилик ва ҳаловатга эга бўлиш.

Ушбу зикр қилинганлар гуноҳларни тарк қилишнинг бу дунёдаги фойдаларидир. Унинг охиратдаги самаралари ҳам бор. Улар қуйидагилар:

47. Осонлик билан жон бериш.

48. Жонни раҳмат фаришталари олиб, жаннат хушхабарини беришлари.

49. Фаришталар унга бу дунёда хавф йўқлиги ва охиратда хафа бўлмаслигининг башоратини айтишлари.

50. Дунё қамоғи ва торликларидан қабрдаги жаннат боғчасига кўчиб ўтиши.

51. Қабрда қиёматгача роҳат-фароғатда ётиши.

52. Одамлар қиёматда иссиқлик ва терга ботганларида Арш соясида бўлиши.

53. Одамлар бирин-кетин Аллоҳнинг ҳузуридан кетганларида у авлиёлар, тавқодорлар, нажотга эришган бандалар қаторида бўлиши.

54. Жаннат неъматларидан рози бўлиши.

55. Аллоҳнинг жамолига назар солиш бахтига сазовор бўлиши.

Мана шулар гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиш эвазига эришиладиган ютуқлардир. Аллоҳ таоло барчамизни гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиб, юқоридаги неъматларга эришадиган бандаларидан қилсин!

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳнинг «Фавоид» китоблари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини давоми...

6824 11:00 / 26.10.2018
Касалликлар инсонни тарбиялашдаги сабаблардан биридир. Аллоҳ таоло барча жиҳозларимизга... Жисмимиздаги барча аъзоларимизга улкан эҳтиёткорликни қилса эди, давоми...

5918 16:00 / 28.02.2023
Саодат асрининг аввалида тасаввуф ақоид, тафсир, фиқҳ ва бошқа илмлар каби алоҳида бўлмаган. Бу илм Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарада қарор топиб, номи ҳам давоми...

4783 15:45 / 17.07.2024
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.3. давоми...

5555 21:10 / 21.04.2019