1447 йил 1 Рамазон | 2026 йил 19 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Яхшилик қилинг!

11:00 / 26.10.2018 6839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш ва уларнинг қайғу-аламларини енгиллатишдан иборатдир. Ҳозирги замон маданиятида ўзаро ёрдам деган тушунчага катта аҳамият берилади. Шунинг учун ҳам барча жойларда ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ташкилотлари тузилган. Мана шунинг ўзи ҳам ҳар бир шахс ва ҳар бир жамиятнинг бахтиёр бўлиши учун ўзаро ёрдам зарурлигини кўрсатади.

Қуръон ўзаро ёрдамга катта аҳамият берган. Буни қуйидаги оятдан фаҳмлаб олсак ҳам бўлади:

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2-оят).

Қуръон яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга буюрмоқда. «Яхшилик» деганда бу дунёдаги барча яхшиликларни: ростгўйлик, омонат, тоат-ибодат, сахийлик, шижоат ва ҳоказоларни тушунамиз. «Яхшилик» сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни ўз ичига олади. Тақво эса Аллоҳдан қўрқиш ва Унга итоат қилиб иш олиб боришни англатади.

Яхшилик ва тақводорлик йўлидаги ҳамкорлик эса бу дунёдами ёки охиратдами, саодатга эриштирувчи яхши нарсалар йўлидаги ҳамкорликдир. Аллоҳ таоло  мазкур оятда ёмонлик ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилишдан қайтармоқда. «Ёмонлик» деганда қилиниши ҳалол бўлмаган нарсаларни тушунамиз. Бу барча разолатларни ўз ичига олади. Душманчилик эса ошкора золимликдир. Ҳар бир шахсга ёки жамиятга зарар етказувчи нарса ёмонлик ва душманчиликдир. Аллоҳ таоло фақат яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга чақириб қолмай, балки ёмонлик ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилишни бекор ҳам қилади. Ислом назариясидаги ҳамкорлик кишиларга фақат саодат келтириш йўлидаги ҳамкорликдир. Агар инсонлар шу ҳамкорликни амалга оширсалар, ўзлари орзу қилаётган тараққиёт ва бахт-саодатга албатта эришадилар.

“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.3. давоми...

5565 21:10 / 21.04.2019
Гана давлатида яшовчи фақир отахоннинг уйи ёнига National Geographic каналига тегишли тасвирга оладиган дрон келиб тушди. Орадан бироз вақт ўтгач каналга тегишли давоми...

3972 17:00 / 19.07.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лутбийя деган кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга юбордилар. У закотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1307 18:25 / 13 январь
., . , . , . , . , . , . ,. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Одамлар Расулуллоҳ давоми...

2394 16:17 / 29.03.2024