1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Денгиз каби бўлинг!

15:00 / 21.12.2021 2868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир боланинг оёқ кийими денгизда йўқолди. Бола қирғоққа «бу денгиз ўғри», деб ёзиб қўйди.

Унинг яқинида бир овчи кўп балиқ овлади. У овчи қирғоққа «бу денгиз сахий», деб ёзиб қўйди.

Бир бола денгизда ғарқ бўлди. Унинг онаси «бу денгиз қотил», деб ёзиб қўйди.

Бир чол денгиздан кўп марварид тутди. У қирғоққа «бу денгиз жўмард», деб ёзиб қўйди.

Сўнгра бир баланд тўлқин келиб барча ёзувларни ювиб кетди. Ҳаёт давом этаверди.

Баъзиларни қанчалик уринма рози қила олмайсан. Агар уларга ўнта бармоғингни шам қилиб ёқсанг ҳам улар: «Нега бунинг нури паст?», дея нолишади. Агар улар учун тоғда нина билан чуқур ковласанг сенга: «Нега кечикдинг?», дея дағ-даға қилишади. Агар уларнинг йўлларини киприкларинг билан супурсанг ҳам сенга: «Бундан яхшироқ қилишинг керак эди», дея ўдағайлашади. Одамлар ўзи шундоқ. Олдин ҳам шундай бўлишган. Бундан кейин ҳам шундай бўлишади. Ўзингни қийнама. Ҳамманинг кўнглини олиш етиб бўлмас ғоядир. Бу йўлда ҳеч ким муваффақият қозонмаган, ҳатто пайғамбарлар ҳам. Атрофингдаги кишиларга қарасанг кўпчилигининг ҳатто Аллоҳдан ҳам норизо эканлигини кўрасан. Сендан қандай рози бўлишсин!

Қанчалик уринмагин бошқаларни ўзингни нусхангга айлантира олмайсан. Хилма-хилликка ўзингни ўргат. Агар ҳаётга диққат билан назар солсанг унинг гўзаллиги ҳар-хиллигида эканлигини англайсан. Агар нарсаларнинг зидди бўлмаса унинг қиймати ҳам бўлмайди. Ҳақнинг гўзаллигини биз ботилнинг қабиҳлигидан англаймиз. Адолатнинг гўзаллигини зулмнинг қабиҳлигидан англаймиз. Тинчликнинг гўзаллигини уруш оловидан англаймиз. Бу дунё фикрлар, қарашлар ва йўналишлардан иборатдир. Ўз фикрингни хотиржам айт. Қарашларингни тушунтир. Истаганнингга ишон. Аммо мухолифингга ўзингни қурбон қилиб юборма. Баъзи бир ихтилофлар бойликдир. Гоҳида биз ўзимизга ўхшаганлардан кўра кўпроқ мухолифларга ҳам муҳтож бўлиб қоламиз.

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “«Сияру аъломин нубало» асарида имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолини келтириб дейди:

«Юнус Содафий дейди: «Шофиъийдан ақллироқ инсонни кўрмаганман. Бир куни у киши билан бир масалада тортишиб келиша олмай қолдим. Кейин мени бир жойда кўриб қолиб Шофиъий деди: «Эй Абу Мусо! Бир масалада ихтилоф қилсакда, биродар бўлиб қолаверишинг тўғри эмасми?!»

Хусумат пайтида энг кучли раддия ҳақида ўйлама. Балки энг гўзал раддия ҳақида ўйла. Инсонларни эгаллаш ўрин эгаллашдан муҳимроқдир. Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Холид розияллоҳу анҳу унга: «Саҳифа сеники, уни истаган нарсанг билан тўлдиравер!», деди.

Биз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ибрат намунаси бор. Тоифда инсонлар у кишини тошбўрон қилишди. Қонлари оқди. Бир жойда сояда ўтирганларида Жаброил алайҳиссалом бир фаришта билан келдилар ва дедилар: «Бу фаришта тоғларга вакил қилинган фаришта. Истасангиз мана бу икки тоғни буларнинг устига ташлайди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жароҳатларидаги қонни артиб туриб дедилар: «Мен уларнинг наслидан Аллоҳга ибодат қиладиган инсонлар чиқишини умид қиламан!».

Туфайл ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб деди:

-Эй Аллоҳнинг Расули! Давс қабиласи ҳалок бўлди. Улар осий бўлиб Аллоҳдан юз ўгиришди!

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

-Аллоҳим! Давс қабиласини ҳидоят қил. Улар сабабли инсонларни тўғри йўлга бошла!

Денгиз каби бўлинг. Сиз ҳақингизда инсонлар гапирган ёмон гапларни ўчириб юборадиган ўчирғичингиз бўлсин. Манзилга етишмоқчи бўлган одам бироз ўзини билмасликка солиши керак. Агар сиз ҳақингизда айтилган ҳар бир гапга тўхтайверсангиз олдинга қараб бир қадам ҳам юра олмайсиз.

Инсонларнинг гапи йўлдаги чуқурга ўхшайди. Йўлда чуқур кўрсангиз унинг ичига тушмайсиз-ку! Унинг ёнидан ўтиб йўлни давом эттирасиз. Бу чуқурлар бизни мақсадимиздан чалғитмаслиги лозим. Чуқурга тушсак у ердан тоза ҳолатда чиқмаймиз. Баъзи бировларга раддия берсак энг аввало ўзимизга ёмонлик қилган бўламиз. Улардан тепароқда турайлик!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча кечқурун Мамдуҳ Удвон арабчага таржима қилган Гомернинг .Илиада, асарини ўқиётган эдим. Бир бўлим менинг эътиборимни тортди. Шуни улашмоқчиман. Гомер .Илиада, давоми...

1605 11:30 / 04.12.2021
Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва давоми...

1432 19:31 / 23.11.2022
ndash Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръони Каримдаги таърифи1. .Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади,. Бақара сураси, 195оят.2. .Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни давоми...

4088 11:00 / 12.06.2021
Исломнинг шонли тарихида жуда кўплаб умумий кутубхоналар бўлган. Ана шулардан энг машҳурларини саралаб, ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этишга қарор давоми...

1410 16:00 / 12.10.2021
Аудиолар

135043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55318 14:35 / 11.08.2021