1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунёнинг шиори

16:00 / 16.03.2023 4173 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Мустафо Маҳмуд дейди:

«Аллоҳ таоло марака, жангдаги нусратни нафсни устидан нусратга эришиш билан боғлади. Бу ҳақда Ўзининг китобида баён қилиб: «Толут аскар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановвул қилмаса, у албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир хўплам хўпласа, майли», деди» (Бақара сураси, 249-оят).

Шу маънодаки, чанқоққа қарамай сувдан ичманглар, фақат, жуда чанқаб кетсанглар, ҳар бир киши учун бир хўпламдан бўлса майли, деган изнни берди. Хўп, натижа нима бўлди? «Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар» (Бақара сураси, 249-оят).

Ана ўшалар, ҳар бир замон, асрдаги озчилик инсонлар жамоаси бўлиб, биз яхши кўрадиган нафснинг хуружларига қарши турган ҳолда, шиорларни қоим қилувчи ва биз ёқтирмайдиган, оғир кўрадиган машаққатларни кўтарувчилардир.

Яна сўзида давом этиб шундай дейди: «Дунёнинг барининг шиори шудир: «Дунё — оёқларимиз остидан оқиб турувчи дарё кабидир. Бизни ҳар биримиз унга қўл ботириб сув оламиз. Кимдир бир кафтида ҳовуч, яна кимдир эҳтиёжидан ортиғини ҳам олади. «Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар». Ана ўша озчиликни Аллоҳ дунёда кўпчиликдан ўзгача, алоҳида этиб яратгандир. Ана ўша Аллоҳнинг халқларига жаннат насиб бўлгусидир. Аммо улардан бошқалар бўлса, бу дунёда шаҳватларга ўтин бўлсалар, охиратда бўлса жаҳаннамга ўтиндирлар».

Аллоҳим, бизни нафсимиз чорловчи турли шаҳватларга қарши турувчи ва нафсимизга оғир келадиган вазифа, вожиботларимизни кўтарувчи, уларни адо этувчилардан этгин!

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо серобчилик сўраш учун ушбу намозгоҳга чиқдилар. Бас, дуо қилиб, давоми...

3145 19:30 / 31.03.2019
Ҳорис Ғанавийдан ривоят қилинади .Рубаий ибн Ҳаррош охиратда борар жойини билмагунча кулмасликка қасам ичди. Вафот этганидан кейин уни ювган ғассол шундай деди давоми...

2193 08:00 / 11.04.2020
Аллоҳнинг охирги элчиси Муҳаммад алайҳиссалом Мадина шаҳрига кўчиб келганларидан сўнг, у ерда масжид барпо этишни ирода қилдилар. Дастлаб масжид қурилганда давоми...

7441 14:10 / 16.04.2019
Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади .Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда давоми...

1821 08:09 / 28.08.2020