1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Дамашқ патриархи билан музокара

15:00 / 16.12.2021 1675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иқтибос:

«Қуръон инсониятга араб тилида нозил қилинди. Бироқ у фақат араблар эмас, бутун башарият учундир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг каломини етказиш учун ўзини масъул деб ҳис қилиб, имкон қадар Исломни тарғиб қилишга интилади». 

Аллоҳнинг каломини етказишга интилиш шиддат билан тарқалиб бораётган ушбу диннинг асосини ташкил қилади. Ана шу эзгу ният Ислом салтанати ташкил топган дастлабки йилларданоқ унинг бутун оламга тарқалишига туртки берди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотларидан икки йўл ўтмай, бу интилиш мусулмонларнинг улкан ғалабасига – Дамашқ фатҳига олиб келди. Шаҳарнинг ва шаҳар аҳолисининг фатҳ қилиниши Ислом салтанати мислсиз суръатда кенгайиб борган келгуси асрдаги барча фатҳлар учун андоза, намуна бўлди.

Дамашқ барча замонларда истилочиларнинг ҳукми остида бўлган энг қадимий шаҳарлардандир. Ушбу гавжум бозор асли савдо маркази сифатида шаклланган шаҳарнинг тарихини акс эттиради. Дамашқ шаҳри Макка билан олиб бориладиган савдо-сотиқнинг якуний нуқтаси бўлиб, Узоқ Шарқни насроний ғарб – Византия билан боғловчи бўғин эди.

634 йилда мусулмонлар қўшиниси шаҳар дарвозасига етиб келди. Бу қадимий пойтахтни ишғол қилиш осон эмас эди. Ёш Ислом давлати барпо бўлганига эндигина 12 йил бўлган, мусулмон лашкари ҳам эндигина шакллана бошлаган эди. Унга эса 800 йилдан буён бутун кўҳна дунёни зир титратган қудратли армия турар эди. 

«Бизга маълумки, Шомга кириб келган араб қўшини яхши қуролланмаган 12 минг аскардан иборат эди, отлар ҳам, ҳатто қиличлар ҳам етишмас эди».

Мусулмонларга бекаму кўст қуролланган, боз устига шаҳар мустаҳкам истеҳкомлари ортига яширинган Византия армияси қарши турарди. Ғалаба қозониш эҳтимоли деярли йўқ эди. Мусулмон қўмондонлари шаҳарни куч билан ёки музокаралар йўли билан эгаллаш ҳақида ихтилоф қилиб қолишди. Сайфулислом, яъни Ислом қиличи деб ном олган жасур қўмондон Холид ибн Валид ҳарбий ёндашув тарафдори эди. У шаҳарнинг шарқий дарвозасини қамал қилди. 

«Холид ибн Валид шижоатли, ғайратли инсон эди. У Ислом дунёсининг энг буюк саркардаларидан бири ҳисобланади. Унинг қўшини мана шу ерда, Дамашқнинг шарқий дарвозалари олдида турарди. Холид ибн Валид шаҳарни қилич билан фатҳ қилишга интиларди».

Холид ибн Валид шарқий дарвозалар ёнида жангга отланар экан, шаҳарнинг қарама-қарши тарафида яна бир саркарда – Абу Убайда Жарроҳ ҳам ўз режасига кўра иш олиб борарди.

«Абу Убайда Жарроҳ нариги дарвоза томондан Дамашқ патриархи билан музокара олиб бориб, сулҳ битимини имзолади. Битимга кўра унинг қўшинлари шаҳарнинг ғарбий дарвозалари орқали, тинчлик билан кириб келдилар. Шунинг учун Дамашқнинг ярми жанг билан, ярми сулҳ билан фатҳ қилинган, дейишади».

(Изоҳ: шу ерда фильм муаллифлари фатҳ ишларида фотиҳларнинг имкон ва ихтиёрига қараб, қарши тараф билан жанг ёки сулҳ қилинади, деган хулосага борганга ўхшайдилар. Аслида эса, аввал айтилганидек, фотиҳлар ўзлари борган ер аҳолисига мусулмон бўлишни ёхуд сулҳ тузиб жизя беришни ёки жанг қилишни таклиф қилишлари шариат ҳукми бўлган. Абу Убайда Жарроҳ розияллоҳу анҳу тарафдаги Дамашқликлар сулҳни истаганлари учун улар билан сулҳ тузилган. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу тарафдаги Дамашқликлар жангни танлаганлари учун улар билан  жанг қилинган. Бу ерда Абу Убайда Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг ҳам, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг ҳам шахсий истаклари йўқ.

Агар улар ерли аҳолига ислом, сулҳ ва жангдан бирини танлашни таклиф қилмай Дамашққа кирганларида шариатга хилоф иш қилган бўлар эдилар ва жазоланар эдилар.

Самарқандда шундай бўлган. Қутайба ибн Муслим аскарлари билан индамай кириб шаҳарни эгаллаб олганлар. Самарқандликлар халифа Умар ибн Абдулазизга шикоят қилишган. Халифа ишни қозига оширган. Қози Қутайба ибн Муслимга аскарларини олиб Самарқанддан чиқиб кетишга амр қилган. Бу тенги йўқ адолатни кўрган шаҳар аҳолиси мусулмон бўлган).

«...Ғарбнинг энг қудратли давлатининг ҳукми остида бўлган қадимий шаҳар, энди Шарқдан келган куч томонидан бошқарила бошлади. Эски тартиб маҳв этилди, кучлар нисбати ўзгарди. Дамашқда келгусида бутун дунёни ўзгартириб юборадиган янгича ҳокимият шакли пайдо бўлди. Ҳайратланарлиси шундаки, Исломнинг тарқалиши мусулмон давлатининг ҳудудлари кенгайишига асосланган бўлса-да, янги Ислом ҳукмдорлари шаҳар аҳлини ўз динига киришга мажбурламади, ҳолбуки шаҳарнинг асосий қисмини насронийлар ташкил қилар эди. Шаҳардаги энг қадимий ибодатхоналардан бирининг тарихи бунга ёрқин мисолдир.

Боғчашеҳир университети, профессор Бакир Карлиға.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини давоми...

1887 18:00 / 13.06.2021
Сиҳатсаломатлик соғлом кишиларнинг бошидаги бир тож бўлиб, уни дардмандларгина кўра оладилар. Офият кишида бардавом бўлар экан, ундан жоҳил қолинур. Йўқотилар давоми...

2130 10:00 / 17.03.2021
Менинг исмим Юсуф Эстес. Авваллари насроний эдим, ҳозир ndash мусулмонман.Мен Америка Қўшма Штатларининг ғарбида дунё келдим. Оилам ва аждодларимиз нафақат мактаб давоми...

4841 16:00 / 08.01.2019
Авваллари мусулмонлар европаликлардан илмий кашфиёт ва ихтиролар бўйича бир неча асрларга илгарилаб кетган эдилар. Европаликлар черков бошчилигида илмга қарши давоми...

2584 15:06 / 07.05.2020