1447 йил 17 ражаб | 2026 йил 06 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абулмаъоний Саййид Собитхон тўранинг ҳаёт йўллари (иккинчи мақола)

17:00 / 15.12.2021 2248 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилишларича, бир куни Ҳазрат Абул-маъоний тушида жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга муяссар бўлади. У зот Собитхон тўрага «Ватанга қайтинг› ишорасини қиладилар. Сесканиб уйғониб қараса, туш экан. Ушбу воқеадан сўнг Собитхон тўра: «Мен жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юртларига нолойиқ эканманда», деб, уч кун зорланиб, йиғлаб ибодат қилади. Учинчи куни яна туш кўради. Бу сафар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аниқ ва равшан қилиб, «Ватанга қайтиб, умматларимни йўлга солинг» дебдилар. Бу гал ҳам Собитхон тўра сесканиб ўйғониб кетибди. Расулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Ватанимга қайтишимни хоҳлаяптилар, дебди. Шундан сўнг Мадинадаги ҳужраи саодатга бориб, Аллоҳга қуллик ва шукроналик ила ибодат қилиб чиқсалар, ташқарида бир киши Собитхон тўрани чиқишларини кутиб турган экан. Ҳалиги киши Собитхон тўрага пешвоз чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу башорат муборак бўлсин дебдилар. Ушбу воқеа сабаб Собитхон тўра она юрти Наманганга қайтиб келади.

Тарихдан маълумки, Нақшбандия-мажзубия тариқатининг Қўқон хонлиги ҳудудида тарқалиб, кенг ривож топишида Абдулазиз Мажзуб Намангоний ва унинг авлод ва муридларининг ҳиссаси беназир. Айниқса, Мажзубнинг набираси Атоуллохон тўра ва ҳожи Муҳаммад эшонларнинг (Хожимат эшон номи билан машҳур) хизмати кўп бўлган.

Бир куни Атоуллохон тўранинг шогирдларидан бири: «Устоз сиздан кейин сулукингизни ким тебратади», деб сўрайди. Шунда Атоуллохон тўра: «Албатта Собитхон тўра давом эттирадилар», дея айтган эканлар.

Ўша пайтларда Собитхон тўра Макка ва Мадинада устозлик қилар эканлар. Атоуллохон тўра вафотларидан кейин ҳожи Муҳаммад эшон: «Эҳ Собитхон аттанг! Ҳол илмидан бенасиб қолдинг», деб тез-тез эслаб турар эканлар. Агар тариқатдаги соликнинг ҳол илми бўлмаса, муршидлик қила олмас экан. Орадан бир неча кун ўтиб, хонақоҳга Собитхон тўра ўзлари кириб келган эканлар. Ҳожи Муҳаммад эшон қаландарларга тез ҳовуз сувини қуритишни буюрибдилар. Улкан ҳовуз сувини дарров қаландарлар олиб қуритишибди. Ҳожи Муҳаммад эшон енгларини шимариб, ҳовузнинг балчиғидан олиб, Собитхон тўрани бошдан оёқ лой билан бежаб қўйибдилар. Сўнгра ҳожи Муҳаммад эшон Собитхон қўлингни бер деб, қўлларини бир муддат қисиб, сени байъатинг шу, биз сени муридликка қабул қилдик. Энди уйинга бор, деб жавоб берибдилар. Собитхон тўра: «Алҳамдулиллаҳ! Арабистондан тўғри хонақоҳга келганим бежизга эмас экан. Ҳазрати эшон ховузларидаги балчиқ қалб кўзимни очиб қўйди», дебдилар. Собитхон тўра хонақоҳдан чиқмай туриб, хурсанд бўлиб, барча ўрганганларимнинг аслини ва илми ҳол нималигини тушиниб етдим, деган эканлар[1].

 

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи, 

 Чиноз тумани, Олмазор қўрғони.  
 
 

[1] Ушбу маълумотлар Ҳожи Муҳаммад эшон авлодларининг шахсий архивидан олинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрат Авлиё домла таълим олаётган жамоага тақво ва илмда ажралиб турувчи талабалар тўпланган. Бежизга мазкур жамоа .Авлиёлар жамоаси, деб аталмаган. Мазкур давоми...

2812 16:00 / 13.01.2022
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўнўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо давоми...

4491 11:20 / 24.12.2021
Шайх Муҳаммад Ғазолий доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарлари Мадинада вафот топишни орзу қилиб, дуо қилиб юрар эдилар. Шогирд ва аҳлу давоми...

8298 14:46 / 04.08.2020
Аббосий халифалардан Маъмуннинг даврида мўътазилийлар ҳокимият тепасига келиб, Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси авж олди.Халифанинг ёнидаги баъзилар .Аҳмад давоми...

2877 09:00 / 23.06.2021
Аудиолар

219802 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10541 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

138869 14:35 / 11.08.2021