1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ раҳмлиларга раҳм қилади!

15:00 / 23.11.2021 2693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ўғилчаси жон бераётганини айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақиртирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Олган нарсаси ҳам, бергани ҳам Аллоҳники. Унинг наздида барча нарсанинг ўлчаб қўйилган муҳлати бор. Сабр қил, Аллоҳдан савоб умид қил!», деб одам юбордилар.

Қизлари Зайнаб Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яна чақиртириб одам юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча саҳобалар билан Зайнабнинг олдига бордилар. Улар орасида Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумлар бор эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга болани келтиришди. У охирги нафасларини олаётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқди, йиғладилар. Шунда Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу ажабланиб: «Бу нимаси эй Аллоҳнинг Расули?!», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бу бандаларининг қалбига Аллоҳ солиб қўйган раҳмат. Аллоҳ бандалари ичидан раҳмлиларигагина раҳм қилади!», дедилар.

Агар сабр ҳамроҳ бўлса яқинларни йўқотишдан йиғлашнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп яқинларини йўқотиб йиғлаганлар. Аммо шуни билиш керакки, раҳмат фақатгина йиғлашда чекланган эмас. Аллоҳнинг раҳмли бандалари йўқотиш пайтида доим ҳам йиғлайверишмайди. Бандалардаги раҳмат бу амалий йўл. Уни ҳар куни қилиш мумкин.

 Мисол учун, хотинингиз уй ишларини қилиб юрганида унга ёрдамлашсангиз демак сиз раҳмдил инсонсиз.

Агар хотинингиз сизга ёқмайдиган иш қилганида ғазабингизни жиловласангиз демак сизда раҳмат намоён.

Кўча четида арзимаган нарсаларни сотиб ўтирган бечора бир инсонни кўриб қолиб ундан савоб умидида бирор нарса сотиб олсангиз демак сиз раҳмдил инсонсиз.

Пешанани тириштирадиган ишлардан бири шуки, баъзилар фақир сотувчилар билан олди-берди қилганда арзимаган тийинлар учун худди ер сайёрасини сотиб олаётгандек тортишиб, бренд кийимлар харид қилганда эса ўзини саҳий-бой кўрсатиб индамасдан айтган ва кўрсатилган нархида олиб кетаверади.

Икки эр-хотин жанжал қилиб ажрашмоқчи бўлишганда уларга, уларнинг фарзандларига ичинг ачиб уларни яраштиришга, ислоҳ қилишга ҳаракат қилсанг демак раҳм бор сенда.

Ҳеч ким эътибор бермайдиган, йўқолса биров йўқламайдиган фақир инсоннинг бемор бўлганини эшитсанг, уни уйида зиёрат қилиб кўнглини олсанг, агар муҳтож бўлса дори-дармонига ёрдам берсанг демак сен раҳмлисан.

Ишдаги ҳамкасбинг машғул бўлиб қолганида унинг ўрнида ишлаб туришинг ҳам сенда раҳм отлиқ туйғунинг борлигига далилдир.

Аллоҳнинг розилигини истаб бировларга етказган фойданг, бировларнинг кўнглини олишинг, инсонларга берадиган эҳсонинг қалбингда раҳматнинг акс этишидир. Иншааллоҳ раҳматнинг каттасини Аллоҳнинг ҳузурига борганингда кўрасан!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бандадан хато содир бўлмаслиги мумкин эмас, балки содир бўлган хатоларни тузатишга интилиш mdash ана шу бандалик хусусиятидир. Одам боласидан хато содир бўлиши давоми...

1601 15:44 / 16 июнь
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сўради Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг савоби кўп Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1521 16:47 / 24.10.2024
Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Намуна учун баъзиларини зикр қиламиз.Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади давоми...

3943 09:00 / 28.06.2021
Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади .Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо давоми...

7929 09:43 / 20.03.2024