1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мусулмонларнинг айбларини беркитиш | Ўн биринчи ҳақ

16:27 / 18 август 845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда мусулмонларнинг камчиликларини яшириш улуғ фазилатли амал ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй тили билан иймон келтириб, иймон қалбига кирмаган жамоат! Мусулмонларни ғийбат қилиб, айбларини ахтарманг. Ким уларнинг айбларини ахтарса, Аллоҳ ҳам унинг айбини ахтариб, уйининг ичида бўлса ҳам уни шарманда қилади”, деганлар.

Айбларни ёпиб ўзини билмаганга солиш дин аҳлининг одатидир. Дин биродарининг битта хатосини маъзур кўриш учун етмишта узр ахтариш лозим. Агар ҳеч қандай узр топа олмаса, ўзини “кўрлик”да айблаб, унинг ишини ўзича тўғриликка йўяди. Бу биздан олдинги солиҳларнинг одатларидир. Бу фазилатнинг қиёматга тегишли жуда қимматли ўрни эса қуйидагича:
“Бир банда дунёда бошқасини (айбини) беркитар экан, Аллоҳ қиёматда уни (айбини) беркитади”.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай давоми...

3378 17:30 / 02.06.2020
. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим давоми...

4965 16:20 / 26.01.2024
Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким таом есаю, кейин .Шу таомни менинг кучқувватимсиз менга таом қилиб, ризқ давоми...

2900 09:00 / 19.07.2021
. ,.Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Аллоҳим Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан давоми...

4155 14:00 / 23.09.2021