1446 йил 15 шаъбон | 2025 йил 14 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний ким бўлган? (иккинчи мақола)

17:00 / 17.11.2021 2198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша пайтларда Учқўрғонда 13 та гузар, 13 та масжид, 2 та мадраса ва 1 та аёллар мадрасаси ҳамда 1 та хонақоҳ фаолият кўрсатган экан.

Маълумотларга кўра, Ҳожимат эшоннинг ўзи иршод ижоза берган 464 нафар халифаси бўлган. Халифалари асосан Арабистон яримороли, Яман, Ҳиндистон, Кавказ ўлкаси, Туркия, Қашқар ва Ўрта Осиё давлатларидан бўлган. Қўшни Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида ва Қирғизистонинг эса Ахси ва Тахтаовул туманларида у кишининг мурид ва мухлислари томонидан Ҳожимат эшонга атаб масжид ва мадрасалар бунёд этилган .

Халифалари

Алоуддин махзум, Карим шох халифа, Собитхон тўра, Мулла Ортиқ халифа, Мулла Исмоил, Ийсо Муҳиддин эшон, Мулла Усмон халифа, Тўра келди халифа, Мулла Умар охунд, Иброҳим халифа, Мулла Темир халифа, Исомиддин халифа, Мулла Нурали халифа, Нуриддин халифа, Мулла Қобил қози, Мулла Қўшоқ халифа, Сулаймон охунд, Усмон Ҳожа эшон халифа, Мулла Толиб халифа, Муҳаммад Росулхон эшон, Хуки халифа, Абдулхақ эшон, Абдулла эшон, Йўлбарс қози, Абдураҳмон эшон, Юнус али қози, Мулла Маъдали охунд, Худайқул сўфи, Ҳасанхон қози калон, Абдулҳақ махсум ибн Ражаббой Андижоний, Ўш ва Жалолобод қозилари, Қўқон ва Марғилонлик таниқли уламолар ва бошқалар.

Ўша даврдаги тариқат пешволарининг кўпчилиги қатағон қурбони бўлган, ўзга юртларга сургун ва қулоқ қилинган. Маълум қисми эса 1945-1946 йиллари, урушдан кейин вафот этишган.

Муҳсин таҳаллуси билан ижод қилган Мулла Қўшоқ (1880-1937)  устози ва пири Ҳожимат эшоннинг вафотига атаб марсия битган. Қуйида мазкур марсиянинг энг муҳим жиҳатини келтириб ўтамиз:

Фарғонадан чиқдилар, бир ажойиб мардона,

Муҳаббатнинг ўтиға юрак бағри бир ёна.

Ҳожа Муҳаммад отлари, Намангоний зотлари,

Лақаблари сардори, авлиёйи замона.

Мажзубийдир ўзлари, шариатдир сўзлари,

Муҳаббатли толибға, сўзларидир дурдона.

Нафсига бериб озор, пайравона йўл кезар,

Бузиқни қайта тузар, қайда кўрса вайрона.

Илми қолу, илми ҳол ҳамма илмдан хабардор,

Ул шайхул валийюттарош, ул комили мукаммал.

Ҳам орифи гулхона, ҳаммоли дин деюрлар,

Халқ ичра машҳурлар, ҳам кимё назардур.

Ушбу байтлари орқали Ҳожимат эшоннинг насл-насаби, илму салоҳияти, сахийлиги, кашфу каромати ва муршидлик мақомларини эҳтирос билан баён этган.

Шайх Ҳожимат эшон илмий-адабий мерос қилиб «Рисолаи шариф» номли асар қолдирган. Ушбу асар диний-тасаввуфий руҳда битилган бўлиб, ўз даврида ва кейинчалик ҳам кўплаб қўлёзма манбалардан ўрин олган. «Рисолаи шариф»да Ҳожа Муҳаммад эшоннинг тебратган сулуки яъни, нақшбандия-мажзубия тариқати ҳамда ундаги солик ва ҳар бир инсон билиши ва бажариши лозим бўлган амаллар баён этилган. Шунингдек, асарда Аллоҳнинг субутий ва зотий сифатлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 13 та суннати муаккадалари, пири-муршид Ғавсул Аъзам ва Баҳоуддин нақшбанд ҳазратлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари, ҳар-бир инсоннинг билиши ва бажариши лозим бўлган амаллар, одоб-ахлоқ ва ҳурмат-иззатга доир оят ва ҳадислар ҳамда дин, шариат, ҳамда мазҳаб, амаллар хусусида қимматли маълумотлар келтирилган.

Ҳожимат эшон келажак авлод учун нафақат маънавий мерос, балки умумхалқ фойдаланиши учун ҳам кўплаб манфаатли ишлар қилди. Учқўрғон ва Норин туманлари аҳолиси зироатчилик қилиши учун Норин дарёсидан каналлар ва ариқлар қазитди. Қўрбоши Омон полвонни эса мазкур каналлар ва ариқларни назорат қилувчи мироббоши қилиб тайинлади.

Норин дарёси устига эса биринчи ёғоч кўприкни ётқизди. Ҳожимат эшон улкан қурилишлар ва тарихий обидаларни қайта таъмирлатишга киришди. Бобоси Ҳожа Дониёл истиқомат қилиб турган Балиқкўлда 1880-1885 йиларда масжид ва мақбара қурдиради. 1908-1910 йилларга келиб, аждодларининг муқаддас қадамжоси Шайх Ҳованди Тоҳур ва Қалдирғочбий зиёратгоҳларини таъмирлатиб, ўша ерга Оврот номли масжид бунёд этди.  Бироқ, 1966 йилдаги Тошкент  зилзиласи туфайли масжид вайрона бўлгач,  масжид бузиб ташланди.  Худди шунингдек Чуст музофотидаги улкан минора ва Наманган шаҳаридаги «Гумбаз» масжиди номи билан танилган масжид ҳам унинг саъй-ҳаракатлари орқали қад кўтарди.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи,

Чиноз тумани Олмазор қўрғони.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу суратдаги кишига ўғлининг вафоти хабари етганида мусибат учун жазавага тушмади, ғазаб ҳам қилмади Лекин уни қабристонга элтишганда, ўғлининг жасадини давоми...

5326 13:00 / 29.12.2021
Мисрлик Халил Саййид бўйра тўқиш билан шуғулланарди. Шунинг учун .Бўйрачи, лақабини олган эди. У бўйра солинмаган ёки шолипоя солинган масжидни кўриб қолса, дарҳол давоми...

3986 17:30 / 22.12.2022
Мулла Нуриддин пешқадам 1886 йил, Наманган шаҳри, .Дегрезлик, даҳаси, Тахтакўприк мавзеси ҳозирги 16мактаб қаршисидаги хонадонда таваллуд топди. Отаси мулла Ёқубжон давоми...

2552 14:00 / 26.07.2022
20 асрда яшаб, фолият юритган Наманганлик машҳур уламо Мулла Абдусаттор махдум 1891 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Янгиобод маҳалласида Абдураҳмон давоми...

2040 14:00 / 22.03.2022
Аудиолар

142167 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7614 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

61790 14:35 / 11.08.2021